Толиб Ёкубов

МАЛИКАНИНГ ПРЕЗИДЕНТДАН КУТГАН УМИДИНИ ПУЧГА ЧИКАРИШДИ!

УЗБЕКИСТОН ИНСОН ХУКУКЛАРИ ЖАМИЯТИНИНГ БИЛДИРИШНОМАСИ

Адолат ва одил суд булмаган шароитда давлат карокчилар тудасига айланади

Августин Аврелий

Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти (УИХЖ)нинг шу йил 21 октябрдаги билдиришномасида огир касалликка чалинган 1-чи гурух ногирони Малика Тулаганованинг Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов, Бош прокурори Р.Кодиров ва Олий суди раиси Б.Мустафоевга йулланган, «Арзимни Президентимиз эшитса, бошимизга ёгилаётган кулфатлар бартараф этилади, зуравонликларга нисбатан конуний чоралар курилади, даволанишимга йул очилади деган умидда мурожаат этаяпман» жумласиданок ахволни аёнлантирувчи мурожаатини келтириб, унинг умиди, иншааллох, руёбга чикар, деб ишонгимиз келган, зеро мактуб факат хиссиз инсонни бефарк колдириши мумкин эди.

Минг афсуски Узбекистондаги хозирги реаллик шундай-ки, масъуллар Президентга 20 ёшли ночор Маликанинг илтижосини етгазишдан кура, кайсидир юкори лавозим учун узларининг кайсидир кариндоши номзодини етказишни афзал курадилар. Президентнинг уз фукароси олдидаги масъулияти, фукаронинг Президентга булган ишончи йуколиб бориши уларни асло кизиктирмайди.

Мазкур холатда хам шикоятни текширишни, шикоятга сабаб булган конунсизликни уюштирганларнинг узларига юбориш усули кулланилган.

Бизга етиб келган хужжатлардан куринишича, Президент девони Маликанинг мурожаатини урганиб чикилиши учун Олий судга юборган, Олий суд эса уни фукаровий ишлар буйича (ФИБ) шахар судига юборган. ФИБ шахар суди раиси Н.Ташматов томонидан 14-ноябр санаси билан имзо чекилиб, 22-ноябрда юборилган жавоб хатида, Маликанинг мурожаатидаги конуний эътирозларининг мазмуни мутлако четда колиб, суд кайси санада аризани кабул килиб, кайси санада куришни бошлагани ва качон экспертиза тайинлагани каби харакатлари саналиб, бир йилдан бери Собир Тулагановни сарсон килиб келингани окланмокчи булинган. Жавоб хатида, Фукаровий-процессуал кодекснинг 7-моддасини ноурин важ килиб, гуё юкори суд куйи суддаги конун бузилишига аралаша олмайди, демокчи булинган.

Эслатамиз, Малика мурожаатида:

1. Отаси – физика-математика фанлари доктори Собир Тулягановни олий таълимдаги баъзи иллатларга карши курашгани учун ноконуний ишдан бушатишгани ва бу конунсизликни судлар химоя килиб келаётгани хакида ёзган;

2. Узи касалликка чалингунга кадар ишлаб келган “Ипотекабанк” кредит йули билан курдиришган уй-жойлари нархини хукумат Низоми асосида хисоблаб бермасдан, бирнеча баробар ортик нархни куйиб, суд «кули билан» оиласини карзга ботиргани, энди суд уй-жойни банкка тортиб олиб бериш тараддудида эканини айтиб, Олий суднинг нохаклигини инкор этиб булмас содда исботини келтирган эди;

3. Узи тугрукхонада алмаштириб куйилганини, хозирда уни огир касалликдан куткариш учун якин наслидан ДОНОР зарур булгани туфайли, отаси ноилож чора сифатида, “Химоя-жараён” газетаси оркали (3 – сони, 29-март 2007 й.) илтижосини хамда хукукни химоя этиш давлат идораларига эътирозларини баён килгани, маколани нотугри талкин килган Феруза Сагатбаева 13.04.07 да Юнусобод туман прокуратурасига шикоят ёзгани, шикоят буйича текширув олиб борилиб, жиноят аломати мавжуд булмагани учун “жавоб шикоятчига юборилиб” иш ёпилгани, бирок 23. 07.07 да интернет оркали отасининг олий таълимдаги коррупция-порахурликни ва уларни куллаб-кувватловчи Олий суддаги конунсизликларни фош этувчи маколаси эълон этилгач (muslimuzbekistan.net/uz/ – 70k), уша текшириб булиниб ёпилган ишнинг карорини 70 кундан кейин узгартирилиб, буюртма жиноят иши битилгани, Юнусобод туман ИИБ катта терговчиси М.Алматов сиртдан айблов хулоса тайёрлаб, жиноий ишлар буйича Юнусобод туман суди судьяси Умиджон Давранов раислигидаги суд, узиниг 19.09.07 даги биринчи суд мажлисида отасини камокка жунатгани ва уни 19 кун камокда ушлаб туриб, нихоят 2007 йил 8 октябрда Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-кисмида курсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, энг кам иш хакининг 300 (уч юз) баробарига тенг жарима солиш хакида хукм чикаргани, вахоланки прокурор (давлат кораловчиси) энг кам иш хакининг 50 (эллик) баробарида жарима солиш жазосини сурагани тугрисида ёзиб, адолатсизлик руй берганини тушинтирган эди;

4. Шунингдек, мазкур «макола» юзасидан ФИБ судида ота-онасидан Сагатбаевалар оиласи фойдасига «маънавий зарар ундириш» тугрисидаги конун талабларини каноатлантирмайдиган даъво курилаётганини хабар этган эди;

5. «Сувсоз» ташкилоти томонидан улар оиласига нисбатан «йук карзни ундириш» тугрисидаги аризаси буйича яна бир суд процесси кетаётгани тугрисида баён этган эди.

Бу конунсизликлар билан ота-онасини мажбурий банд этишиб, уни даволаниши учун имкон колдирилмаётганини айтиб, конуний чоралар курилишини сураган эди.

Маликанинг мурожаатига хукумат кандай муносабат курсатди?

1) Мурожаатнинг бевосита Олий судга тааллукли кисмига хеч кандай жавоб берилмади. Жумладан, ишга тиклаш масаласи юзасидан Собир Тулагановнинг ёзган шикоятига Олий суд раисининг уринбосари томонидан берилган жавобнинг асоссизлигини тушинтириб, у неча бор Олий суд раиси номига назорат тартибида шикоят топширганига карамай, ханузгача Олий суд раиси имзоси билан жавоб олмаган. Конун талабига мутлако зид равишда, бундай шикоятларига у «Фукароларни кабул килиш ва шикоятлар булимии»нинг бошлиги Б.Сафаровнинг имзоси билан жавоб олиб келган.

2) ФИБ Мирзо Улугбек туманлараро суди (судья З.Х.Рахматуллаева) 2007 йил 31 октябр куни Малика ота-онаси билан яшайдиган уйига эгалик хукукини берувчи муваккат далолатномани хакикий эмас деб топиб, уларни уйдан чикариш хакида хал килув карори кабул килганини эълон килди. Бирок 23 ноябрга кадар хам карор тайёр булмаган, судьянинг укдиришича «карорни ёзиб тугаллаш чузилаётганидан уйдан кучириладиганлар хурсанд булиши лозим» эмиш. Мурожаатда уй-жойнинг нархи нотугри белгилангани хакида Собир Тулаганов инкор этиб булмас далиллар билан Олий судга такрор-такрор шикоят этиб, келтирган важларига тушунтириш ололмагани айтилган эди. Каранг-а, зурлик ва муттахамлик кимнинг рахнамолигида уюштирилади! Олий суд бу эътирозга жавоб бериш урнига, Тулагановлар уйини банкка тортиб олиб бериш хакида карор чикариш учун биринчи инстанция судига фатво берган булса керак-ки, судья З.Рахматуллаева бир йилдан бери ботина олмаётган гайриконуний, ута инсофсиз суд карорини дадил эълон килиб, энди 25 кундан бери асосга ухшаш важ топа олмай, Хал килув карорини тайёрлашни уддасидан чика олмаётган куринади.

3) Мурожаатнинг катта терговчи М.Алматов ва судья У.Давранов томонидан икки инсонга карши нохолисона олиб борилган тергов-суд жараёни тугрисидаги кисми хам Олий судда реакция уйготмади. ЖИБ Тошкент шахар судининг 2007 йил 6-ноябрда апелляция протести ва апелляция шикоятини курган судлов хайъати, хукмга булган эътирозларини тушинтиришлари учун махкумларга мутлако имкон бермай, «маслахатхона»да «обдон маслахатлашишиб», 2 минутда биринчи боскич суди хукмини узгаришсиз колдирган. Вахоланки:

– мазкур жиноят иши профессор С.Тулаганов хамда «Химоя-жараён» газетасининг (хозирча) собик бош мухаррири Р.Бобомухамедовларга нисбатан уюштирилган буюртма булгани уларнинг назорат тартибидаги шикоятларида тулик исботини топган;

– терговчи ва судья бу ишга холис ёндошмаганликларини иш материаллари билан танишмасданок айтиш мумкин. Уйлаб куринг-а:

– 20 ёшли кизни огир касалликдан куткариш учун ноилож чора сифатида газетада бир макола чоп этишдан иборат килмиши туфайли улар (С.Тулаганов ва Р.Бобомухаммедов)га эхтиёт чорасини куллаш терговчи М.Алматов учун нечун зарур булди?

– 30 ёшларни энди оралаган раислик этувчи У.Давранов маколанинг муаллифи булмиш 64 ёшли профессорга камок эхтиёт чорасини куллашни нечун лозим топди?

– улар (профессор С.Тулаганов ва бош мухаррир Р.Бобомухаммедов) жамиятга кандай хавф солишлари мумкин эди?

– давлат айбловчиси сураганидан олти баробар ортик жазо тайинлаган суднинг холислигига шубха уйгониши лозим эди-ку!

Яккол куриниб турган конун бузилиши, инсон хукукининг топталиши судлов хайъатини хам, Олий суддаги ваколат эгаларини хам хеч канча кизиктирмади.

Мутахассис булмаган киши хам жиноят иши материаллари билан синчковрок танишиб, бу иш куз куриб кулок эшитмаган даражада инсофсизлик ва пала-партишлик билан сохталаштирилганига ишонч хосил килиши мумкин:

Ф.Сагатбаеванинг прокуратурага топширган аризаси буйича текширув олиб борган прокурор ёрдамчиси О.Косимов Бош мухаррир Р.Бобомухамедов ва макола муаллифи С.Туляганов килмишларида жиноят аломати булмагани туфайли ишни ёпган.

Бирок бу текширув хамда Р.Бобомухамедовнинг ноконуний ишдан бушатилгани тугрисида хабар топган Дилмурод Саидов (Саййид), гуё унга ёрдам бермокчи булиб, кулай вазиятдан газетанинг аввалги бош мухаррири Р.Гапировга карши фойдаланиш пайига тушган, чунки у газетада расмий шартнома асосида штатда ишламаганлиги туфайли узининг газетага (Р.Гапировга) булган «гиналари»ни мустакил кутариш хукукига эга булмаган. Шу максадига эришиш учун у прокуратурага «Р.Бобомухамедовнинг ишдан бушатилишига ва С.Тулаганов билан бирга жиноий жавобгарликка тортилаётганига (!!!),чоп этиб булмаслиги хакида мен огохлантирган мазкур маколанинг газетада босилгани сабаб булди, маколани чоп этиш учун рухсат берилишига асли Р.Гапиров сабабчи ва Р.Гапиров «фалон-пистон ишларни» хам содир этган» деган мазмундаги ариза-шикоятларни уюштирган, интернет оркали ахборотлар таркатган. Д.Саидов бу ахборотларида (май-июн ойларида) бош мухаррир ва муаллиф жиноий жавобгарликка тортилаётган моддаларини хам тукиб курсатган. Вахоланки, 23 июлда хам ЖИ кузгатиш тугрисида карор булмаган, бундай карорни Р.Бобомухамедов ва С.Тулагановларга курсатишган эмас, боз устига Р.Бобомухамедовнинг илтимосномасига жавобан 24 июлда терговчи томонидан унга «Сиз гумон килинаётганингиз йук» дейилган расмий хат топширилган (ЖИнинг 161-и.в.).Натижада прокуратура «хамма ариза-шикоятларни» дастлабки тергов учун Юнусобод туман ИИБ тергов булимига юборган, иш материалларининг 113-чи иш варагидаги хужжат шундан далолат беради. Дастлабки тергов учун юборилган аризалар ичида Р.Бобомухамедовнинг хам ишдан ноконуний бушатишгани хакидаги аризаси булган. Терговчи 5-июнда Р.Бобомухамедовни чакиртириб ундан гувох сифатида тушунтириш олган ва шундан сунг уни терговга чакиртиришмаган, С.Тулагановни чакиришга эса зарурат булмаган. Асосан, «газета»нинг аввалги даврдаги молиявий фаолияти буйича тергов ишлари олиб борилган.

Р.Бобомухамедовнинг ёзишича, куп утмай у билан «газета»нинг муассис ташкилотларидан бирининг рахбари булмиш Республика адвокатларининг сардори уртасида келишмовчилик юзага келади. Сардор жаноблари, Р.Бобомухамедовга оддий мухбир булиб ишлашни ёки ариза ёзиб бошка иш топишни таклиф этади. У кунмайди, мабодо муассислар уз хатоларини тузатиб уни лавозимига тиклашмаса, судга мурожаат этишини билдиради.

-Ундай булса, – дейди адвокатлар «арбоби», – «Кизимнинг кондошларини кидираман» маколасини дастак килиб сизга тусик куяман. Огир моддалар билан айбланасиз. Истагимга буйсинмаган одам билан хеч качон келиша олмайман. Бош мухаррир вазифасида мен айтган одам ишлайди!

Шундан сунг терговчининг Р.Бобомухамедовга «эътибори» ошади. Июл ойининг урталаридан 25 июлга кадар терговчи уни деярли хар куни чакиртиради, бирок «сухбати» тугрисида бирор марта баённома тузмайди, хар сафар уни каридорда куттириб-куттириб, сунгра кетишига рухсат беради. Прокурор карори билан таништиришни илтимос килса, гапни бошка ёкка буриб галга солади. Сухбатлардан бирида терговчи,

– Тергов кандай бориши ва тугашидан сиз «заинтересованний» булишингиз керак, тушунасизми «заинтересованний!»,-дейди. «Терговчининг нима демокчи эканига хам тушундим, хам «тушунмадим»», деб ёзади Р.Бобомухамедов. Нихоят, Р.Бобомухамедовдан садо чикавермагач, терговчи 30 июл куни унга сал «ёрилади»:

– Хайронман, сизни айбланувчи десаммикин ёки айбланувчи эмас, деб хулоса чикарсаммикин? Нима дейсиз?

Терговчи, бундай «учирма»ларни тушунмайдиган Р.Бобомухамедовни икки марта сурок килиб ва бир марта Ф.Сагатбаева билан юзлаштириб, 30 июл куни унга ЖКнинг 139-моддаси 3-кисмининг «б» ва «г» бандлари, 205-моддасининг 1-кисми, 206-моддасининг 1-кисми билан айблов эълон килади.

Бир вактда, 23 июлда интернет оркали С.Тулагановнинг танкидий маколаси эълон килингач, тергов булимига унга карши хам буюртма келиб, 26-30 июл кунлари унинг устидан сиртдан тезкор тергов ишлри олиб борилади. 30 июлда С.Тулаганов устидан ЖКнинг 139-моддаси 3-кисмининг «б» ва «г» бандлари билан айблов тайёрланади.

Терговчи буюртмаларни кабул килишга килган-ку, аммо уларни ута пала-партишлик ва саводсизлик билан бажарган-ки, иш материаллари билан танишган, уз касби ва узини заррача хурмат килувчи хар кандай инсон тергов ишидаги сохталаштирувларни, купол конун бузилишларини тан олмасдан иложи йук.

Терговчидан эстафетани кабул килиб олган судья У.Давранов:

– буюртмани янада саводсизлик ва беписандлик билан амалга оширган, бирок хар кандай аблахликдан кайтмаслигини намойиш этган;

– у бош мухаррирнинг ёзма равишда топширган «Охирги суз» матнини хам йук килиб, урнига котибининг кули билан бошка мазмунда «Охирги суз» ёздирган;

– нихоят, Р.Бобомухамедовга 2 йил муддатга нашриёт сохасида мансабдорлик лавозимларида ишлаш хукукидан махрум этиш ва энг кам ойлик иш хакининг 200 баравари микдорида жарима жазоси тайинлади.

Д.Саидовнинг тергов-суд тизими ходимлари билан кандай хамкорлиги борлиги бизга коронгу. Бирок мазкур иш буйича у узининг мутлако ёлгон курсатмалари билан, Р.Бобомухамедов ва С.Тулагановларга карши режалаштирилган конунсизликни амалга оширилишида тергов ва судга катта ёрдам курсатди. Терговнинг айблов хулосасида, суднинг хукмида, хатто Апелляция судининг ажримида Д.Саидовнинг ёлгон курсатмасига осонгина асосланишган, унинг мантикка зидлиги хеч кимни кизиктирмаган.

Биз мазкур тергов-суд ишидаги конунсизликлардан бир томчи келтирдик халос. Р.Бобомухамедов ва С.Тулагановнинг назорат тартибидаги шикоятида узларига карши уюштирилган бу адолатсизлик бутун тафсилоти исботи билан баён этилган.

Минг афсуски, бу адолатсизликни бартараф этиш учун махкумлар бутун вактини, имкониятини сарфлашга мажбур, акс холда эртага жаримани тулаёлмаганлари бахона булиб уларни камокка тикиб куйиш хавфи хам йук эмас, колаверса уларнинг инсоний кадри нохак топталган.

4) Мазкур макола юзасидан Сагатбаевлар оиласининг Тулагановлар оиласидан икки миллион сум ва бош мухаррир Р.Бобомухамедовдан бир миллион сум маънавий зарар ундириш хакидаги, 18.05.07 да киритган, асослантирилмаган даъвоси буйича Мирзо Улугбек туманлараро ФИБ судида судья Г.Парпиева раислигида курилаётган фукаровий иши процесси давом этмокда.

5) «Сувсоз» ташкилотининг С.Тулаганов оиласига нисбатан даъвоси буйича судья Г.Парпиева раислигида курилаётган иш юзасидан суднинг «ишни курмасдан колдириш тугрисида» ажрими чикиб, иш архивга топширилган. Суднинг «адолатлилигини» каранг-а! Даъво аризага илова килинган хамма хужжатлар, хатто С.Тулагановнинг имзолари сохталаштирилгани хакида судда айтилганига карамасдан, даъвогардан даъвосини асослаб бериш талаб этилмасдан, С.Тулагановни 10 ой судда овора килишиб, на даъвони рад этувчи карор чикармай ва на хусусий ажрим чикариб ишни прокуратурага жунатмасдан, ишни архивга топшириш билан суд кимга гамхурлик килди?

Шахар суди бу ишни урганиб, суд ажримини конуний топдимикан ёки «ташкаридан суд ишига аралашиш мумкин эмас» деб текширмадимикан?

Бундай конунсизликлар Олий судни кизиктирмайди, балки жаноб Б.Мустафоевга бу мурожатномани курсатишмадимикан?

КИЗИМДЕК АЗИЗ МАЛИКА! МИНГ АФСУСКИ СЕНИНГ ОГИР ХАСТА ХОЛАТИНГДАГИ КОНУНИЙ УМИДИНГНИ ХАМ ПУЧГА ЧИКАРИШДИ. ОЛЛОХДАН ТИЛА, УЗИ ШИФО БЕРСИН, КИМЛАРГАДИР ИНСОФ БЕРСИН! БИЗ ХАМ ТИЛАКДОШМИЗ!

Дархакикат, эрамизнинг 4-асрида римлик Августин Аврелий: «Адолат ва одил суд булмаган шароитда давлат КАРОКЧИЛАР ТУДАСИГА айланади», деб бежизга ёзмаган. У асрлар оша Узбекистонни назарда тутган булса керак.

УИХЖ номидан

Толиб Якубов

Франция

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: