Демократиянинг “д” ҳарфидан ҳам дарак йўқ

Маълумки шу кунларда Марказий Осиёда,жумладан Ўзбекистонда қалин қор ёғиб,қаттиқ совуқ бўлиб турибди.Бунақа аёзли қиш юртимизда камдан-кам ҳолларда кузатилган.

Хўш,изғиринли қаҳратон совуқ кунларни халқимиз қандай ўтказмоқда? Уйларимиз иссиқми? Газ ва электр энергияси таъминоти қандай?

Ушбу саволларга жавоб излаш мақсадида қатор вилоятларда яшайдиган танишларимга қўнғироқ қиламан.Уларнинг қарийб барчасидан бир хил жавоб келди,яъни йўқ.Газ йўқ,бўлса ҳам босим йўқ,электр энергияси эса чекланган миқдорда,яъни кунига бир неча соат берилмоқда холос.Бу ҳолат чекка туманлар нари турсин ҳатто вилоят марказларида ҳам айни ҳолат.

Энди ўйлаб кўринг,тўрт томони бетон деворли “дом”да яшайдиган уч-тўртта ёш боласи бор оила газсиз,чироқсиз 15-20 даражали аёзли кунларда нима қилади,қўпол бўлса ҳам бунақа совуқда ёш болалар чиққан жойига кириб кетади-ю.Мана сизга ижтимоий ҳимоя,мана сизга келажаги буюк Ўзбекистонни аҳволи.

Мамлакат матбуотини кузатсангиз юртда ҳар кун байрам,тўкинчилик,ҳеч қандай муаммо йўқ.Эмишки Ёқутистонда бир неча кундан бери иссиқлик манбаи узилиб қолганмиш ёки Эронда қалин қор ёғиб йўллар ёпилган,мактаблар,муассасалар ёпилиб,бир неча киши ҳалок бўлганмиш.

Эй номард,сени бу хабаринг билан совуқдан тиши такиллаб ўтирган халқни неча пуллик иши бор,ахир ўзингни юртингда халқинг совуқдан қалтираб ўтирибдику.Мард бўлсанг тилингдан бол томиб отахонингни мадҳ этгунча,сохта ютуқларни кўз-кўз қилгунча мана бу муаммоларни кўтарсанг бўлмайдими,айтсанг тилинг узилиб ерга тушадими.

Айтолмайсан ҳам,айтсанг улуғ юртбошинг тилингни суғуриб олади,ўзингни Жаслиққа жўнатади,қўрқасан,қўрқоқсан ва бу билан виждонингни ҳам йўқотгансан,миллат олдида айбдорсан.

Ўзбекистон демократия сари олға қадам ташламоқда эмиш,ахир демократияни “д” ҳарфидан ҳам дарак йўқку.Ўзбекистонда диктатура шахдам одим ташламоқда деб вайсаганингда тўғри бўларди.Бунақа қилиб маддоҳлик қилгунча,кўчага чиқиб гадойлик қилганинг афзалроқ эди.

Эркин,Тошкент,”Туронзамин” учун.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: