Ризо Обид: “А”дан “Я”гача

rizobek1.jpgХислатлар ва иллатлар

Хислат. У ўзи нима?

Жамики одамзотнинг кўпчилиги ўзидаги нуқсонларни бартараф этиб яхши хислатларни мужассамлаштиришга интилса керак.Тўғри, айримлар бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайдигандай назаримда.

Чунки эшитганим борда, кўпда айтишадики: “ҳа, бу одамларга қанчалар яхшиликлар қилмадим, барибир жафо топсам топдимки, вафо топмадим”.

Шундай ёзғиришларга қулоқ тутаркансиз беихтиёр ўйга чўмасиз:бевафо дунё дейишган, демак шунинг учун ҳам одамлар шу бевафо дунёга ҳамоҳанг бевафолик билан умр ўтказармиканлар?

Ёки бўлмаса нафс йўлига киргану чиқолмаётганларга қараб туриб ажабланаман.Айниқса “мен пошшо бўламан” дейдиганларга қараб туриб , нега бу зот бунчалар ҳукмронлик ҳирсига қул бўлиб қолган экан-а дейманда.Очиғини айтганда бундай бечораларнинг ҳолига ачиниб кетаман.Чунки бундайлар ўзларининг фалсафаларига ўзлари қарши адашган гумроҳларни эслатади.Яна билмадим , эҳтимол ундай эмасдир.Лекин ер юзи яралганда бугунгидай тахтга ўчлик бўлганмиди ё йўқми?

Агар тарихда ўқитишганлари ҳақиқат бўлса, менимча пошшолик деган сўзнинг ўзи, у бошқа давлат, бу бошқа давлат , чегара , бож ва ҳакозо қонуну қоидалар бўлмаганку.Кейинчалик одамлар ўзлари ўзларига қандайдир қонуну қоидаларни ўйлаб бир қобиққа кира бошлашган.Энди бугунга келиб-чи, ўзлари яратган ўша қобиқдан чиқишни шиор қилишади-ю лекин янада чуқурроқ гумроҳлик чоҳига тушишга интилишади.Шундайларга қараб туриб ё алҳазар , дея ёқа ушламай илож йўқ.

Ҳа, айтмоқчи пошшо бўламан деганни гумроҳга менгзадим.Нима унинг тахтга интилиши, қайсидир бир маънода ҳукмронликка интилишини қандай атаса бўларкин.Хислат дебми?

Шунақада нима дейишни ҳам билмай қоласан.Чунки ўша одил пошшо бўламан деяётган ҳам маюодо мақсадига етса барибир эртага кимнидир жазолайди ва ҳакозо ҳатто жонини ўзи олмаса ҳам кимгадир буюриб шундай қилади.Аммо ҳали тахтнинг ёнбошига келмай туриб қанча бегуноҳларни ўзининг қабиҳ мақсади йўлида қурбон ҳам қилаётгани сир бўлмай қоляпти.Лекин одил бўламан деганнинг сўқаётган фалсафаси эса тахтга интилишига мутлақо зид.

Масалан унинг фалсафаси ҳар қандай ҳолатда ҳам одамзотга озор етказмаслик.Кўрдингизми у шиорида бундай дейди, амалда бошқа мақсадни кўзлайди.Бундайларни мунофиқ, иккиюзламачи ҳам дейишади.Аммо яхшилаб ҳамма айтаётган сўзларининг мағзини чақсангиз юзюзламачилик қилаётгандан ҳам ўтиб тушади.Унинг бу ҳаракати нима?Хислатми ё иллатми?

Яхши хислатли бўлиш менимча одамзотнинг ҳар бири ўзини ўзи англаб етишга интилишида бўлса керак.Чунки пошшо бўлиб одамларга ҳурлик, озодлик ва эрк ваъда қилгунча уларни ўз ҳолига қўйилса дуруст бўлмасмикан?

Лекин, унда баъзилар тартиб қолмайди дейишлари мумкин.Тўғри тартиб керак, лекин ҳар ким тартибни ўзидан бошлаши керакмасми?Бундан ташқари қанчаки тўсиқ ва чекловлар кўп бўлса одамлар уни шунчалик бошқа йўллар билан айланиб ўтишга ҳаракат қилишади.Шундай эмасми?

Эҳтимол хато бўларкуя бу ўринда бу мисолни айтиш, лекин мантиқан қаралса “ҳая”, деб ўйлаб қолади киши.Масалан , йўлингизда бир тўсиқ пайдо бўлди, нима қиласиз?Бориб бошингиз билан тўсиққа урмайсизку, балки уни айланиб ўтишга ҳаракат қиласиз.Ҳаётда ҳам шундайку.

Билмадим, бу шунчаки менинг хаёлимдан ўтадиган мулоҳазалар.

Бошқаларда бу борада фикр пайдо бўлиши асосий мақсад.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: