Ризо Обид:Мен ҳолланд бўлолмайман

rizobek.jpgУнда бунда муҳожиротда яшаётган у ёки бу ватандошнинг чизгиларига назарим тушиб қолади.Уларнинг бири ўзи яшаётган мамлакат миллати тилини қисқа фурсатда ўрганиб олганидан мамнунлигини баён этса , яна бир бошқаси : “…мен тамоман инглиз ё финми ва бошқа миллатга айланиб бўлдим, ҳатто динини ҳам қабул қилдим…” дегандай мағрурланганамо сўз юритади.

Эҳтимол бу яхшидир.Қайси жойнинг тузини ичсанг ўша жойнинг урф-одатлари ва тилини билишинг сенинг иқтидоринг ва ўзингни ҳурматингни оширар. Эҳтимол…

Лекин мен ҳам кўпчилик ватандошлар каби ҳижратда юрганларнинг балки миллионтадан биридирман. Мен истиқомат қилаётган мамлакат одамлари ҳам инсонпарварликда бошқа Аврўпо мамлакатлари кишиларидан қолишмайди. Мен ҳам уларни ҳурмат қиламан ва уларнинг маданиятларини-ю урф-одатларини тўғри тушунаман. Лекин мен холланд бўлолмаяпман. Нега шунақа эканман ҳайронман?

Лекин аслида ҳайрон бўладиган жойи ҳам йўқ.Чунки мен ярим аср ўзбек бўлиб қанақасига энди бошқа миллатга осонгина қоришиб кетишим мумкин? Қоришиб кетмайман ва бунга ҳаракат ҳам қилмайман.Бир гал мактабда ўқитувчимизга :”…кел яхшиси сен ўзбек тилини ўрганиб қўя қол, бу ғоят азиз ва бой тил, мен тилшуносликда мутахассисман” дедим. У бу бизнинг дастуримизда йўқ дея жавоб берди.Дарсдан ташқари пайт шуғулланишга рози бўлди. Биласизми ҳозир у ўзбек тилида бемалол гаплаша олмаса ҳам анча-бунча нарсани тушунади…

Холландни муҳожирлар учун энг қулай мамлакат ҳисоблашади.Кўпчиликнинг эътирофича Холланд муҳожирлар учун Аврўпо иссиқхонаси
(теплица ).Лекин шу иссиқхонанинг ҳам ўзига яраша заҳматлари борлигини ҳамма ҳам ҳис қилавермайди.У қандай заҳмат экан дейсизда.Заҳмат шуки мен ўша ўзимизнинг тоғли қишлоқдаги девона боланинг очиқ қалб билан сўз айтишини, унинг кўнглида ҳеч бир ғубор йўқлигини қўмсайман ва соғинаман…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: