Омонее..й…омон!

“Президент арчаси”да Хоразм биринчи
Жалолиддин, “Туронзамин мухбири, Урганч

Ўзбекистонда бу сафар янги йил жуда катта байрам қилинишига старт берилди. Президентнинг қайта сайланиши ва 70 ёшга тўлишини болалар онгига сингдириш учун ҳаммма вилоятларда “Президент арчаси” тадбирлари ўтказиш сиёсий кампанияси бошланди.

Бу тадбирда Хоразм биринчи. Вилоят ҳокимлиги тузган ишчи гуруҳи ҳамманинг онасини Учқўрғондан кўрсатиб турибди.

Бу гуруҳ режасига кўра, “Президент арчаси” сиёсий тадбири 2007 йил 29 декбрда Огаҳий номидаги вилоят театрида ўтказилади. Унга ҳокият тизимларида ишлаётганларнинг эрка болалари билан бирга “Меҳрибонлик уй”ларидаги бечора етимлар ва маҳаллалардан ҳам болалар ҳам олиб келинадилар.

-Ҳозирданоқ байрамнинг театрлашган мусиқали дастурларига тараддуд бошланди. Қорқиз ва Қорбобо болажонларнинг арча атрофига, томошаларига чоралаб, уларни ҳам фаол иштирок этишга жалб қиладилар. Байрам тадбирларидан болалар мамнун бўлиши учун таниқли санъаткорлар, актёрлар, талаба-ёшлар ҳам дастурни тайёрлашга қизиқиш билан ёндошмоқдалар,-деб ёзмоқда маҳаллий матбуот.

Ўтган йил янги йил кунларида шаҳар ва туман марказлари ҳувиллаган бўлсаю бу акс- байрамона безатилади.

Мазза-мазза Россиядан арча олиб келувчиларга. Уларнинг бозори юришди.

-Мен Ислом оғага овоз бераман, бу бизнес юришганига у киши сабаб,-дейди бу иш билан шуғулланаётган Мурод Полвонов.

Аммо кўпчилик сайловда Хоразмдан номзод йўқлигидан хафа.

-Ё биздан, ёки Қорақалпоқдан битта номзод чиқиши керак эди. Ютмаса ҳам майли, аммо чиқсин!- дейди Отажон исмли талаба.-Ислом отамиз шунга эътибор қилмган кўринадилар.

Шунга қарамай вилоятда “Президент арчаси” тадбирларига тайёргарлик ва унинг жойлардаги ўтишини кенг ёритиш бўйича мақолалар, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, видеоклиплар пуллаш бозори ҳам авжида. Журналистлар ҳар доимгидек, сайлов бўлсин, пул бўлсин шиори билан ишламоқдалар.

Хабарларга кўра, “Президент арчаси” кунлари вилоятга қорқиз Гулнора Каримова келади. Ёшулли Қорбобо эса сайловдан олдин келиб кетади.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s