Эътироз

1174827112_kandidat_v_prezidenty.jpgКайси давлатда конун ишламас экан ва у юртдаги конунларга амал килинмас экан, бу давлат, давлат деб хисобланмайди.

19 ноябр 2007 йилда Узбекистон Марказий сайлов комиссияси рахбари М. Абдусаламовни мамлакатимиз ва хорижи оммавий ахборот воситалари учун утказилган брифингида килган маърузасига нисбатан муносабат.

Биз, «Узбекистонда халол ва адолатли сайлов учун» хукук химоячилари ташкилоти рахбари инсон хукукларини химоячиси Абдилло Тожибой угли, инсон хукуклари химоячиси ташкилот аъзоси Ахтам Шайимарданов ва инсон хукукларини химоячиси Жахонгир Шосалимов, бир вактда «Узбекистон инсон хукук химоячи Альянси» катнашчилари, Тошкент шахри Новоий кучаси 16 уйда жойлашган Миллий матбуот маркази биносида ижарага жойлашган Марказий сайлов комиссиясини матбуот маркази булимига соат бешларда бордик.

Бизни махаллий журналистлар билан ишлаш гурухи рахбари Гулом Мирзаев кабул килиб олди ва биз томондан куплаб берадиган саволларимизга у шундай деди, яни: Марказий сайлов комиссияси рахбари М. Абдусаламовни мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари учун 19 ноябрда утказилган брифингда килган маърузасини узбек тилидаги нусхасидан жавоб оласизлар деб бизга нусхани тутказди.

Марказий сайлов комиссияси райиси М. Абдусаламов мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари учун брифингдаги маърузасида партия ва сайловчилар ташаббускор гурухи томонидан курсатган номзодлар сайловолди марафонида ута олган ёки айрим сабаблар билан марафондан чикиб кетганликлари сабаблари тугрисида айтиб утган.

Аммо сайловчилар ташаббускор гурихлари томонидан мустакил презитенликка курсатилган номзодлар нима сабабдан сайловолди марафонида катнаша олмаганликлари тугрисида лом-лим дейилмаган.

Шу билан бир каторда хар бир номзотларни 8-та вилоятдан тенг 8% дан ошмаган, К..К..А..Р-си ва Тошкент шахридан шарт булган 5% имзосини хакикийлиги ёки хакикий эмаслигини текширувчи мутахасис экспертларни номлари, иш жойлари ва кай услубда улар томонидан текширилганлиги тугрисида малумотлар йук. Бу 3 миллион 200 минг имзони хар бирини хакикий эканлигини текширилишига экспертларга бир дакика вакт кетса, хаммасини текшириш учун кечаю-кундуз ишласа хам, олти йил давомида зурга улгирилади.

Албатта Марказий сайлов комиссияси томонидан килинаётган айрим ишлар билан бир каторда Узбекистон теле-радио, газеталарда номзодлар томонидан йигилган имзолар ва уни хакикийлигини текширган мутахасис экспертларни исмилари, уларнинг ишлаш жойлари тугрисида хам малумотлар ва номзодларнинг йигилган имзо варакалари телеканаллар оркали курсатилса ва газеталарда нашр этилса, нур устига аъло булган булур эди.

Мен бу маърузани укиб чикиб, шуни билдим ва шундай бир карорга келдим. Узбекистон Республикаси конунлари, Узбекистон Республикаси Конституцияси хамма давлат ташкилотлари ва хукукий органлар, сиёсий партиялар томонидан тугридан-тугри купол равишда бузилган ва бу ташкилотлар, хукукий органлар ва сиёсий партиялар томонидан президентликка номзод фукаро И.А.Каримов томонидан Узбекистон конунчилиги ва Узбекистон Республикаси Конституцияси бузулган ва бу конунларнинг бузишда ёрдам берган ташкилотлар жиноятга кул урган жиноятчилар деб хисоблайман.

Президентликка номзод шахс сайлов марафони булаётган жараёнда билиб туриб конунларни бузса, у президентликка сайланганидан кейин Халкаро конунларини бузмайди, хатто огир жиноятларга кул урмайди деб ким кафолат бера олади?

Кайси давлатда конун ишламас экан ва у юртдаги конунларга амал килинмас экан, бу давлат, давлат деб хисобланмайди. Узбекистон Республикаси хам уз-узидан малумки давлат хисобида хисобланмайди.

Мен, Абдилло Тожибой угли, бутун дунё давлатлари рахбарларини Узбекистон Республикасида хеч бирон – бир конунлар ишламаётганлиги ва бу конунларга айнан Узбекистонни бошкараётган ташкилотлар ва конуний ташкилотлар, рахбариятлар томонидан унга амал килинмаётганлигини хисобга олиб, бу давлатни, давлат деб тан олмасликка ва Узбекистонда утадиган сайловни утмади деб хисоблаб, хокимиятни зурлик билан кулга киритган рахбар билан хеч кандай алока, хеч кандай борди – келди, шартномалар тузмасликка чакираман!

«Узбекистонда халол ва адолатли сайловлар учун» хукук химоячилари ташкилот рахбари,

Абдилло Тожибой угли.

Тошкент, Узбекистон.

20 ноябр 2007 йил.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s