Алишер Юсуфжон ўғли: Дадам омон, аммо таҳликада!

alisher-1thumbnail.jpgБугун Дадамнинг сог омонлиги тугрисида маълумот олдим. Дадамнинг Европа рахбарлари ва АКШ Президентига ёзган хатини хам олдим.Сизлардан илтимос, бу хатни таржима килиб АКШ хукумати рахбарларига хам юборсангизлар. Дадам хозирда ИИБ ва МХХ томонидан ураб тинтув килинаётган жойда яшириниб сакланмокда. Хаёти хавф остида.

Мен Бухородан олган маълумотларга кўра, у ерга куролланган армия, ИИВ ва СНБ ходимлари ташланган. Бизнинг кариндошларимиз уйи курилмокда, тинтув килинмокда.

Машрабни озод килиш учун гаровга туплаган ун уч миллион беш юз минг сум пул толон тарож килинган. Уйда ИИБ ва МХХ ходимлари жойлашиб олишган.

Ук отилганда Машрабнинг икки угли Жайхун ва Сайхунлар гапира олмайдиган булиб колган. Уйларнинг ичида ук отилган. Кулфлар ук отиб очилган.

Машраб майиб мажрух килинган. Машраб пичоклади дейилаётган йигит куричакдан операция булган экан, пичокдан эмас. Дадамнинг машинасини ИИБ идорасига олиб бор деб талаб килинган кушни кишлок Богкандалик шофёр бош тортгани учун кийнаб улдирилган. Хирс халки ва барча кариндошлар кийнок билан тергов килинмокда.

Дадамнинг барча дафтарлари, компютер ва дисклари, хужжатлари, праспортлари олиб кетилган. Уйда ярокли хеч нарса колмаган.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: