Дилсора Фозилова: Биз тугри йулдамиз

dilsora.jpgДемократик Узбекистон Конгресси раиси Жахонгир Мухаммадга юрт ташкарисида ташкил этилган “Уйгон Узбекистон” демократик ёшлар харакати асосчиларидан бири ва аъзоси Дилсора Фозилова томонидан очик мактуб.

Хурматли Жахонгир Мухаммад.

Интернет сахифаларида чоп этилаётган узбек мухолифати йулбошларига мурожаатларимиздан хабардор булсангиз керак. Мурожаатларимиз сабабсиз ёки максадлик эмаслигини кайта такидлаган холда, ёшларнинг истаётгани мукаддас Ватан учун озми-купми кураш йулига кирар экан сизларнинг, уларнинг фаолиятидаги урнингизни идрок этмокликдир. Чунки бизга сизлардек тажрибали ва юртпарвар инсонларнинг окил маслахатлари ва йул – йуриклари сув билан нур каби ахамиятлидир.

Ёш нихолга хос булган бир ажиб хислат шундаки, уни белидан чопсалар, чопилган жойидан сал пастдан панжалаб чикади. Аслида эса идрок сохиблари бундай ишни килмайдилар. Азиз юртдошларнинг фикрларини укиб туриб факат бир хулосага келдим.

“Биз тугри йулдамиз. Хеч кимда бизга карши чикишга асос йук. У болта ураётганлар атиги бештадир, унтадир: мабодо ундайлардан мингта, ун мингта булганда хам биздаги пок нийятни, шижоатни ва рухни синдиролмайдилар. Аксинча улар биз учун ахамиятларини йукотмокдалар холос. Бугун хар бир сузимдан гаразлик нишонасини излаётганларнинг фикрларини ярим табассум билан укиётганим бахтдир. Гурурки: ёшлар харакатининг атиги бир аъзоси улар отаётган тошларга, тупларга карши майдонда яккадир…”

Кадрли Жахонгир Мухаммад.

Биз Ватандан олисдамиз. Агар Ватанга кайтиб, четда туриб килаётганимиздан фойдалирок фаолият юрита олишимизга ишонсак, биз шундай килишга тайёрмиз. Биз халкимиз такдири ишончли кулларга утган куни, балки яна шоирларга, кимёгарларга, укитувчиларга айланармиз ва Ватан равнаки учун уз иктидоримиз билан хисса кушармиз. Балки узимизга лойик уринларни узимиз яратармиз. Балки калбимизда етарли кудрат, кулимизда элни ёругликка олиб боргувчи “харита” курсак, умримизни элга йулбошликка бахшида килармиз. Максад шу кадар эзгу эканлигини кайта таъкидлаган холда сиз кадрли юртдошдан ёшлар харакатини куллаб-кувватлашингизни, керак булганда кимматли фикр ва мулохазарингизни аямаслигингизни сураймиз. Биз ёшлар, бизга ижирганиб караётганларга эмас, камчилигимизни байрок килиб бир-биридан баландрокка илишга интилаётганларга эмас, хатоларимиздан окилона огох этадиганларга, камчиликларимизни тузатадиганларга мухтожмиз.

Сизга хурмат билан “Уйгон Узбекистон” демократик ёшлар харакати номидан Дилсора Фозилова.

One Response

  1. […] Дилсорахон! Очиқ мактубингиз, мухолифларни сиёсий кучга айлантириш ниятидаги […]

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: