Амударё музлагач, Хоразам вилоят ҳокими Ислом Бобожонов Президент ваколатлари дарaжасида антиқа қарор чиқариш билан “он ҳазрат”нинг ғаззабига учрагани ҳақида Оқсаройдан маълумот олиб, 9-феврал куни қуйидаги сиёсий латифани эълон қилгандик.
ВАКОЛАТ
-Дарё жуда ҳам қалин музлаган. Баҳор келиши билан кўп жойни сув босиши мумкин,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Вилоят раҳбари қаёққа қараб ўтирибди?
-У тошқиннинг олдини олишга қаратилган махсус қарор чиқарди.
-Қарорни мен чиқараман, у эса бажаради. Қачондан бери менга ширк келтирадиган бўлди? Дарҳол бориб жазосини бер, тағин ошини ема, бошини е!
-Хўжайин бу ахир сизнинг ваколатингизга киради-ку!
Бугун “он ҳазрат”нинг ўзи Хоразм ҳокимини ишдан олиб, ўрнига унинг ўринбосари Оллоберган Оллобергановни тайинланди.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek |
Leave a Reply