Жаҳонгир Маматов׃ Ўн саволга ўн жавоб

-1-
САВОЛ: Ислом Каримов 16 январ куни Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида сўзлаган тантанали нутқида “Бизга Оллоҳнинг ўзи доимо мададкор бўлаётганига, йўлимизни очиб бераётганига бугун барчамиз ишонч ҳосил қилмоқдамиз ва бунинг учун минг бора шукрона айтамиз” деди. Шундай экан, Оллоҳнинг ишига қарши чиқиб нима қиламиз? (Рустам).
ЖАВОБ: Мабодо мулла, муфти ёки шайх эмасмисиз?

-2-
САВОЛ: Бугунги низоларнинг илдизи динларда эмасми? (Ориф).
ЖАВОБ: Одамлар бир-бирларини ҳурмат қилишни ўрганмагунча динлар низоларга сабаб бўлиб қолаверади.

-3-
САВОЛ: Нега кўпчилик тўпланганда Каримовни мақташади ва якама-якка қолганда ёмонлашади? (Ботир).
ЖАВОБ: Чунки ёлғиз қолганда ўзига бек, ўзига хон!

-4-
САВОЛ: Каримов кетгани билан нима ўзгарарди, унинг ўрнига келган одам ҳам диктатор бўлаверади. Шундай эмасми? (Жавлон).
ЖАВОБ: Ҳар кимнинг феълида диктаторлик бор. Аммо бирида у ғолиб, бирида бу ғолиб.

-5-
САВОЛ: Шу кетишда Интернет бутун мабуотнинг ўрнини ололадими?(Бахтиёр ).
ЖАВОБ: Интернет радио ва телевидениенинг ўрнини олади, деганлар кўп. Ўрнини ололмайди, балки матбуот, радио ва телевидение Интернетнинг муҳим бир бўлагига айланади.

-6-
САВОЛ: Бугунги Ўзбек мухолифати лидерларининг рейтинги ҳақида нима дея оласиз? (Фаррух).
ЖАВОБ:Бугун майдонда сиёсий куч сифатидаги мухолифат бўлмагандан кейин унинг қанақа лидери бўлсин?! Йўқликнинг лидери бўладими?

-7-
САВОЛ: Бизни нима бирлаштириши мумкин?(Искандар).
ЖАВОБ: Умид! Чунки умид бирлаштиради, умидсизлик айиради!

-8-
САВОЛ: Нега баъзилар ўзини ақлли, бошқаларни ахмоқ деб билади? (Зулфия).
ЖАВОБ: Ахмоқ учун ақллилик ҳам ахмоқликнинг кўринишидир.

-9-
САВОЛ: Кўпчилик фақат кўриниб туриш учун иш қилаётганга ўхшамаятими? (Ёқуб).
ЖАВОБ:
Ҳа, кўриниб туришни истайдиганлар кўпчилик, кўрадиганлар эса озчилик.

-10-
САВОЛ: Кимга қараманг ўзини ўйлайди. Лекин ютуқ шундай одамники бўлиб қолмаятими? (Зилола).
ЖАВОБ:
Ўзинигина ўйлаган бугун ютиши мумкин, аммо узоқ келажакда ютқазиши муқаррар.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: