Эскирмаган гаплар

jahangir_mamatov.jpgЖАҲОНГИР МАМАТОВ

“КАРИМОВ ҚАЧОН КЕТАДИ?”

Андижон воқеалари ва кейинги жараёнлардан кейин жуда кўп ўқувчилар “Каримов қачон кетади?” деб сўрамоқдалар. Кўпчиликда гўё яқин кунларда жиддий бир ўзгариш бўладиган кайфият пайдо бўлган. Бу бир жиҳатдан яхши ва иккинчи жиҳатдан ёмон.

Шунинг учун яхшики, бундай кайфият Каримов режимини истамаганларни бирлаштиради. Шунинг учун ёмонки, ҳеч нарса бўлмаётганидан қаттиқ тушкунлик туғилади.

АҚШ ҳали Каримов режимига нисбатан аниқ сиёсат белгилаб олган эмас. Белгилаганда ҳам ҳали Каримовни Саддам ёки Лукашенко “курсиси”га ўтқазгунига қадар қанча сувлар оқиши керак. Ҳали ҳам АҚШда

Каримовдан кейин мамлакатни ким ва қандай кучлар идора эта олиши мумкинлиги борасида кескин хулоса йўқ. Мухолифатни Каримов мамалакат ичида заифлаштиргани ва унинг сиёсий куч сифатида шаклланиши учун вақт керак деб ҳисоблашади.Бу қайси бир маънода тўғри ҳамдир.

Каримов режими мамлакатни ички низолар ва парчаланиб кетиш таҳликаси билан рўбарў қилиб қўйгани боис ҳам бундай ноаниқлик пайдо бўлиши табиий. Бугун қатағонларга қарамасдан, гарчи оз бўлсаларда радикал гуруҳлар деморатик кучларга нисбатан яхшироқ шаклланган. Бу эса Ўзбекистонда ҳам радикал гуруҳлар демократик кучларни қўлланиб, кейин уларни Эрондаги каби босиб юбориши, мамлакат издан чиқиб кетиши мумкин деган ташвишларга асос ярaтмоқда.

Қолаверса, Каримов яна бир марта тўнини тескари кийиб, демократия ўйини қилиб, вақтни узайтириши ҳам мумкин. Россия ўз манфаатлари йўлида Каримовни қўлланмоқда. Хитой ҳам бундан фойдаланиб қолмоқчи. БМТ ва Авропа Иттифоқи ҳам ҳали “Каримов кетиши керак!” деган нуқтага етганлари йўқ.

Шундай шароитда ўзбек демократлари нима қилишлари лозим, деган табиий савол туғилади. Улар Украина, Гуржистон, Қирғизистонда рўй берган инқилоблар жараёнидаги каби “Тамом, ана энди бизда ҳам ҳамма нарса ўзгаради” деган оний, кўзбоғловчи эйфорияларга берилмасликлари керак. Аксинча битта платформа, яъни демократияга тарафдор, диктатурага қарши ғоя атрофида бирлашиб, шошмасдан, апал-тапалллик билан хатоларга йўл қўймасдан 2007 йилги сайловни кўзлаб ҳаракат қилишлари зарур.

Бу уларнинг стратегик мақсадлари бўлиши керак. Тактик мақсадлар эса, Андижон қатлиоми юзасидан халқаро миқёсда натижага эришиш, Каримов режимининг умрини қисқартирадиган ҳар қандай демократик, сиёсий имкониятлардан фойдаланиш, режимнинг кирдикорларини фош этиб бориш, демократик партия, ҳаракатларнинг тизимларини мустаҳкамлашдан, жаҳон жамоатчилиги ва айниқса, халқимизнинг ишончини тўла қозонишдан иборат бўлиши керак.

Каримов режими тинчлик билан ҳокимиятни алмаштиришнинг ҳар қандай йўлларини бекитиб ташлаган ва ҳар қандай уриниш қон тўкилишига, зулмнинг кучайишига олиб келиши турган гап.

Шундай шароитда демократик кучлар умумий ғоя атрофида бирлашиб, фаолиятларини мувофиқлаштириб ҳаракат қилмасалар ўлим олдидан жазаваси тутган юҳонинг қурбонига айланиб кетадилар.
24 Июн, 2005 йил
Manba

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s