Ризо Обид

rizobek.jpgЛенин замонини қўмсаб яшаётганлар кўпайган

Ўзбекистондагиларнинг қай бири билан суҳбатлашманг мавзу бу йил қиш ҳар қачонгидан қаттиқ келгани, қимматчилик қаҳатчиликка қараб кетаётганидан, ишга яроқлилар гурра-гурра ўзларини бошқа мамлакатларга қулликка отаётганлари, фоҳишабозлик чўққига кўтарилиб бу ҳолдан ҳеч ким таажубланмай қўйгани хусусида айтишади.

Бугун суҳбатлашганим ватандош эса:” шўро даврини яшаганлар бугунги кунлардан кўра ўша замон ҳам яхшийди дея қўмсай бошлашди” дейди.

Каримов тахтга мустаҳкмароқ ўтирар экан унга мухолиф бўлган гуруҳлар эса ўз сиёсий умрини яшаб бўлганлиги кузатилади.Лекин бу гуруҳлар ўзлари чиқмаган жондан умид дея хасга, чўпга илашгандай типирчиласаларда нажот йўқлигини ўзлари ҳам билишади.

Ҳамма умид ёшлардан дейиляпти.Албатта ёш авлод бугунги турмуш тарзи жон-жонига тегиб бошқача яшашни истасагина ўзбек жамиятида ўзгаришлар бўлиши мумкин.Аммо мактаб ўқувчиларига таълим-тарбия бериш ҳам номигагина бўлиб қолган.Масалан бир чеким нос учун “аъло” баҳо олаётган ўқувчи келажакни қандай қуради?Билими ҳаминқадар ёшлар билан илғор жамият қуриб бўлармикан?

Бу саволларни ўзига-ўзи бериб кўрган одамда даҳшат қад кўтаради.Ёзаётганларим бир қадар умидсизлик уйғотиши турган гап.Бироқ ҳар қандай боши берк кўчадан ҳам чиқиш мумкин.Лекин бунинг учун йўл қўйилган хатоларни ўнглаш билан ортга қараб ҳаракат қилиш керак.Бу эса яна аллақанча вақт олади.

Мухолифат гуруҳи деб аталаётганлардан ҳам, ҳукуматдан ҳам, ғарб ё шарқдан ҳам бир нимани ўзгартириб беришига кўз тутиб ўтириш ярамайди чоғи.Чунки ноқонуний тахтни эгаллаган Каримовни мусулмон мамлакатлари пошшолари очиқчасига, ғарб ҳукмдорлари эса енг ичида хуфёна табриклаёганликлари тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Демак ўзбек жамияти иллатларини тугатиш учун ягона куч мамлакат ичидагилар.Лекин мамлакат ичида ҳаракатдагиларнинг оёқ-қўллари боғланиб, оғзига латта тиқиб қўйилган ҳолни эслатади.Демак одамлар ўзларининг норозиликлари кучайиб ғалаёнга айланиши ҳам даргумон.

Муттаҳамлар ҳукм сураётган Ўзбекистоннинг келажаги нима бўлади?

Бугун бу ғоят оғриқли саволлардан бири.Менимча бунинг учун даққига айланиб бўлган айрим даҳоларнинг ўринсиз ва ассоссиз иддаоларига ва бир-бирларини бадном қилиш билан одамларни чалғитувчи аюҳанносларига қўл силташ керак.Улар бир-бирларининг гўштларини ейишга киришибдими ёшларга тўғри йўл кўрсатиб бера олмайдилар.

Ундайлардан воз кечиб озроқ бўлсада илғор ёшлар бирлашишлари керак.Эҳтимол шунда бугун-эрта бўлмасада вақт келиб бир нима ўзгариши мумкин.

Ленин замонини оч қолганидан қўмсаётганларга чиндан мустақиллик, ҳурлик нашъаси нечоғли буюк неъматлигини уқтиришнинг ўзи камлик қилади.Ибрат керак.Бирлашиш учун ибрат бўлолмаётганлар эса келажакни ҳам ўнглаб беролмайдилар.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: