Ризо Обид: Мавзуга қайтиб

93633.gifЎша тоғлик боланинг…

“Ўша девонани соғинаман…” сарлавҳали ва Демократик Ўзбекистон Конгресси “Туронзамин” сайтида “Мен ҳолланд бўлолмайман” деб номланган чиқишимдан сўнг кетма-кет учта телефон қўнғироғи бўлди.Қўнғироқ қилганлар “…ўша тоғлик бола ҳақида батафсилроқ айтиб берсангиз…” дейишди.

Қўлимга қаламни олдиму бироз хаёлга чўмдим.Ўша тоғлик бола ҳақида нима ёзай экан деб.Йўқ, у ҳақда нималарни ёзишни билмаганимдан эмас, балки унинг одамийлигининг ва беғуборлигининг қай бир қирраси ҳақида айтай экан деб хаёлга чўмдим.

Аслида ҳамма девона атайдиган тоғлик ҳамқишлоқ бола бошқа соғломман дейдиганлардан анчайин одамийроқ.Ва яна одмироқда.

Масалан кўчада бораётибман, тоғлик ўша девона дейилувчи болани назаримдан қочирган бўламан.У осмондан тушадими ё ердан чиқадими дейилгандай бирдан пайдо бўлади-да елкамга тап этиб уриб уқалай бошлайди.Тўғриси бу ҳаракатни соғлом ҳисобланувчи бир киши бошласа ранжийсан киши, лекин унинг беўхшов ҳаракатидан ранжимайсан.Чунки унинг бу ҳаракати самимий ва беозор.Аксинча у сенинг елкангни уқалар экан қандайдир вужудингда, борлиғингда енгиллик ҳис этасан киши.

Ўзбекистондаям бу томонларда ҳам, яъни Аврўпода буни массаж аташади.Жисмонан толиқишларингизни енгиллатиш вазифасидаги бу каби шахобчалар пуллик хизмат кўрсатади.

Тоғлик боланинг хизмати ҳам худди шу шахобчаларникига ўхшаб кетади, лекин унинг хизмати учун белгиланган нарх йўқ.Ундан кейин унга алоҳида вақт ажратиб навбатда турмайсиз.У сиз ўзингизни ҳорғин сезиб бораётганингизни кўрадида кутилмаганда ёнингизда пайдо бўлиб, беминнат хизмат кўрсата бошлайди.Албатта унинг қўлига имкониятингиз даражасида беш-ўн сўм берасиз, мабодо ёнингиз қуруқ бўлиб ҳеч нарса бермасангиз ҳам у бола жилмайиб кетаверади.Мабодо ҳақ узатсангиз берганингизни оз ё кўп демай мамнунлик билан олиб яна сиз билан очиқ юз билан гурунглашиши ҳам мумкин.

Масалан ундан:”Каримов қандай одам” деб сўрасангиз ким нима деркин деб ўйлаб ўтирмайди, дарров жавобни айтади.Нима жавоб беради десангиз, ортиқча ҳеч бир сўз демайди-ю “тфу унга” деб ерга туфлаб қўяди.Ана унинг баҳоси.

Бу тоғлик ўша мен соғинадиган тоғлик боланинг кундалик ҳаётидаги айрим қирралари.Уни иссиқ-совуқ маъракаларда ҳаммадан бурун хизматда шай турганини кузатишингиз мумкин.Одамлар девона атайдиган шундай ажойиб инсонни қўмсамай бўладими?

Ўша тоғлик бола ҳақида қўмсаган кезларим яна бир нималар ёзиш ниятим йўқ эмас…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: