Ризо ОБИД׃ “А” дан “Я”гача

Хислатлар ва иллатлар

Ҳавас. Бу ҳақда ёзишдан аввал ўйланиб қолдим.Чунки бундан олдин ғаразгўйлик ҳақида мулоҳазаларимни айтгандим.Энди ҳасадгўйлик тўғрисида бир нима айтаймикан дедиму тўхталиб қолдим.Сабаби одамзотдаги иллат ва ҳислатлар ҳақида ўйласам ҳар доим кўпроқ яхши хислатлар ҳақида ёзгим келади.Афсуски яхши бўлмаган хислатлар борлиги ҳам аён бўлиб қолаверади.

Шу йил бошроғида ҳасадгўйлар тоифасидаги битта нусха ташланиб қолди.У билан ади-бади айтишиб ўтиришни ўзимга эп кўрмадиму умуман ҳалиги ҳасадгўйга ўхшаганларга қарата бир шеърий машқимни эълон қилдим.Мана ўша машқ:

Алам қилса…

Алам қилса бурнингни тишла,
Ё бўлмаса думингни тишла.
Ҳасад ўти ёндираверса –
Узоқ қорли ўлкада қишла.

Ўйлагандинг зўр деб ўзингни,
Аслида кўр қўрқоқ экансан.
Бошинг катта аммо анчайин,
Тарбиясиз бебош экансан.

Лақиллама лақма гўлдайин,
Одоб илмин озгина ўрган.
Фикрлашиб, кенгашиб кўргин,
Кимлар бўлса кўпроқни кўрган.

Бебошлигинг бошинг емасин,
Увол этма умринг беҳуда.
Сўзинг тинглаб атрофдагилар,
Ўла аҳмоқ, сурбет демасин.

Алам қилса бурнингни тишла…

Биласизми шу машқимни эълон қилгач ҳасадгўйнинг ҳасади баттар аланга олди.Энди у бечора ўзининг азон чақириб ( агар шундай бўлган эса )қўйилган исмини ўзгартириб, турли номлар билан иллатларини юзага чиқара бошлади.Ҳаттоки хат ёзди:яхшиям сиз борсиз, сизга бағишлаб алоҳида электрон сайт очволиб юритяпман, сиз нима дейсиз деган мазмунда.
Мен эса унга: баракалла, сенга бошқа иш қолмабди, шу керак экан шуғулланавер, деб жавоб ёзиб юбордим.Энди у гоҳ пинхон, гоҳо очиқчасига ғингшиб бир нималар ёзишда ҳозиргача давом этяпти.Ҳатто бир кун адашиб кетганми ё атайлабми билмайман ёзган иғвосини бир киши манзилига жўнатибдида, менга ҳам бир нусхаси келиб тушди.

Ажабланмадим.Чунки у ҳавас билан эмас ҳасад билан яшашини биламанда.Ора-чорада хотиниям ғингшиб қолади:”Хўжайинимнинг тоблари йўқ”, деб.Ҳа, албатта ойимча хўжайинингизнинг тоби йўқ бўладида, чунки у ҳавас эмас ҳасад билан яшайди.Агар у ҳавас билан яшаганда эди соғлиги ҳам яхши бўлармиди дея айтгим келади-ю, кел қўй, у каби нусхалар барибир тузалишмайди, дейман.Чунки у дарди бедаво деган андиша билан индамай қўя қоламан.

Одамнинг кўзлари кўп ҳолларда ички дунёсини кўрсатиб туради дейишади.Бу қанчалик асосли ё йўқ билмадимкуя лекин ўша айтилгандан келиб чиқиб эътибор бера бошладим.Яхшилаб синчиклаб қарасам ҳалиги айтганим ҳасадгўйнинг кўзлари гўлайган, афтода бир ҳолатда.Ҳа, деб қўйдим.Аслидаку одам боласи дунёга келганда ҳасад билан туғилмаса керакку лекин қонида бўладими ё йўқ ҳасадгўйлик кўзларида акс эта бошларкан шекилли.Олақарғага ўхшаш олазарак кўзлига қараб туриб, “ўғрига ўхшайди” деб қўйишади.Ҳасадгўйники ҳам худди ўша ўғриники каби доимо олазараклигини кузатдим.Кейин яна ўйлаб қоламан.Ўша ҳасадгўй ҳам ҳавас билан яшайверса бўлмасмикан?

Шундай дейману, кейин: у каби ҳасадгўйлар бўлмаса ҳавас ва ҳасадни қандай ажрата билардик каби мулоҳазалар кўнгилдан кечади.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: