ОДАТЛАР
-Мана шу Қонунга ҳам қўл қўйиб берсангиз,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Яна қанақа Қонун?
-ЮНЕСКОнинг Номатериал маданий бойликларни муҳофаза қилиш конвенциясига аъзо бўлганимизни тасдиқловчи Қонун…
– Номатериал маданий бойликлар деганинг нимаси?
-Бу-одатлар, ифодалар, билим, тажриба каби бойликларни муҳофаза қилиш…
-Демак менинг оригинал сўкишларим ҳам жаҳон миқёсида муҳофаза қилинадиган бўлибди-да, шундайми?
-Лекин бу ҳужжатда сўкиниш ҳақида гап йўқ.
-Ахмоқ, эшак, итдан тарқаган! Ўзинг ҳозир “одатлар” деган сўзни айтинг-ку! Нега тонасан энди, ҳароми! (turonzamin.com).
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek |
Leave a Reply