Мамлакат ичидан

ezgulik.jpegБОШ ПРОКУРАТУРА СПИКЕРГА УЮШТИРИЛГАН ҲУЖУМ ПРОВАКАЦИЯСИГА ИЗОҲ БЕРИШИ КЕРАК!

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 9 сентябрида ўзининг 62-сонли “Спикернинг боласига қўл кўтарма, Жаслиққа кетасан!” номли пресс-релизида Ўзбекистон Парламентининг қуйи палатаси спикери Эркин Халилов аралашган бир жиноий иш тафсилотларига тўхталган эди. Мазкур жиноий иш бўйича Эркин Халиловнинг ўғли Шерзодга қўл кўтарган, унга нисбатан безорилик содир қилган Тимур Нурметов, Шоҳруҳ Алимов, Шерзод Рисхиев, Даврон Ахмедов ҳамда Азамат Жалиловлар ўта шафқатсиз жазолангани қайд этилганди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукми билан ўртача 16 йилдан озодликдан маҳрум этилиб, жазони ўташ учун Жаслиқ лагерига юборилган ўспиринлар тақдирига жамоатчиликнинг эътибори қаратилган эди. Жамият фаоллари бу хусусда Республика Бош прокуратураси ва бошқа давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилган, Варшавада ЕХҲТнинг йиллик саммити қатнашчилари ҳукмига ҳавола этганди.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг фаол аралашувидан сўнг ўспиринлар Жаслиқ лагеридан озод қилиниб, Тошкент шаҳридаги ҳибсхоналарга олиб келинди. Ўспиринлар тақдирига бефарқ бўлмаган жамоатчилик ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг бу ижобий ҳаракатидан уларнинг иши қайта кўрилишини умид қилиб турган бир пайтда маҳкумлар Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги жиноий жазони ижро этиш муассасаларига юборилди (этап қилинди). Гўё, ҳукм қатъи-ю, шикоятга ўрин йўқдек. Аммо ота-оналар, жамиятимиз фаоллари республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, Олий суд сингари маҳкамаларга мурожаатларни давом эттирди. Мазкур ҳаракатлардан, табиийки, Олий Мажлис раиси Эркин Халиловнинг мавқеига бирмунча путур етди. Шу боисдан ҳам ўспиринларнинг қамоқда қолиши, бу ишнинг бости-бости бўлишидан манфаатдор шахслар провакацият ташкил этишди. Ҳартугул, воқеалар ривожи шуни кўрсатмоқда.

Айни кунда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси раиси Эркин Халиловга шу йилнинг 4 ноябрида ҳужум уюштирилгани ҳодисаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гўё, спикерга ўша куни оқшомда безорилар томонидан қандайдир ҳужум уюштирилган ҳамда унга нисбатан тан жароҳати етказилган. Шу боисдан ҳам спикернинг уйига тез тиббий ёрдам машинаси чақирилиб, ҳукуматга қарашли 1-стационарга келтирилган. Ҳозирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг махсус хоналарида суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб бораётган шаҳар прокурорлиги терговчилари аввало гумондор тариқасида қаматиб юборилган ўспиринларнинг ота-оналари — Баҳром Нурметов, Маҳамматжон Рисқиев, Шавкат Алимов ҳамда Муҳаммад-Амин Жалиловларни сўроқ қилмоқда. Шунигдек, терговга 1-стационар шифокор ва ҳамширалари, муассаса ходимларидан иборат каттагина жамоа ҳам жалб этилган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Эркин Халилов билан содир бўлган ёлғондакам суиқасд воқеасини провакация, деб ҳисоблайди. Ҳамда бу ҳодисадан кўзланган мақсад ўз болалари манфаати ва ҳуқуқлари учун курашаётган ота-оналарни қўрқитиб қўйиш, “Эзгулик” жамияти мавқеига соя солиш эканини эътироф этади. Спикерга уюштирилган ҳужум воқеаси қуйидаги далилларга кўра ёлғон ва правокациядир. Биринчидан, ЦентрАзия интернет нашрида бу воқеа ҳақидаги хабар чоп этилганидан сўнг Ассосшейтэд Пресс агентлиги мухбири, хорижий радиоларнинг вакиллари Эркин Халилов билан боғланишган ва спикернинг ўзи бу ҳодиса содир бўлганини қаътиян рад этган. Иккинчидан, қонун чиқарувчи Олий органнинг раҳбарига уюштирилган суиқасд ҳақида на маҳаллий ахборот воситаларида, на расмий доирада гапирилмади. Республика Бош прокуратураси бу ҳодиса ҳақида изоҳ беган эмас. Шунингдек, бу ҳодисанинг уйдирма эканлиги ҳақидаги интернет маълумотларига раддия айтилмади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти беш ўспириннинг жиноят иши ва унга боғлиқ эътирозлар юзасидан Республика Бош прокуратураси ва Олий судига мурожаат қилганди. “Фуқаролар мурожаатлари ҳақида”ги Қонунда белгиланган муддатлар ўтиб бўлганига қарамай мамлакатимизда қонунчилик кафолат бўлган мазкур идоралар мурожаатга ҳалигача жавоб берган эмас. Шу боисдан ҳам жамият бу бўрттирилган жиноят иши матриаллари фош этилишидан мазкур идоралар манфаатдор эмас, деб ҳисоблайди. Спикерга “уюштирилган” сохта суиқасд ҳодисасини ана шу истакнинг ҳосиласи ўлароқ талқин этиб, Бош прокуратура ва ҳукуматдан қисқа муддатларда юқоридаги воқеаларга изоҳ беришни талаб қилади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

vasilaez@dostlink.net

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s