Ризо Обид

Халқ буюммаску, ё…

Унда-бунда баъзи сиёсатчиларнинг (агар уларни сиёсатчи деб атаб бўлса ) “халқим”, “менинг халқим” деган сўзларига кўзим тушиб қолади.Айтмоқчиларим шахсий мулоҳазаларку, лекин ўша “халқим” деяётган кимса айтаётган сўзидан демократлик, жонкуярлик даъво қилаётган эсада аслида худбин кимсадай таассурот уйғотади.Нега деган савол туғилади албатта.

Халқ бир буюммаски “халқим” дейилса.Демак ҳалиги одам халқни ўзининг бир буюми сифатида менинг деяптими ё айтаётган сўзига масъул эмаслигиданми?

Уку майли, ё худбинлигидандир ё саводсизлигидандир халққа нисбатан буюмдай қараётгандир.Аммо нафақат калласи катта, балки даҳолик даъвосида қалам тебратаётган ОАВ масъуллари-чи?Улар ҳам гўё унинг мулкидай оқизмай-томизмай “халқим”лаган халқумини ўйлаганнинг гапини дастурхон қилиб юборишавергани таажубли.Ё улар ҳам халқнинг бир четига гўё буюмдай эгалик даъвосидамиканлар?

Ўйланиб қоласанда.Менимча диктатору, диктаторчаларни ажратиб олиш унинг сўзиданоқ билиб олиш мумкинга ўхшайди.Акс ҳолда халқ уники бўлишга розими йўқми “халқим” дея ўзлаштиришни қандай тушуниш мумкин?

Масалан, мен ҳам ўша халқнинг бир вакилиман.Ҳалиги “халқим” деяётганга мулк бўлишга розиманми йўқми?Албатта йўқ.Демак унинг халқим дейишга ҳаққи борми ё йўқми?Менимча йўқ.

Майли, мана шу сўзларни ўқиётган ҳурматли ўқувчи ўзингиз айтингчи,Сиз ўша халқим деяётган тахткасалми, амалкасалми ким бўлса ҳам унинг буюми бўлишни истармидингиз?Ахир тирик жон қандай қилиб кимникидир бўлиши мумкин.Ҳаттоки ўзингизнинг оила аъзоларингиз ҳам сизга мулк эмаску.Фарзандингиз бўлиши мумкин, ёр-биродар ва ҳакозо, аммо мулк эмаску улар.Айниқса халқ…

Ватандош десин, миллатдош десин, эл-юртим десин боринг ана.Лекин халқим, дейиш…

Тавба дейман “халқим” деяётганларга қараб.Яна билмадим.Бу ҳам бир мулоҳазада.Яна ҳар ким ўзи билади-да…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: