Эскирмаган гаплар

jahangir_mamatov.jpgЖАҲОНГИР МАМАТОВ: Ўзбекистоннинг келажаги мавҳум!

САВОЛ: Сизнингча Ислом Каримов режимидан кейин нима бўлади? Ўзбекистоннинг келажаги қандай бўлади? (Носиржон, 10 Июн, 2004 йил).

ЖАВОБ: Бугунги шароитда Ўзбекистон келажагини белгилайдиган бир қанча омиллар бор.

Жумладан:
1.Диктатурадан кейин мамлакатда тахт учун кураш бошланиб, сиёсий ва жуғрофий парчаланишлар кузатилиши мумкин.

2. Мамлакат иккинчи бир диктаторнинг қўлига ўтиб, узоқ вақт яна зулм остида қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

3.Ғарб давлатлари кўмагида демократияга ўтиш жараёнлари бошланиб, бунинг замирида турли нохуш воқеалар юз бериб, мамлакат ташвишли минтақага айланиши ва шундан кейин истиқбол йўлига чиқиши мумкин.

4.Исломий, коммунистик ёки бошқа мафкурага ишонган кучлар қурол кўтариб чиқишлари ва мамлакатнинг мавжудияти хавф остида қолиши учун ҳам замин йўқ деб бўлмайди.

5. Мамлакат кучли давлатларнинг, масалан Россия ва Хитойнинг ўйинларига қурбон бўлишдек хавф вужудга келмоқда.

6.Кутилмаганда ҳокимият ҳукумат таркибида, ҳукуматдан ташқарида мамлакат ва миллат тақдири учун бефарқ бўлмаган соғлом кучлар қўлига ўтиши мумкин ва ҳоказо.

Кейинги 15 йилда “қўлга киритилган ютуқлар” мамлакат келажагини умид ва истиқлолдан кўра кўпроқ хавотир ва таҳликага боғлади.

Шу сабабдан ҳам бугун энди Ислом Каримов режимидан кейин нима бўлади, деган саволга бир сўз билан жавоб бериб бўлмайди.

(10 Июн, 2004 йил).

Манба: “Оқсарой сирлари” китоби.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: