Ризо Обид:Сиёсий фоҳиша қай йўлдан юриб, қай гўрга боради?

rizo.jpgАнча бўлди шу гап қулоғимга тушганига: “Сиёсат бу – фоҳишабозлик” деганди кимдир.

Мен сиёсатчимасман ё бўлмаса бирор-бир ҳаракат ёҳуд ҳеч бир гуруҳга ҳозиргача аъзо бўлиб кирмадим.Қайси ташкилот ё фирқа ёҳуд гуруҳ инсоният учун нафи бўлган юмушга киришса ўшанга хайриҳоҳ бўлавердим.Буни қарангки, қайси бирининг фаолиятини сал дуруст дея қарай бошласам ўша аллаким айтган фоҳишаликка ўхшаш манзара кўринаверади.

Бир гал бир ҳамкасбимиз билан Ўзбекистонда фоҳишабозлик авж олаётгани хусусида халқаро ОАВдан бирига мақола тайёрламоқчи бўлиб, ўшандайлар билан яқиндан мулоқот қилишга тўғри келди. Менинг хаёлимда эса ўша эшитганим гап:яъни “…сиёсат -фоҳишабозлик…”

Хуллас фоҳишалар фаолияти билан танишар эканмиз, уларнинг бири қўйиб бошқаси ўзининг қадди-қомати келишганлиги ва кўнгил овлашда ғоят устамонлигини айтиб бозорини қиздирарди.Жўрттага: анави дугонангиз тузук шекилли десак: “ҳай-ҳай унга яқинлашманг, у касал, унга ёндашсангиз дардга чалиниб, аллақанча даволанишингизга тўғри келади…” деб сал наридаги шеригини кулга белаб, косовга санчарди.

Кейинчалик танфурушлик билан шуғулланувчи фоҳишалар билан айрим сиёсатчиман деган гуруҳдаги узоқ-яқиндан билган кимсаларимни таққослай бошладим ва ҳозир ҳам уларнинг бошдан оёқ босиб ўтган йўлларини кузатиб бораман.Чунки улар ҳам айни танфуруш фоҳишаларга анчайин ўхшашлик томонлари бордай туюлади менга.Менинг касбим қаламкашлик.Холис сўз айтиш.Атрофда рўй бераётган ижобий ва салбий ҳолатлардан оддий кишиларни бохабар этиш.Модомики шундай экан сиёсатда бўладими ё иқтисоддами, умуман жамиятдаги кишилар ҳақида фикр-мулоҳазаларимни билдириб бориш нафақат касбий балки фуқаролик бурчим ҳам деб биламан.

Бугун кўзи очиқ кишиларга сир эмас:фоҳиша қай йўлда-ю, покиза қай йўлда юради.
Худди шу каби ҳар бир сиёсий фоҳишанинг ҳам қай гўрдан келиб, қай гўрга қараб кетаётгани ҳам сир эмас.

Икки тоифа фоҳишаларни кузатар эканман, баданфуруш фоҳишанинг зиёни сиёсий фоҳишаникачалик зарарли эмасдай туюлади.Чунки танфуруш фоҳиша икки томон розилиги билан кўнгил овлашга тиришади.Бундан унга ҳам, бунга ҳам моддий ва маънавий бир қониқиш ҳосил қилиш мақсадини амалга оширади.Бир донагина сиёсий фоҳиша эса миллионларга зиён-заҳмат етказиши мумкин.

Мен фоҳишаликни мутлақо қоралайман.Аммо сиёсий фоҳиша билан таққослаганда қайси бири кўпроқ зиёнли солиштиряпман холос.Чунки улар бир-бирига ғоят яқин.

Масалан, танфуруш фоҳиша аввалги жазманига ё эрига хиёнат қилиб нафсини қондиради.Кимга зиён, кимга фойда шарҳ ортиқча менимча.

Иккинчиси эса сиёсий фоҳиша ҳам айнан унга ўхшаб кетади.Масалан бир фирқага аъзо бўлиб киради-да ундан наф кўрмаса бошқа бир фирқа қучоғига ҳеч жирканмай кириб кетаверади.Шу ўринда у аввалги ўзи наф кўрган таъбир жоиз бўлса сафдошининг юзига лой чаплаб бадном ҳам қилишга уринади.Лекин ҳамма сиёсатчилар шундай деган фикрдан мутлақо йироқман.Айримлари.Айниқса ҳозир бундай сиёсий фоҳишалар ўзбек жамиятида танфуруш фоҳишалар қанчайин кўпайган бўлса шунчайин кўпайиб кетди.

Қўполроқ қилиб айтилса кеча тузини ичиб бугун бемалол бошқа фирқанинг қўйнига кириб: ” анави ярамас” дея юзини тутишдан ор қилмаяпти бундайлар.

Эҳтимол бу сиёсатда одатий ҳолдир.Менга эса ўша аллаким айтган :”сиёсат фоҳишабозлик-ми?” деган саволни ташлашга туртки бўлди бу ҳолат.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: