Ризо Обид׃ “Ўзбекистон” меҳмонхонаси неча қават?”

Бугун Ўзбекистонда яшаётган ватандошлар билан тез-тез гаплашгим келади.Ватандаги ўзгаришлар, кечаётган воқеалардан бохабар бўлгим келади.Менимча муҳожирликда яшаётган ҳар бир киши ҳам ўз киндик қони тўкилган гўшада нималар бўлаётгани билан қизиқса керак.

Ўша ватан, она Ватан ҳақида баландпарвоз сўзлар айтадиганлар ёҳуд айтаётганлардан кўп нарсаларни сўрагим келаверади.

Ҳозир айтаётганларимдан келиб чиқиб Ўз.ТВнинг “Ёшлар” телеканалини кузатиб ўтирар эканман уларнинг гўёки ўзларича кашфиётлар қилаётганидан очиғи энсам қотди.

Масалан бугун улар Ўзбекистон пойтахтидаги кўпчиликка маълум ва машҳур “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг неча қаватлиги борасида томошабинлардан сўровнома ўтказишгани.Улар микрофон кўтариб суҳбатдошларига: “Ўзбекистон” меҳмонхонаси неча қават?” дея савол билан мурожаат қилишди.Саволга тутилганлар аксарияти “Билмайман” деб жавоб берди.Мухбир “…ана шунақа ҳеч ким билмайди, меҳмонхона 17 қават” дея унинг энг юқори қаватидан қўл силкиб қўйган лавҳани намойиш этди.Кашфиёт қилдида ўзича.

Ҳа, айтгандай эҳтимол ушбуларни ўқиётганларда савол туғилиши мумкин.”Сиз нимани тасвирга олган бўлардингиз?”, дегандай.

Ўзингиз билганингиздай “Ўзбекистон” меҳмонхонаси неча қаватлигини аниқлашдан кўра муҳимроқ бўлган муаммолар тиқилиб ётибдику.Масалан, ўзбекларнинг деярли ишга яроқли фуқаролари ватанни ташлаб қулликка кетаётганлари бугун янгилик эмас.Бу ҳақда ўзбек матбуоти оғиз очолмайди.Ё, тўғри оғиз очади лекин ўзига мослаб оғиз очади.Гўё ёшлар дунё кезиб, истаган томонга қанот қоқмоқда дейишади.”Қанот қоққанлар”дан сўрасангиз эса йиғламоқдан бери бўлиб Каримовга ланъат айтишади.

Ҳа, айтгандай “мен нимани тасвирга олган бўлардим” саволига қайтсак.Масалан ҳисоботларда аллақачон “ҳамма хонадонлар газлаштирилган” дейилган вилоят қишлоқларига борардимда сиз биласизми ё йўқми тўрт оёқли ёғочдан тайёрланган сандал деб аталувчи мослама устига кўрпа ёпиб оёғини унинг ичига тиқиб ўтирган ватандошлар билан суҳбатлашган бўлардим.

Улар нима деган бўларди, дейсизда.Улардан сўраб кўрдим ва бундай жавоб олдим:”ота-боболаримизга раҳмат, яхшиям вақтида ўриклар экиб қўйишган экан, ҳар қишда битта-битта кесиб, ўчоққа қалаб чўғини сандалга солиб исиниб ўтирибмиз” дейишди.

ЎзТВдаги танишимга телефон қилиб:”Ўзбекистон халқ шоири” деган унвон олдинг Иқболжон, ҳа бундан кўра “халқ душмани” бўлганинг дурустмасми деб сўрадим.У:”ҳа, тўғри айтасиз ака. Бундайин халқ шоири бўлганимдан ўлганим яхшийди.Шунинг учун ҳам иложини борича ТВ экранида кўриниш беравермайман.Чунки бир гал шеър ўқиб телевизорда чиқдимда нотаниш кишиларнинг мен ҳақимда гапиришаётганига қулоғим тушиб қолди.Улар:”ҳа, онайни анавини қара…Шу онайни деб сўкишмасин деб ТВда кўринишдан қочаман”, деб жавоб берди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: