Ризо Обид: “А”дан “Я”гача

rizobek1.jpgХислатлар ва иллатлар

Чидам. Бу сўз бизнинг миллат тавсифи учун ғоят мос келади назаримда,Чунки мана неча йиллардирки қулликка, камситишларга, йўқсилликка шу қадар чидаб келмоқдамизки, мабодо бошқа бир жонзот бўлганда аллақачон қирилиб битиб., эҳтимол ноёблар рўйхати тузиладиган “Қизил китобга” киритилармиди.

Аммо шуни ҳам айтиш керакки “қизиллар” деб аталувчи қўмминистлар қизил китобига катта-катта ҳарфлар билан “энг чидамли одамлар – ўзбеклардир” деб аллақачон ёзиб қўйилган бўлса ажаб эмас.

Нега десангиз айтмасам ҳам ўзингизга маълум ва машҳур бўлиб, чидамлилик бобида юқори чўққига чиқиб бўлдик назаримда.Энди чидамлилик иллатми ё ҳислатми?Буниси бугунги воқеликда бироз мулоҳаза юритишга моликдай.

Аслида бизда чидам ижобий бир инсоний ҳислат ҳисобланади.Лекин ҳамма нарсанинг чек-чегараси бўлганидай чидамлиликнинг чегарасидан ўтиб кетиши эса мутеликни келтириб чиқаради фикримча.

Чидамнинг синонимларидан яна бири адашмасам сабр-тоқатлилик.Ҳатто бу борада халқ мақоллари-ю ва нақллари  ҳам талайгина.Масалан озгина қийинчиликдан норози бўлган кишига “чидаганга чиқарган” деб қўйишади, ёки бўлмаса “Сабрнинг таги сариқ олтин” ҳам дейишади.Ушбу нақлларни эслар эканман, улар бугунги кундаги ҳаётимизда озгина моҳиятини йўқотгандай туюлади.Нега десангиз ўзбек халқи неча йилларки чидам, сабр-матонат билан тишини-тишига қўйиб келаяпти-ю аммо унинг чидами остида олтин тугул бир тишлам қаттиқ нон ҳам кўринмаяпти.Ҳамон ўша-ўша тишни-тишга қўйишда давом этяпмиз.

Энди бугунги мухолифат аталувчи гуруҳларчи?Айниқса ватандан четдагилар ҳақида сўз айтиш кўпроқ муҳимдай.Чунки ичкаридагилар асосан зулмга қарши кураша олмасликнинг сабабларини тушунса бўлади.Аммо ватан ичкарисидаку “олдиндан оққан сувнинг қадри йўқ” деганларидай бирлаша билмадик.Четга чиқиб-чи?Афсуски четга чиққач ичкаридаги бир-биримизга чидамсизлик ва тоқатсизлик янада кучайиб боряпти.

Бу интернет дегани ҳам замонанинг ажойиб ахборот алмашинув воситаси экан.Унинг ахборот тарқатиш учун киприк қоққулик вақт ичида дунёнинг ҳамма бурчини кезиб чиқа олишини айтмоқчиман.

Нега бу борада айта бошладинг десангиз чидамнинг бунга дахлдор томонлари бордай назаримда.

Масалан кечқурун бирор-бир алмойи-алжойи туш кириб чиққан киши эрталаб туриб ўзини пошшо деб элон қилиши ва бу хабарни шу жонивор интернет атоқли манба орқали тарқатиши мумкин экан.Яна бир бошқа кузатганим. ўн кишими боринг ана уч юз кишининг имзосини қатор қилиб қўйиб шартта бирор-бир фирқами ё ташкилот тузганини ҳам эълон қилиб юборавераркан.Кейин нима бўлади “худо ё раззоқ”.

Оддий ўқувчлар эса ҳайрону лол.Ўзи гангиб турган, қайси бири рост гапиряпти-ю қайси бири ёлғон.Чидаб юраверади-да қачон бунинг чинлиги таги чиқади деб.

Ҳа, сал юқорироқда мухолиф гуруҳлар чидами ҳақида сўз бошлагандим.Демоқчиманки бу гуруҳлар бошқа одамлар гуруҳига қараганда анчайин чидамсиз экан.Хатоларини шартта белига тугаб қўилса ҳам бир суҳбатдошим қўпол қилиб айтгандай бетини “эшакнинг терисидан ҳам қалин” қилиб оёғини тираб туриб олар экан.Шошмачи бу камчиликлар ахир менда борку.Одамлар менинг хатом туфайли азият чекяпти чамаси, бу каби чидамсизлик юзага келди шекилли деган ўй етти ухлаб ҳам тушининг кўчасигаям кирмаяпти гўё.

“Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди” деган ажойиб бир нақл бор.
Одамлар юзимизгаки очиқчасига “шартинг кетиб партинг қолди” деб айтишяптими, демак уларнинг чидами ниҳоясига етди.Энди биз ҳам чидашни бошлашимиз керак.

Ҳа, чидам хислатми ё иллатми дея мулоҳаза бошладиму қандай жавоб беришни ҳам билмай қолдим.Мабодо чидам ҳамма вақт ҳам хислат эмас экан дея айтсам, узр мени маломат этманг.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: