Ризо ОБИД׃ “А” дан “Я”гача

Хислатлар ва иллатлар

Юввошлик. “Уришма, талашма, биров билан айтишма”.Бу бизнинг миллатимиз ота-оналарининг болаларига ҳар куни эслатиб турадиган гаплари.Дарҳақиқат ҳақми-ноҳақми сизу бизга нисбатан айтилаётган сўзлару ё ҳаракатларга ҳамиша тоқат билан юввошгина бўлиб туриш болалигимздан онгимизга сингдириб борилади.Бу тўғрими ва юввошлик ҳислатми?

Бир қараганда одамларнинг “яхши бола экан, юввошгина, мўмин-қобил бола экан” деган баҳосини олиш учун ҳаракат қилиб борилаверади.Натижада юввошгина бола энди улғайгач ҳам бошқалар нима дер экан деб ўз фикрини айтишдан истиҳола қилиб турадиган бўлиб қолади назаримда.Умуман юввошгина кишида қатъий ўз фикри бўлмайди ҳам.

Масалан, мактабда ўқиб юрган кезларимиз ўқитувчилар тўғри ё нотўғри нима дейишса ўшани қиладиган юввош болаларни хушлашарди.Уларнинг фанлар бўйича ўзлаштирмовчиликларига ҳам унчалик куюнишмасди.Иложини борича юввошларга баҳоларини бир поғона баланд қилиб қўйишарди.Мен каби ва яна уч-тўрт синфдош эса муаллимнинг ҳамма талабларини бажаравермасдик.Айниқса пахта-йиғим теримига мажбуран олиб чиқишларига кескин норози эдик.Бу эса айрим муаллимларни ҳатто ғазаблантирарди.

Ҳа, энди бугунги кунга келиб ўша юввош бўлган болаларга нима бўлди?Нима бўларди, юввошгина бўлиб Қозоғистон, Қирғизистон, Русия ва яна аллақаёқларда қулликда юришибди.

Қозоғистонда иш берувчилар билан бир неча бор гаплашдим.

Кунига 50 АҚШ доллари тўланадиган ишларда ўзбеклар йўқ.Чунки улар тортишиб ўтиришмайди.Ўзбекистондан келганлар иш эгаси энг тоза бўлмаган ишга буюрса ва бошқалардан кўра ғоят оз ҳақ бераман деса ҳам юввошгина “ҳўп” деб кетишаверади.

Мен бир иш берувчи билан келишаётганда кунига камида 75 долларга ишлашим мумкинлигини айтдим.Ҳужжатларингни кўрсат деди.Қочоқ мақоми ёзилган қоғозимни бердим.У ҳужжатни ўқиркан ҳайрат билан сўради:”Сен ҳам ўзбекмисан ё бошқа миллатми?Ана менда ўзбеклар ишлайди.Кунига қанча берсам ҳам тортишишмайди.Қоринларидан ортиб яна бирмунча ёнларига ақча қолса бўлди.Сен эса 75 доллар сўраяпсан”.

Мен унга:”Ҳа, ўзбекман, Ўзбекистонданман.Бу ёқда нима кўп иш кўп.Ҳўп десангиз сизда ишлайман, йўқ эса бошқа жойга бораман”, деганимдан сўнг у:”ғалати ўзбек экансан, майли 50 долларлик ишга оламан” деди.

Мен:”йўқ, айтдимку 75 дан камига ишламайман, хайр” дедимда унинг қўлидаги қоғозимни қайтариб олиб жўнаб қолдим.

Аслида мен иш қидираётганим йўқ эди.Шу йўл билан иш берувчиларга ўзбекларнинг ҳаммаси ҳам улар ўйлаганчалик қадрини билмайдиган миллат эмаслигини билдириб қўйиш учунгина шундай қилдим.Демак қатъий, ўзингизга ишонч бўлса ҳамма жойда ҳам, ҳамма вақт ўшанга яраша муносабатда бўлишади.

Ҳа, юввошлик бир қараганда яхши хислат.Лекин бу дегани ҳамма нарсага кўр-кўрона рози бўлиб кетавериш дегани эмас менимча.

Мана шу кунларда юввошлигимиз оқибатини кўриб турибмиз.

Зулмбош Каримовни адашиб сайладик.Лекин уни юқори минбарлардан танқид қилишганда юввошгина ўтирган дастлабки даврларда унга раҳмимиз ҳам келди.Бечора юввошгина Президентни шунча танқид қилишса ҳам чидаб ўтирибди-я дедик.Лекин “юввошдан йўғони чиқади” деганларидек Каримов ҳам бугун ўз “юввошлиги”нинг йўғон унсурларини кўрсатиб ётибди.

Телевизордан туриб, одамларни “ўрдак болалари, ўтга чўққа ёниб кетишини билмай кириб кетаверади” деган сарой ялоқхўри Абдулла Орипов ҳам эрта-индин Би-Би-Си радиосининг азиз меҳмони бўлса ажаб эмас.Чунки халққа қарата:”шўрванинг кўпиги, уларни сузиб олиб ташлаймиз” деган Хуршид Дўстмуҳаммадни меҳмонга чақирган Би-Би-Си чилар эртага Каримовни ҳам қучоқ очиб кутиб олишмайди деб айтингчи.

Би-Би-Си Хуршид Дўстмуҳаммаддек ялоқхўрни меҳмонга чақиргани ҳақидаги анонсини кўрдиму “одамлар энди нима дейишаркин?Айниқса мухолифат кескин норози бўлса керак” деб ўйладим.Кимдир нимадир деса керак дегандим.Йўқ.Юввошгина бўлиб турибмиз.

Аслида аллақачон эди бу демократияни тарғиб қиламиз дейилган радиолар хизмати кимга керак бўлаётгани хусусида очиқ айтилганига.Улар режимга астойдил хизматларини ҳатто яширишмаяпти ҳам назаримда.

Шунақа юввошмиз.Радиога ким чиқса чиқиб гапираверсин, бир нима ўзгариб қоладими, ё менга уларни бундай қилма десам бир бурда нон берармиди, деймизда юввошгина юраверамиз.

Шунақа гаплар…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s