Шеърият мулкидан

СОҒИНЧ

Шаҳарнинг саргардон кўчаларида,
Адашиб қолгандай кетиб бораман.
Оҳ менинг олисда қолган қишлоғим,
Айт, қачон бағрингга етиб бораман.

Менинг беозорим, муштипар онам,
Соғинчлар қалбимни парча қилди-ку,
Улар юрагимнинг остонасидан,
Осон кирмоқлик-чун дарча қурди-ку.

Синган деразамнинг бир чеккасидан,
Осмонга тикилиб юлдуз санайман,
Оҳ, қўллари қадоқ, меҳрибон отам,
Сизни омонми деб ойдан сўрайман.

Муҳаббат, сен томон бошлади хаёл,
Дилимга ҳижронни солиб кетибсан.
Эй менинг қошлари камондай ёрим,
Сен ҳам қишлоғимда қолиб кетибсан.

Туннинг қоқ ярмида хаёлни бўлиб,
Соғинчдан ўкиниб йиғлаб оламан.
Сўнг яна болишни маҳкам қучоқлаб,
Аямни қучгандай ухлаб қоламан.

Интизор ШОДИЕВА.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: