ХАЛҚНИНГ ОЛДИДА
-Янги Туркманбоши Умумжаҳон Инсон ҳуқуқлари Декларациясининг қабул қилинганига 60 йил тўлишини катта тўй қилмоқчи,-деди Вазири аъзам Алдаркўсага.
-Сен нега бу масалаларга бош қўшаяпсан?
-Ўзингиз «Мендан кейин нима қилмоқчисан?» деб савол берганингиз учун жавоб бердим-да…
-Демак, мендан кейин сен ҳам тўй қилмоқчисан?
-Халқдан орқада қолсак бўлмас!
-Ундай бўлса тез олдинга ўт! Қани йўқол кўзимдан! Тезроқ юр, сени ўрнинг халқнинг орқасида эмас, унинг олдида! (turonzamin.com).
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek |
Leave a Reply