Галиманинг турмуш ўртоғи калтакланди

Козогистон пойтахти Астанадан олинган маълумотка кура, таникли немис журналисти Маркус Бенсманннинг оёги ва кулларини ампутация килмаслик эхтимоли пайдо булди.

Астанадаги ишончли манбанинг айтишича, Маркус узига келгач, оёк ва кул бармокларини кимирлатган ва бу билан, унинг кули ва оёги совукдан буткул фалаж булиб колгани хакдаги тахминларни йукка чикарди.

«Унинг бармокларини кимирлата олгани бизда умид пайдо килди, Худо хохласа энди ампутация масаласини четга сурсакбулади», деди манба.

Маркус Бенгсманн 19 дан 20 декабргa утар кечаси номаълум шахслар томонидан аёвсиз калтаклаб кетилди. Калтакланиш натижасида журналистнинг бош чаноги кучли лат еган, бундан ташкари бурни ва жаги синган.

«Аёвсиз калтакланиш окибатида Маркус хушини йукотган, жиноятчилар эса бундан фойдаланиб унинг уст кийимларини ечиб кочишган», дейди Маркуснинг Астанадаги хамкасбларидан бири.

Тунги кахратон совукда журналист хушсиз анча вакт колиб кетган, факат тонгга якин уни йуловчилар куриб колган ва шифохонага етказишган. Журналистга нисбатан килинган зуравонлик юзасидан Астана милицияси тезкор кидирув ишларини олиб бормокда.

Дастлабки муолажа давомида Астана шифокoрлари Маркус Беенсманнинг узок вакт совукда колиб кетгани сабабли оёк ва куллари буткул фалаж булгани ва уларни зудликда ампутация килиш зарурлигини айтишган. Аммо Германия элчихонасининг аралашуви туфайли жаррохлик амалиёти кечиктирилган, натижада эса унинг мумкин буткеул кераги йуклиги хакда айтилмокда.

Бугун 22 январ куни, журналист Маркус Бенсманн Астанадан Германияга олиб кетилади, хозир бунинг тадориги курилмокда.

38 ёшли Маркус Бенсманн Германия телевидениясининг биринчи канали мухбири сифатида фаолият олиб боради. Астанада журналист мазкур канал буюртмаси буйича бу шахар хакдаги фильм устида иш олиб бораётган эди.

Маркус Бенсманн узининг кескинлиги билан донг таратган, у хамма вакт вокеа жойида биринчилар каторида булишга ва айни ходиса буйича соф маълумотни узатишга уринган.

Уз вактида журналист Андижондан туриб, у ерда юз берган зуравонлик хакда немис томошабинларини огох килган. 2005 йили журналист Галима Бухарбоевага уйланди.

Узбекистонда фаолият юритувчи хорижий ва мустакил журналистлар Маркуснинг тез орада оёкка туриб кетишига, Козогистон хукук тартибот органлари эса жиноятчиларни албатта топишларига сидкилдан умид билдирмокда.

Жалолиддин,Тошкент.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: