Ризо Обид

ia8.jpgҚулоғимиз қизимай қўйган

Тошкентда яшовчи танишларимдан бири билан суҳбатлашдим. Одатдагидай тирикчилик ташвишлари-ю ва ҳакозо қийинчиликлардан узоқ гапирди у.

Албатта тобора яқинлашиб келаётган ва айниқса четда юрганларни қизиқтираётган мавзуга ҳам ўтдик.

Сайловда кимни Президентликка сайлайсизлар?

Саволимдан танишим бироз ҳайратланиб қолди.Қанақа сайлов?Аммо анчадан буён Каримовнинг қизи президент бўлармиш деган гап-сўз айланиб юрибди деб қўйди ўзи берган саволга жавобдай.

У билан энди сайлову ва унда ким Президентликка номзод ёки сайлов кампанияси қандай боряпти каби масалаларда гаплашишнинг ҳожати қолмаганди.

Пойтахт шаҳардаги Президентлик сайлови ўйинлари ҳақида одамларнинг аксарияти ҳеч хабарсиз, тасаввур қилаверинг вилоятларда-ю, туманларнинг олис қишлоқларида нима гап.

Суҳбатдошим яна хайрлашишдан олдин: “аввалроқ сайлов ҳақида гап очдингизу, мен дуруст ҳеч нарса билмаслигимни айтдим.Ростдан ҳам ҳеч бир ахборотга эгамасмиз.Аммо мабодо хабари бор одамлар бўлгандаям Каримовнинг бу каби қулоқ қизитиш компанияларидан безиб бўлишган” деб қўйди.

Ҳа, бу ўзбекистондагиларнинг Каримовнинг сохтакорлик ўйинларига муносиб баҳолари бўлса керак.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: