Навбат яна узларига, бошкаси кимга керак…

Юлдузи йук Узбекистон осмонининг,
Узбек кизи босди козок хаммомини…
16 январ, кундуз соат 12:30. Узбекистоннинг икки палатали парламенти биноси ичида катта хаяжон. Хаяжон айникса ташкарига таркамаслиги учун барча чоралар курилган. Чораларнинг энг зури буйига икки метр, энига почти бир ярим. Кора кузойнаги остидан синчков нигох ва совуккина муносабат…. Хаммаёк мустахкам ёпилган, тор дойирадаги тантанавор йигилишни утган йилнинг сунгги ойида энг куп тилга олинган кария очди. Ха, бу уша, Мирзо-Улугбек Абдусаломов. Аввал хеч ким деярли танимаган бу карияни бугун бутун дунё танийди, хатто мана шу, хаммадан узилиб уз хохишича яшаётган кичик дунёча хам. Хуллас йигилишни очди. Ёпик бино ичида, тор дойирада, очди.

Хамма учун нихоятда кутилмаган янгилик булган хабар эълон килинди. Яъни эмишки, утган йилнинг сунгги ойида утган, демократик асосдаги эркин сайловлар натижасида, Ислом Каримов мутлак голиб топилган ва демакки айнан шу зот бундан буён президент булади. Залда гулдирос карсак кутарилди, аёл депутатлар чаппак чалиб ракс туша бошлади, эркак депутатлар эса лапанг-лапанг килиб хурсанд депсанарди.

Бироздан сунг энди хамма учун таниш булиб колган кария олдига, хамма учун уже бош огрик булиб улгурган, вой кечирасиз… хуллас яна бир кария чикиб келди. Минг бир хижолат билан у томон узатилган гувохномани олиб, кузларига суртди ва деярли йигламсираб, рахмат деди. Бу уша, президент этиб сайланган зот, олгани эса президентлик гувохномаси. Зум утмай аллакайси чаккон йигит сахнага, вой кечирасиз, минбарга иккита китоб олиб чикди.

Навбатдаги президент кулларини калтирок босиб, хаяжон билан кафтини ана шу китоблар устига куйди. «Узбекистон халкига садокат билан хизмат килишга, республиканинг Конституцияси ва конунларига катъий риоя этишга, фукароларнинг хукуклари ва эркинликларига кафолат беришга, Узбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали касамёд киламан», деди навбатдаги президент.

Залда тагин карсак кутарилди. Энди эркаклар раксга тушиб, аёллар лапанглаганларича ер депсина бошлади. Сунгра мадхия янгради. Навбатдаги президент назарида, бу сафар мадхия кандайдир узгача янгради. Шухрокми-е…

Сунгра янги президент, президент сифатидаги илк нуткини килди. Куп гапирмади, бу билан бундан буён гапирилмаслиги, бунинг урнига шартта аник харакатлар килинишига ишора килди. Хатто бу ишора хамма учун тушунарли булсин деган максадда кушиб куйди: «бу кунни йиллар утиб хам, балки асрлар утиб хам узбек халки унутмайди. Вазир буладими, оддий ишчи буладими, олисда буладими, якиндами, марказдами, хамма бутун калби билан эслаб колади», деб огохлантирди у.

Бу сафарги карсаклар бироз бушрок булди. Зеро, янги президент адашибми ё атайлабми хамма эслаб колувчилар каторига вазирларни хам, марказдагиларни хам кушиб юборганди-да. Президентнинг кейинги гапи унданда совукрок туюлди уларга. «Бугун мана шу ердан туриб, хаммангизнинг кузингизга караб айтаман, мен 1991 йили кандай булган булсам, хозир хам шундайман ва албатта, ушанда бошлаган ишларни охирига етказаман!!!», деди президент. Карсаклар анча бушашиб колди.

Бу тушунарли албатта, ушандан буён чакана ишлар килиндими. Нелар улиб, нелар гойиб булди, нелар эса просто кочиб кутилди… Президент айнан уша ишларни назарда тутган булсачи… Карсакларнинг бушашиб колиши тушунарлими? Аввалги ракс урнини енгил хавотир тула лапанглаш эгаллади. Катта буни сезди. Ахир у каттада, сезиши керак. Катта сезганда, катта сезади, чунки у катта. Ка-а-а-а-тта!

Бир муддат залдагиларга тикилиб, жилмайиб турди-да, кул силтаб: «Мана шу залда утирган вакиллар, уз якинларингиз, фарзандларингиз, неваларингиз ва кариндошларингизга етказинг, сизлар учун ёруг келажак албатта, булади», деб эълон килди. Бу сафар гулдирос карсак кутарилди, хамма хатто, эркаклар хам, аёллар хам раксга туша бошлади. Айримлари кул телефонини олиб, бу мухим янгиликни якинларига етказишга тушди, бир-бирларини табриклаб йиглаб хам олишди. Хуллас тантана ана шу зайил якунига етди.

Президентнинг илик ваъдаларини ювиш учун йигилган вакиллар овкат хонага йул олишди. Базм бошланди….

Бу пайт эса
Андижонда: юзлаб одамлар тунги совук бу сафар янада какшаткич булармуш деган вахимали хаёлда утин йигиш, ойналар атрофини целлофан пакетлар билан учинчи бор коплаш ва нихоят уйларининг хеч булмаса бир хонаси айникса иссик булсин учун хамма тиркишларни суваш билан овора эди.

Фаргона: унлаб одамлар кумир кидириб изгиб юрар, кучалардаги бирмунча йириклашиб колган дарахтларни аралар, хуллас бисотини иситиш йулини изларди. Негаки мана бир ой булди, бу ерда хам тунда электр энергияси узилиб, газ учиб коладиган булди. Бу ишни килаётган мутасаддилардан фаркли, халк бу мухим воситаларсиз уйини иссик саклай олиш кобилиятига эга эмас.

Наманган: Уша ташвиш, уша юмуш, уша бош огриклар… були бхам ташкарида, расмий маълум килинганидай –18, -20 булиб турган махалда. Боз устига ёг йук, ун йук…

Тошкент: Минглаб пойтахтликлар энергия бошкармаси, иссикликкуввати бошкармаси, газ, сув учун туловларни амалга ошириш максадида ана шу идоралар олдида узундан узок навбатда турарди. Негаки маълум булишича, 23 январдан бошлаб, бу хизматлар учун белгиланган нарх икки баробарга ошармуш. Янги президентнинг кадами шум келди…

Самарканд: Совукдан химояланиш максадида кулбола ясалган плитадан навбатдаги фукаро халок булди. Кайсидир хонадонда эса совукдан икки вояга етмаган болакай огир хасталаниб шифохонага олиб кетилди. Аммо энг таажжублиси, шифохона хам совук экан, ота-она ташвишда, энди нима булади… Эмишки бундай холат деярли хар бир самаркандликнинг уйида хукмрон…

Жиззах, Сурхондарё, Кашкадарё, Бухоро, Хоразм ахллари хам ана шундай вазиятдан азият чекиб, ечим излаб сарсон… йигитлар узок улкаларга иш кидириб кетса, кизлар… улар хам кетишаяпти… Бундан вахимага тушган Юлдуз Усмонова кушик тукибюборди:

Ой демасмиз, хар осмондан тушганини,

Хоразмнинг кизи босди, Тошканини…

Курук колишдан чучиди шекилли-да… Аслида бу кушикни узгача айтса хам булади…

Юлдузи йук Узбекистон осмонининг,

Узбек кизи босди козок хаммомини…

Парламент биноси ичида эса базм. Янги президент сайланди.Аслида эски, аммо янгидай ваъдалари калин президент. Уша калин ваъдалар… садокатли хизмат учун… Маззами? Мазза! Узбекистонда ана шунака гаплар…

Нидои Мазлум.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: