Ризо Обид:”А” дан “Я”гача

Хислатлар ва иллатлар

Қайсарлик. Жуда ғалати.Аввал ёзганим ўжарликнинг давомига ўхшайди.Чунки қайсарлик ва ўжарлик ўхшашдай гўё.Лекин булар хислатми ё иллатми?

Хаттоки “Қайсаргинам” деган қўшиқ ҳам бор, Қозоғистонда эса “Қайсар” номли катта нуфузли компания ҳам бор.

Мабодо қайсарлик яхши хислат бўлмаганда хофиз қайсаргинам деб қўшиқ куйламаган, бизнесмен эса ўз компанияси номини шу ном билан атамаган бўлармиди?

Лекин айтишадику ҳамма нарса ҳам эви биланда, деб.Демак қайсарлик ҳам эви билан бўлса дуруст шекилли.

Қайси хислат ё иллат ҳақида ёзишни бошламайин хаёл Ўзбекистонга қараб кетаверади.Тўғри Голландияда ҳам қайсарлар кўп.Лекин улар ўз йўлигада.Қайсарлик қилса қилаверсин.Чунки бу ердаги қайсарларнинг тўрт томони тўкис деярли.Аммо Ўзбекистондаги қайсар Каримовчи?

Одамларнинг 90 фоизи оч, қашшоқ аммо қайсар Каримов шунчалик ёлғонларга берилиб кетганки ҳатто ўзи тўқиётган ёлғонларга ўзиям ишониб қолган.

Қайсарлик ҳам эви биланда.Каримовга қўшилиб айрим оддий фуқаролардан тортиб то вазирларгача қайсар бўлиб кетишган.Уларнинг қайсарлиги қон билан кирган, жон билан чиқса керак.Ўв, энди бу иллат албатта.Уларни майли бир четга қўяйликда оддий ўзимиз кабилар қайсарлигидан гаплашиб қўя қолайлик.

Бир қайсар йигит ўзининг қайсарлиги ҳақида ҳикоя қилиб берганди.Менимча уни эшитсангиз сизга ҳам қизиқ бўлса керак.Аслидаку ҳозир қуйида айтмоқчиларимни диктатура манзаралари рукнида алоҳида ёзсам ҳам бўлардикуя, аммо шу жойда ёдимга тушиб қолгани учун ўз ўрнида айтиб бера қолай.

Хуллас Ўзбекистонда биласиз, ҳозир ҳокимият бинолари атрофи баланд панжаралар блан ўралган.Ундан сўнг эътибор берган бўлсангиз қаерда ҳокимият биноси бўлса ўша жойда қора қарғлар жуда кўп.Айтишадики қора қарға шум хабардан дарак беради.Эскиларга қойил қолиш керак. Ҳамма нарсани билиб айтиб қўйишганда.Доим ўша қора қарғалар кўп бўлган бинода жойлашиб олган кимсалардан кунига аллақанча шумхабар тарқайди.

Ҳа, ундан кейин ўша шумхабарчилар ўтирган бинога кириш тугул яқинида бироз айланиб қолсангиз, қуролланган кишилар ёнингизга келиб: нима қилиб юрибсан, қаёққа кетяпсан дея кўчадаёқ сўроқ-саволни бошлаб юборишади.Агар жавобларингиз ё афту ангорингиз ёқмайроқ қолса қўлингизни қайириб панжара ортига ташлашлари ҳам мумкин.Қараб турибсизки ҳалиги тайни йўқнинг қайсарлиги учун тап-тайёр экстремист ё қўпорувчисиз.Нима эмиш ҳукуматни ағдариб ўтириб олмоқчи бўлган эмишсиз.

Аммо қайсар қўриқчининг кафтига озгина пул қистирсангиз, сиз кимсиз ё нима мақсадда юрибсиз суриштирмай шумхабарлар ўтирган бино ичига ҳам киритиб юбориши мумкин.

Ваъда қилганим, йигит ҳикоясини айта қолай.

Ўша йигит кунлардан бир кун кўчада чиройли ойимқиз билан танишиб қолибди.Улар шунчалик бир-бирларига висолга ташналик сезишибдики, лекин бунинг учун катта кўчада машғул бўлиш албатта уят ҳисоблашибди.Аммо қайсар йигит йўлини топибди.Ўша шумхабарлар ўтирадиган бино ёнига келганда қизга бир таклиф айтибди.Зўрға турган санам ҳам дарров таклифга кўнибди.Қайсарлик қилмабди.Чунки йигитнинг таклифи ғоят қизиқ эканда.Санамнинг розилигини олган йигит шумхабарлар биноси қўриқчиси ёнига борибдида қўлига бирмунча пул қистирибди.Қўриқчи дарров қайсарлигини қўйиб атрофга бир аланглаб олибдида, “киринглар” дея бино ҳовлисига киритиб юборибди.

Ҳокимият биносининг ҳовлиси катта, соя-салқин жой.Ўшанда ёз , иссиқ бўлгани учун бу жой ишратга ўчлар учун энг қулай жой экан.Ҳеч ким ҳалақит бермайди.Атрофда кафтига пул қистирганингиз қўриқчи ҳеч кимни сиз томонга ҳатто қарашга ҳам йўл қўймайди.Атрофи қуюқ соя берувчи ўсимликлар билан ўралган ўриндиқда бемалол дилхушлик қилишингиз мумкин.Яна бу жойдаги дилхушлик бир умр сизга хотира бўлиб қолади.Қаерда висол қургансан:”ўҳ-ҳов ўша “ман” деган фалончи ўтирадиган ҳокимимутлақнинг ҳовлисида.

Ўша йигитнинг бу айтганлари кўриб турибсизки, бу ёқларда юрган бўлсам ҳам менингда ёдимдан кўтарилмаган.

Айтишларича ҳозир Ўзбекистонда ишрат истаганлар учун энг қулай жой, ўша қайсар шумхабарлар ўтирадиган бино ва унинг ҳовлиларида бўлиб қолибди.

Ана энди қайсарликнинг хислат ё иллатлигини ўзингиз фарқлаб олаверинг.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: