Ризо Обид: “А”дан “Я”гача

rizobek1.jpgХислатлар ва иллатлар

Шижоат. Унинг инсонда бўлгани яхшими ё йўқми? Кўпчилик менимча бу саволга “ҳа, албатта шижоатли бўлиш керак, йўқса бирор бир масалани удда қилиш қийин” дейишлари аниқ.

Чунки шижоатсиз кишиларга нисбатан “шалвираган”, “кесакдан ўт чиқса чиқадики ундан ўт чиқмайди” каби ва яна аллақанча унчалик хуш бўлмаган сифатларни ёпиштириб ташлашади.Мен ҳам уларнинг фикларига қўшилишаман ва кўп ҳолларда қўллаб-қувватлайман.Лекин…

Мана шу аммо, лекин, бироқ каби мулоҳазалар билан гоҳо: ҳар доим ҳам шижоатли бўлиш хислат бўлавермайди шекилли деган ўй кечади кўнгилдан.

Тўғри, бугун Ўзбекистондаги қатағонларга асосланган тузум бир қадар одамлардаги шижоатни сўндиргандай.Аммо барибир шижоатли одамлар йўқ эмас. Улар кўпчилик бўлмасада нафақат шижоат , балки жасоратла қаҳрамонлик кўрсатишяптику.

Масалан қаҳрамон шоир Юсуф Жума.Уни девнинг олдида тикка турган эмас балки унга қаши мардонавор жангга кирган эртаклардаги баҳодирларга қиёсласа муболаға бўлмас.Нимага бошқа одамлар ҳам ҳеч бўлмаса унинг ёки унинг аёли Гулнора опалар ортидан бора олмас эканлар?Шижоат эмас озгинагина келажак тақдири учун куюнчакликда етишмайроқ турганга ўхшайди.

Ҳа, айтгандай шижоат ҳамма вақт ҳам хислат эмас шекилли дедим.Чунки шижоатни қай мақсадда кўрсатишага ҳам боғлиқда.Масалан диктатор Каримов ўз зулми йўлида шижоат билан давом этяпти.Бундайин шижоати қачон тиниши ҳам яратгангина аён.Ёки бўлмаса унинг қизи Гогоша шижоат билан ҳалқнинг мулкини совуришдан тинмаяпти, у қачон тинади буниси ҳам ўзигагина аён.

Ана энди айтингчи бундай шижоат хислатми ё иллатми?

Ҳа, тўғри айтишган:”иллат излаганга иллат бу дунё, ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё” деб.
Бироқ Ўзбекистонда иллатлар шу қадар кўпайганки уни излаб ўтиришнинг кераги йўқдай.Чунки истаган томонингизга қаранг камида икки юзта иллатга кўзингиз тушади.Иллатларнинг тагида қолдиёв одамлар.Бу иллатлар тагига тушиб қолиб, энди гўё кўникиб қолгандай ундан чиқишни хаёлга ҳам келтирмаётганга ўхшаймиз.

Тўғри аҳён-аҳёнда ҳов тоғнинг устидаги такага пут кўтарибди дегандай айрим даҳокасаллар “тахт-тахт” дея ғингшиб қўйишади.Мана мен кетдим дея шижоат кўрсатгандай бўлишади.Соддароқ одамлар “анави калласи катта кетяпти, демак бир гап бор” дея шижоат билан унинг гапидан таъсирланиб йўлга отланишади.Озгина юриб ортга ўгирилиб қарашсаки, бояги шижоат билан сўзлаган даҳокасал йўқ.Ие, бу қанақаси бўлди дея ҳамма ҳайрон.Ҳа, бўлар иш бўлди, дея у касалнинг касрига ҳамма касалда қараб турибсизки.

Шунинг учун ҳам ўзини шижоатли кўрсатиш учун “ана ундоқ қиламиз, мана бундоқ қиламиз” дейишнинг ўрнига “мана бундай” дея ибрат билан шижоат кўрсатган кишининг шижоати ҳақиқий фазилат менингча.
Яна билмадим.Ҳар кимнинг калласи ўзининг елкасида албатта, қаёққа оғдиради ҳар ким ўзи билади.Мен эса кўнглимдан кечган ўйни айтишда давом этавераман.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s