Ризо Обид:Ё, қичимаган жойни нега қашлайсиз-а?

rizo_obid_sojida.jpgХайриятки ўзбек тили бой тил.Лекин ўзбек тили бой тил экан деб ўнг келган нарса ҳақида сўрайвериш ҳам тўғримикан?Тўғри, бизларда яна бир нақл бор:”Билмаганин билиб сўраган олим, билишчун сўрамаган ўзига золим”.

Садағанг кетай ўзбекнинг нақлларидан. Ахир ҳамма нарсани мен билавермайманку.Гапнинг очиғи кейинги пайтларда ғоят кўпчилик кўп нарсани мендан сўрайдиган бўлиб қолди.Баъзилар айтиши мумкин:”ҳа, сўрашаётган бўлса яхши, ҳар кимдан ҳам сўрашавермайди” деб.Мутлақо ҳақ айтишади шундай деганлар.Лекин…Лекин биродар ҳар ким ўзига тегишли нарсага масъул деганларидай, ҳар ким ўзига тегишли масалада жавоб бергани дурустда.Шундай эмасми?

Масалан, “нега Каримов диктатор?”.Негалигини ўзи биладида.Мен қаёқдан билай.Шунақа ярамас туғилиб қолган экан.Онаси мендан сўрамаганку “шунақанги ярамасни туғсам майлими ё йўқми” деб.Ёки бўлмаса “нега Каримовга мухолиф айрим гуруҳлар ҳам Каримовдан баттар?”.Эй, тавба мен қаёқдан билай ахир нега улар бунақа.

Ғалатида, тўғримасми?

Кеча бир таниш шунақанги куюниб яна бир савол қўйдики, нима дейишни билмай “ҳа, ақл бовар қилмайди” дейишдан нарига ўтолмадим,Нима ҳам дейин унга.Ё, бир ўзингиз ўйлаб кўринг ахир.Мен у ё бу нарсага ё маҳкамага соҳиб бўлмасам нима ҳам дейишим керак?

Жуда қизиқда, ўша норози бўлган маҳкамалари ё унинг масъулларини бўралаб сўкаётганлар нега менга айтишади.Ўша ташкилот масъулини ўзига қўнғироқ қилиб сўк.Менга нега айтасан?

Мана, яна бир савол билан ҳозир қўнғироқ қилди бир таниш.Саволи мана бу:”Нега “Озодлик” радиоси минбарни демократларга эмас аллақайдагиларга беради?”.Савол ортидан чапаничасига уларни сўкиб ҳам қўйди.Мен лол.Ҳа, оғайни чалиш қичимаган жойни қашлаб нима қиласан, уларнинг ўзларига телефон қилиб, ўзларига айт гапларингни”.

Ё, сиз ҳалигидай кулманг,Ахир мен нотўғри айтаётганим йўқ-ку.Бир икки тингловчиларнинг арзини уларга етказдим.Ишонасизми, Каримовнинг маҳкамасидан ёлғондакам бўлса ҳам жавоб келади.Аммо “Озодлик”дагилар умуман жавоб бермайди.Гўё гунг ё соқов.Шунинг учун айтаманда: “оғайни қичимаган жойни қашламанг” деб.

Ҳамма нарсани ҳар кимнинг ўз эгасидан сўраш тўғримасмикан?

www.rizobek.ucoz.ru

Суратда: Муаллиф ва “Озодлик”нинг ўзбек бўлими директори Сожида Жаъфарова.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: