Би-Би-Си ўзбек хизмати эшиттиришларини Аврўпода тинглаш муаммо.Шунинг учун гоҳида улар нима дейишаётган экан дея электрон саҳифаларидаги эшиттиришлар матнларига кўз югуртириб қўяман.
Би-Би-Сининг тингловчилари борлигига унчалик ишонч йўқ.Чунки унинг эшиттиришлари кўпроқ Ўзбекистондаги FM истироҳат тўлқинлардаги радиолар савиясидан ҳам пастроқда.
Бу радио дастурларига эътибор берсангиз гоҳо бирор бир диндорнинг маърузасимон гаплари бўлса, гоҳо артистлар меҳмонхонасига ўхшайди.1970 йилларда машҳур бўлган санъаткорларни нафақада ётган жойидан қўзғашда фаол.
Ўтган гал Камолиддин Раҳимов деган артистни пўнғиллатган радиодагилар энди “Ялла”чи чол Фаррух Зокировнинг етмиш ёш арафасида ҳам сочлари шокила-шокила узун қўнғироқлигига маҳлиё бўлишганми меҳмонга чақириб қўйишибди.Қойил дейсизда.
Аввалги мақолалардан бирида Олмахон Ҳайитовани чақиришар дегандим ё Ф.Зокировни айтишибди.Ҳа, майли нимаям дердик.
Менимча Султонпошша Ўдаевани меҳмонга таклиф қилишса янаям қизиқарлироқ бўларди.Чунки олтмиш ёшларни қоралаб қолган бу кўзлари ўйнаб турадиган биби бугунги кунларда анча ўзбек яллачилари орасида оммабоп лапарлари билан машҳур.Масалан “Ойнонойин”ни шунақанги лўмбиллаб айтадики Каримов ҳам ўйинга тушиб кетганини билмай қолади.Ё бўлмаса “Орқа сочим жамалак, белима тушганда галинг”иям жа зўр.
Ҳозирча Фарруҳ Зокировнинг “Бойчечак” ялласини эшитиб турингчи, балки Султонпошшо биби ҳам Би-Би-Си Лондондан Тошкентга кўчиб борса “Ойнонойин”ини айтиб кутиб олса ажабмас.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek |
Leave a Reply