АЙБ
-Гуржистондаги сайловда яна Саакашвиллининг ўзи сайланибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-На бунча “сак” “ак”- “ак”лаб қолдинг? Ҳокимият қўлида бўлгандан кейин сайланади-да!
-Аммо у сайловдан олдин вазифасидан истеъфо берганди. Бунинг устига номзодлар ҳам анчагина экан.
-Сенга ақл кирмади-кирмади-да. Сиёсат деган нарсани ҳеч ўрганмадинг. Номзодлар ҳам анчагинамиш. Нима қипти? Мен ҳам бир тўда номзодни майдонга ташламадим-ми?
-Аммо у ердаги номзодлар норози ва сайлов сохта ўтган деб бақиришмоқда.
-Бу энди сенинг айбинг, сен ҳам бир-икки кишини бақиртирсанг бўларди!
-Хўжайин, кейин сиз мени бақиртирардингиз-да! (turonzamin.com).
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Shu kunning gaplari, Uzbek |
Leave a Reply