Жаҳонгир Маматов: “ҚУВҒИН” романи (Янги таҳрирда)

10. ПОМУҚҚАЛЪА

Миртемир ҳали бошини силаган онаизорининг руҳи билан гаплашгиси, хаёлан бўлса-да дардларини унга ёйгиси келди. Лекин руҳни тополмади. Наҳотки, тарк этдилар? Йўқ, демак ҳолати яхши. Руҳлар оғир дамда мададга келадилар… Ўтирган жойида кўзлари юмилиб, мудрай бошлади у…

… Шаршара. Гўзал қизнинг сочларига ўхшайди. Тоғ оппоқ. Адирлар оппоқ. Бу ерни Помуққалъа, яъни Пахтақалъа дейишади. Тоғ остидан иссиқ сув оқиб чиқади. Қишда ҳам, ёзда ҳам бу ер сайёҳлар билан тўла. Лекин шу дамда ундан бошқа одам йўқ.

“Оёқ кийимингни чиқар!”

“Нега?”

“Бу ерда оёқяланг юриш керак, бўлмаса мусаффоликка ғубор тушади.”

“Сен кимсан?”

“Мен Помуққалъа!”

“Нега танҳосан?”

“Мен танҳо эмасман. Қучоғимда минг-минг одамлар бор”.

“Қани улар?”

“Помуққалъага келсанг кўрасан. Анталияга келдинг. Лекин илгари борган эдим, дея Помуққалъага ўтмадинг.”

“Ҳозир келдим-ку!”

“Йўқ, ҳозир мен келдим. Сени зиёрат этиб кетмоқчиман”.

“Нега мени зиёрат этасан?”

“Атрофинг коронғулик, зулмат билан тўлди.. Ёруғлик бор эканини ҳам эслатмоқчиман”.

“Сен нега бу қадар гўзалсан?”

“Чунки сен гўзалликни соғинганинг учун!”

“Нега бу қадар меҳрибонсан?”

“Чунки меҳрга ташнасан”.

“Нега бу қадар яқинсан?”

“Чунки сен жуда узоқдасан”.

“Бунча яқинлашма, ойдинликдан бўғилаяпман”.

“Ойдинликдан бўғилиш ҳаммага ҳам насиб этмайди”.

“Кўзларим ойдинликдан ёнмоқда”.

“Кўзларингни оч, шунда ёнмайди”.

Миртемирнинг бирдан оёғи тойиб кетди. Помуққалъа тепалигидан пастга эмас юқорига учиб кетди. Чўчиб тушди. Кўзлари илиниб, туш кўраётган экан.

Темир эшикнинг панжарасидан ёниб турган чироқнинг нури кўзларига тушиб турибди. Бир лаҳза тушини эсламоқчи бўлди-ю, бир учини эсласа, иккинчи “учи” ёдидан чиқиб кетаверди.

Нима бўлганда ҳам ёруғлик, оқлик… яхши бўлса керак, деб ўйлади. Ўзининг бу болаларча хулосаси яна вужудини роҳатлади. Кўзлари секин юмула бошлади…
(ДАВОМИ БОР).

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: