Жаҳонгир Маматов׃ Ўн саволга ўн жавоб

-1-
САВОЛ: Нима сабабдан АҚШда ҳали йилнинг охирида бўладиган сайловга бугундан бошлаб дунёда бу қадар қизиқиш катта? (Меҳрибон).
ЖАВОБ: Чунки чоҳ ёқасига келиб қолган дунёнинг келажаги ҳаммани қизиқтиради.

-2-
САВОЛ: АҚШда қайси бир номзод ютса, бу Ўзбекистон билан муносабатларга қандай таъсир қилади? (Тоҳир).
ЖАВОБ: Агар демократик партиянинг кўзга кўринган номзодлари Ҳиллари Клинтон ва Барак Обама ютишса, Тошкент учун Вашингтонга йўл очилади. Чунки улар ҳар қандай диктатор ва режим билан мулоқот тарафдори. Мўъжиза рўй бериб, республикачи Жон Маккейн ёки унинг сафдошлари ютиб қолишса, Ўзбекистон раҳбари учун Вашингтонга келиш орзуси орзулигича қолиб кетади.

-3-
САВОЛ: Ўзбекистондаги сайловчи билан Америкадаги сайловчининг фарқини айтиб бера оласизми? (Азиз).
ЖАВОБ: Ўзбекистондаги сайловчи “Менинг битта овозим нимани ҳам ҳал қиларди?” деб ўйлайди. Америкада эса ҳар бир сайловчи мамлакат ва дунёнинг келажаги менинг қўлимда деб билади. Минглар ҳам, миллионлар ҳам бир рақамидан бошланишини ва бирларнинг жамғармаси эканлигини яхши билишади.

-4-
САВОЛ: Сиз АҚШдаги номзодлар орасидан қайси бирига овоз берган бўлардингиз? (Дилмурод).
ЖАВОБ: Аниқ қароримни сайлов бўладиган 4-Ноябр арафасида олган бўлардим. Чунки номзоднинг тилидаги билан дилидагининг фарқини фақат вақт ўртага чиқариши мумкин.

-5-
САВОЛ: Сайловдан кейин АҚШ Ироқдан чиқиб кетади деб ўйлайсизми? (Акбар).
ЖАВОБ: Демократик партия номзодлари шундай ваъда беришмоқда. Лекин ваъда бошқа, реал ҳаёт бошқа. Шахсан мен, АҚШнинг бутунлай чиқиб кетиши жиддий оқибатларга олиб келади деб ўйлайман. Яна Худо билади.

-6-
САВОЛ: АҚШдаги сайловларнинг Россияга таъсири бўладими? (Фахриддин).
ЖАВОБ: Бутун дунёга, шу жумладан Россияга ҳам таъсири бўлади. Ҳиллари Клинтон Путинни “қалби йўқ раҳбар” дегани ва Маккейн эса, “Унинг кўзида уч ҳарфни кўраман холос, яъни – К.Г.Б.” дегани Россия доим диққат марказида бўлишидан даракдир.

-7-
САВОЛ: Бу сайловда АҚШда демократик номзод ғолиб чиқса, мусулмонлар ва мусулмон мамлакатларига муносабат қандай бўлиши мумкин? (Салим).
ЖАВОБ: АҚШ Ўзбекистон эмаски, ҳамма нарса фақат битта одамга боғлиқ бўлсин. Жуда кўп нарса Конгрессда қайси партиянинг ҳукмронлик қилиши билан ҳам ўзгариши мумкин. Мусулмонлар ва мусулмон давлатлари дейилган режимларга қандай муносабат кўрсатилиши эса, энг аввало уларнинг ўзларига боғлиқ.

-8-
САВОЛ: Дунё олдида турган энг катта таҳлика нима бўлиши мумкин?(Камол).
ЖАВОБ: Ядровий ва умуман ялпи ўлимга олиб келадиган қуролларнинг ақлини еб қўйган террористлар қўлига тушиб қолиши энг катта таҳликадир ва ҳар бир соғлом фикрли киши бу масалага ўта жиддий қараши керак деб ўйлайман.

-9-
САВОЛ: Ўзбекистонда жуда кўп одамларнинг исми Саиддир. Уларнинг ҳаммаси пайғамбар авлодиданми?(Саид).
ЖАВОБ: Бу ерда ўзбек тилидаги Саид ва Сайидни аралаштирмаслик керак, менимча. Саид арабчада бахтли деган сўздир. Демак бу Бахтиёр деган исм каби кенг тарқалган. Ҳазрати пайғамбарнинг авлодларини эса, сайидлар дейилган. Аммо Совет даврида бунга ҳам риоя қилинмаган ва Сайид исми ҳам ҳар кимга қўйилаверган. Жуда кўп манбаларда ҳазрати пайғамбар шажарасининг охиргиси Оғахон эканлиги айтилади. Лекин қонлар қайта-қайта қўшилган ва қўшилаётган Марказий Осиёда ким кимнинг авлодидан эканлигини қидириш қумдан нина излашдек гап, топишингиз мушкул, аммо тўсатдан оёғингизга ботиши ҳам мумкин.

-10-
САВОЛ: Нима қиласиз узоқлардаги одамларни ўйлайвериб? Ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши керак эмасми? (Фазлиддин).
ЖАВОБ: Эҳ, дўстим… Куни кечаги бир воқеа׃ олис қишлоқда яшайдиган саксонга яқинлашиб қолган бир мўйсафид синглимга׃ “Телевизорда кўриб қолдим, Американи қор босибди, мана шу ўзимизнинг боғдан, шуни бериб юборинглар, бизни ўйлаб ўша ёқларга кетиб қолди” деб, бир халтача ёнғоқ ва майиз олиб келибди. Менку мен, буни эшитиб, бошқа бир жамият ва бошқа бир муҳитда ўсаётган фарзандларимнинг ҳам кўзига ёш келди. Ёдингизда тутинг, биз бир-биримизни унутган кун унутилган кунимиздир.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: