Жаҳонгир Маматов׃ Ўн саволга ўн жавоб

-1-
САВОЛ: Мамлакатимиз раҳбарининг 2008 йил 5 февралда Москвага қилган ташрифи мустақиллигимиз намойиши эмасми, ахир? (Рустам).
ЖАВОБ: Тарихимизда амирлар ва хонлар ҳам Чор Руссиясияга мустақил шоҳлар сифатида тез – тез бориб келганлар. Аммо амалда мустамлаканинг бир парчаси бўлганлар.

-2-
САВОЛ:“Озодлик” радиосидан эшитиб қолдим, Ислом Каримов яқинда демократик ўзгаришлар бошлаб юборармиш, шунга сиз қандай қарайсиз? (Алишер).
ЖАВОБ: Ҳар баҳорда шу бўлар такрор!

-3-
САВОЛ: Отаси президент бўлгани ҳолда қизи Гулнора Каримованинг Ташқи Ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланиши қоидаларга зид эмасми? (Шафоат).
ЖАВОБ: Ўзбекистонда қоида бор деб ҳисоблайсизми? Мана сизга хулоса учун менга келган бир хатдан бир жумла : ” 23 декабр куни сайлов участкасида ишладим, ҳамма овоз берди, туман марказидан келган бир милиционер сандиқни қўриқлаб турди, санашга қўймади, у ёқда эса сохта натижалар эълон қилиб юборилди”.

-4-
САВОЛ:Инсон ҳуқуқлари фаоллари озод қилинмоқда, буни ҳам Каримовнинг ижобий иши деб баҳоламайсизми? (Рустам).
ЖАВОБ: Кимлардир билиб-билмай қилган гуноҳлари учун қамалган бўлсалар уларнинг амнистияга тушиб, озод этилишлари ижобий баҳоланиши мумкин. Лекин бегуноҳ қамалган инсон ҳуқуқлари фаоллари, уларнинг яқинлари реаблитация қилинсалар ва уларни қамаган “он ҳазрат” жазоланса, мана буни ижобий баҳолаган бўлардим.

-5-
САВОЛ: Мухолифат пикетга чиқди, нега хабар бермадингизлар?(Абдулло).
ЖАВОБ: Агар икки кишини мухолифат дейдиган бўлсак, у ҳолда ҳукуматни жуда хурсанд қилган бўламиз.

-6-
САВОЛ: Кейинги пайтда одамлар боласига Ислом деган исмни бермай қўйдилар, мен уларни бундай қилмасликка чақираман, сиз ҳам менга қўшиласизми? (Ойниса).
ЖАВОБ: Нима, биттаси етмаяпти-ми?

-7-
САВОЛ:Нега Ўзбекистонда ҳамма нарса давлат сири, ҳамма нарса махфия? (Талаба).
ЖАВОБ: Саволингизнинг “махфия” сўзидаги “х” ҳарфини олиб ташлаб ўқисангиз, жавобини топасиз.

-8-
САВОЛ: 1991 йил, 15-январда ҳукумат талабаларни ўққа тутганди, нега бу қонли санани эсламадингизлар? (Сафар).
ЖАВОБ: Бундай қонли саналарнинг сони мингдан ошиб кетди, бир йилда эса бор-йўғи 365 кун бор!

-9-
САВОЛ: Каримов “пахта ишини” ижобий ҳал қилиб, лидерлик мавқеини қўлга киритганди, деб ёзишгани ёзишган, бу асли қандай иш ўзи? (Нарзулло).
ЖАВОБ: Бу “пахта қўйиш” деган иборанинг мустақиллаштирилганидир.

-10-
САВОЛ: Ўзбекистонда ўлим ҳукми бекор қилингани бу олдинга қараб ташланган катта қадам эмасми? (Шавкат).
ЖАВОБ: “Катта қадам”. Энди ҳаммани ўз ажали билан ўлдиришади. Қолаверса, Ўзбекистонда ўлим ҳукми бошқа соҳаларда ҳам олдинга қараб кетмоқда. Масалан, цензура – қонунсиз жамиятда ҳақиқат учун чиқарилган ўлим ҳукми!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: