ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ўн саволга ўн жавоб

-1-

САВОЛ: Ислом Каримов Янги йил табригида “Мен учун сиз, азизларга, бутун Ўзбекистон халқига умрбод садоқат билан хизмат қилишдан бошқа мақсад ҳам, ҳаёт ҳам йўқ, десам, кўнглимдаги, дилимдаги гапни айтган бўламан” деди. Шунга нима дейсиз? Шу жумладаги умрбод дегани нима? (Абдураҳмон).
ЖАВОБ: Ҳар ҳолда яна 20 йил дегани эмас!

-2-

САВОЛ: Мирзиёевнинг кетиши бирор нарсани ўзгартирадими?(Музроб).
ЖАВОБ: Мирзиёев сиёсий саҳнадан кетса, Ўзбекистонда яқин келажакда диктатуранинг умри 14 йилга қисқаради.

-3-

САВОЛ: Ўзбекистонда 23 декабрда ўтган Президент сайлови ҳақида Америка халқи нима демоқда? (Жавлон).
ЖАВОБ: Америка халқи ўтган йилнинг бошидан буён фақат 2008 йил 4- Ноябрда ўзи ўтказадиган Президент сайлови ҳақида гапириш билан банд.

-4-
САВОЛ: Асл маданиятимиз, тарихимиз, маънавиятимизга қайтиш деганда динга қайтишни айтишмоқда. Диндан олдингилари ҳисоб эмасми? (Раҳимжон).
ЖАВОБ׃ Ҳисоб-китоб қилувчи биз эмас, Тангридир. У ҳамма нарсани ҳисоб қилгувчидир!

-5-
САВОЛ: Бизнинг имом, агар ҳижрат мажбурияти пайдо бўлса дарҳол мол-мулкингиздан кечинг, деб айтадилар. Бу ҳолда мол-мулкимиз бировларга қолиб кетмайдими? (Раҳимжон).
ЖАВОБ: Хафа бўлманг, бировларга эмас, ўша имомга қолади.

-6-
САВОЛ: Кимга қараманг, четга чиққандан кейин, мулла бўлиб қолмоқда. Буни қандай изоҳлаш мумкин? (Раҳимжон).
ЖАВОБ: Уларга Ўзбекистоннинг келажаги четдан яхшироқ кўринса керак.

-7-
САВОЛ: Нега биз бизга яхшилик қилганларни эмас, балки биз кимга яхшилик қилганимизни кўпроқ эслаймиз (Давлат).
ЖАВОБ: Нима ҳам дейсиз, ўзига яхшилик қилганларни унутиб, ўзи яхшилик қилганларни эслайдиган одам разолат ботқоғига ботган кимсадир.

-8-
САВОЛ: Нега энди ҳамма нарсани билган одамлар ҳам диктатурага бош эгишмоқда? (Наргиза).
ЖАВОБ: Диктатура қуртлаган овқат. Кўнгли тортганлар ейверади.

-9-
САВОЛ: Покистондаги воқеаларга муносабатингизни билмоқчи эдим? (Ўткир).
ЖАВОБ: Уларнинг ҳам ҳукумати, мухолифати, демократияси ғирт ўзимизникига ўхшар экан. Бўлмаса 19 ёшли, ҳатто ўз тилида гапира олмаган болани ўлдирилган онасининг ўрнига тайинлашадими? Марҳум Беназир Бхутто шунақа демократия учун курашганмиди?!

-10-
САВОЛ: Бугун Қозоғистоннинг информация порталида “Озодлик” радиоси ўзбек бўлими ҳақида мақола чиқди. http://www.geokz.tv/article.php?aid=4777 адресда. Шуни шарҳлаб бера оласизми? (Аҳмад).
ЖАВОБ: Бунга шарҳни мендан эмас, “Озодлик”нинг ўзбек бўлими директори Сожида Жаъфаровадан сўрашингиз керак.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: