Бугуннинг гаплари

САЙЛОВ: ҒАТ-ҒАТ… ҒАТА ҒАТ!ia8.jpg

Сайлов утказилиши масаласи хал булгач, Узбекистон телевидениеси (якиндан бери негадир Миллий телевидение дейила бошланди) оркали бу жараёнга багишланган туркум эшиттиришлар хавола этила бошланди. Гапнинг очиги аввалгиларини кизикиш билан кузатдим, зеро уларда МСК раиси чикиш килди, яна аллакандай билимдонлар ва нихоят оддий фукаролардан саволлар бериб турилди. Агар ростдан хам берилган булса, албатта, зеро…

Аммо кечагиси, чунонам ичагимни уздики, куяверасиз. Утириб уйланиб колдим, бу сайлов хакда аллакандай инсон аклини эгиб куювчи тадкикотлар такдим килаётган шахслар хам шу курсатувни кузатишса, анча узларидан узлари хафа булиб кетишса керак, деб. Аммо шу захоти тушуниб етдимки, бу кургур тадкикотчилар шунинг учун хам керакки, миллий ТВнинг хом уринишлари анча ямок талаб. Хуллас, навбатдаги курсатувни шархлашга утаман.

Курсатувни бир киз билан йигит олиб боради. Хар сафар булганидай курсатувда оддий фукаролардан вакиллар, сайлов комиссияси аъзолари ва бир-икки юрист катнашади. Бу сафар хам шундай булди, аммо энг кизиги бу сафаргисида икки-учта русийзабон фукаролар хам катнашди. Русийзабон десам балким узбекчадан хам озрок хабардор деган тасаввурга борарсиз, шунинг учун аникрок айта колай, икки-учта урис фукаролар хам катнашди.

Аввало икки огиз бир нарсани эслатмокчи эдим. Гап шундаки, бизнинг у ёки бу масаладаги юридик тушунтиришларни, конун шархларини хатто соф узбекчадан хабари бор одам хам аранг тушунади, тугрими? Энди анави бечора урисларни тасаввур килинг, «бахс»лар, конуний изохлар, айрим юридик аникликларни бу шурликлар кимир этмай, тинглади. Юздаги сокинликдан англадимки, вообще хеч нарсани тушунишмади. Аммо бу мухим эмас, зеро улар шунчаки жой тулдириб туриш учун киритилгани маълум.

Гап бу сафар сайлов участкаларидаги тайёргарлик хакда борди. Олиб борувчи киз оддий фукароларга мурожаат килиб, «кайсинингиз уз худудингиздаги сайлов участкасига бордингиз, у ердаги кулайликлар хакда нима дея оласиз?», деб суради. Шунда бир йигит микрафонни кулига олиб шунаканги антика жавоб бердики, гапнинг очиги курсатувга кизикишим ошди. Яъни унинг айтишича, «бизнинг сайлов участкасига бориб англадимки, тайёргарлик аъло даражада, бизнинг уз келажагимиз учун ишонч билдириб демократик тарзда, эркин овоз беришимиз учун хамма шароит яратилган экан, айникса оналар ва болалар хонаси, тиббий хона, хожатхоналар тахт килингани инсоннни кувонтирди»…

Тугриси мен тушунмайрок колган бир жойлари бор эди, унинг жавобида. Демак демократик тарзда эркин овоз бериш учун шароит яратилди, деди йигит. Хуш, бу айнан нимада намоён булди, оналар ва болалар хонаси билан тиббий хона борлигидами? Колаверса сайлов участкаси эрталабдан кечгача утириб ниманидир пойлаш жойи эмас, борасиз, овоз берасиз кетасиз, нари борса беш дакика вактингиз кетади. Хуш, оналар ва болалар хонасига нима зарурат бор? Аслида бундай хона нима учун керак? Йигит билмас, аммо бундай хоналар узок кутишга мажбур булган оналарнинг болаларини эмизиб олишлари, уст кийимини янгилаб олишлари, бироз ётиб дам олишлари ва нихоят бошка эхтиёжларини кондиришлари учун яратилган. Демак сайлов участкасида, келган оналарни, айникса болаликларини айнан кимга овоз бергани маълум булмагунча ушлаб туриш назарда тутилган чикаяптида.

Кейингиси-чи? Тиббий хоналар мухайёлигичи? Сайлов участкасида тиббий хона нега зарур? Овоз берар чоги хушидан кетиб колса узига келтириш учунми? Хожатхонанику тушунса булади, узбеклардай хожатхонага куп катновчи миллат дунёда йук. Йигитнинг жавоби олиб борувчилар томонидан мамнуният билан карши олинди. Кейинги иштирокчи хам ажойиб жавоб берди. «Мен сайлов участкамизни кидириб чикиб карасам, шундоккина ёнимизда экан, куриб бу кадар кулайлигидан кувондим, демак бемалол бориб, эркин ва демократик тарзда уз келажагимизни ишониб топширишимиз мумкин булган инсонга овоз берсак булади», деди бу йигит. Демак мантик буйича, сайлов участкаси канчалар кулай жойлашгани бизнинг овоз бериш ёки бермаслигимизнинг асосий шартларидан хисобланади.

Колаверса сайлов участкасининг кулай жойлашгани эркин ва демократик тарзда овоз беришга замин яратади. Агар у бироз нокулайрок, айтайлик, кушни махаллада жойлашган булса, демак эркин ва демократик тарзда овоз бериш хакда уйламасак хам булаверади. Койилми? Ишонинг курсатувни курганингизда эди, сунгги йилларда ишланган жамики узбек комедиялари беухшов уриниш булиб чикарди. Жавоблар орасида, айтганча, сал колса унитибман, сайлов участкалари зарурий техника билан таъминлангани хакда хам гапирилди. Намойиш этилган лавхада эса, биттагина компьютер атрофида букилиб турган бир туда инсоннинг, компьютер каршисида утирган киз ёки йигитга бараварига ниманидир тушунтираётгани курсатилди.

Сайлов участкасининг узи курсатилганда эса, албатта кандайдир бир инсон бир гурух ёшларга ниманидир куюниб уктираётгани, ёшларнинг юзларида эса, хеч нимани англамаслик аломати куриниб турарди. Нихоят сайлов бериш жой курсатилди, пардалар билан тусилган катакчалар, уларнинг бир четида эса президент Каримовнинг портрети, кулмай нима киласиз ахир! Сайлов хакда барча адабиётлар шай, деб сайлов участкасидаги шкаф курсатилди, унда нари борса унта-ун бешта бюллетен йигилган, ва уларнинг тартиб билан куйилганидан билсак буладики, уларни хеч ким варакламаяпти. Кимга керак ахир!

Яна студияга кайтилди. Олиб борувчи киз, тинимсиз кунгироклар булаётгани ва мухаррирнинг ишораси буйича ана шундай тинимсиз кунгироклардан бири нихоят, студияга етиб келганини айтиб, кунгирок эгасига суз берди. Кунгирок эгасининг гапларини имкон кадар айнан келтираман, «Ассалому алайкум, мен, Мун… хм… Муни… ха, Мунирова Ко-о, хм-хм… Комиламан, Навоийдан кунгирок киво, хм-хм… киляппан, айтингчи, сайлов участкаси ходимлари жа-амо… хм-хм… жамоатчилик асосида ишлайдиларми ёки уларга иш хаки туланадими?». Анави уч нукта килиб келтирганим, кизнинг адашиб савол берганини тасвирлаш учун килинди. Хаяжонланган дея тушунилмасин.

Фукароларимизнинг накадар хушёрлигини курдингизми? Узок вилоятлардан бирида истикомат килувчи киз, минг уриниш билан богланиб, сураган саволини куринг. Демак кимни нима кизиктириши уз йулига, кизни айнан сайлов участкаси ходимлари каёкдан пул олиши кизиктираяпти. Тугрида, агар даромадли иш булса, ёлланиш имкони бордир… Хуллас савол берилди, сайлов комиссияси матбуот хизмати котиби, участка ва округ комиссияси аъзолари жамоатчилик асосида ишлаши, бунинг учун хак олмасликларини уктириб берди. Хатто аллакайси конуннинг кайсидир бандидан иктибос хам келтирди. Жуда мухим саволга берилган мухим жавобни эшитиб анча кунглим тулди.

Нихоят олиб борувчи йигит яна йигилганларга мурожаат килди. «Айтингчи, агар сайлов участкасига борсангиз ва у ерда сайловчилар руйхатида уз номингизни учратмасангиз нима киласиз?». Йигилганлардан бири зур жавоб берди, хар калай менга ёкди. «Агар, мен сайлов участкасида уз номимни курмасам, бу хакда участка рахбарига эътироз билдиришим, шундан кейин хам номим киритилмаса, судга мурожаат килишим мумкин!», ишонинг мутлако изохнинг хожати йук. Бир тасаввур килинг, сиз хохлайсизу, сайлов участкаси рахбари номингизни киритишни истамайди… узур кулгумни тухтатиб олай…

Бир танишим, сайловда иштирок этмасликнинг имконини кидириб сарсон. Негаки, бу уйинда иштирок этишни, узича келажак олдидаги хакорат деб билаяптида. Ха, тугри, миллати узбек эмас, шунинг учун бундай уйлар билан юрипти. Хуллас унинг айтишича, яшаётган куп каватли уйининг «домкоми» (турар уй кумитаси рахбари), келиб паспорт даннийларини кучириб, албатта сайловга боришни айтган. Агар боролмаса, кечга якин анави кутини кутариб уйига келишга мажбур булиши, зеро хокимият томонидан шундай буйрук берилганини тушунтирган. Анави хозиржавоб йигит эса судга бериш хакда гапираяпти, тавба… Кани эди…

Студия ичидаги машварат бироз ухшамаётгани сезилди чоги, яна лавхаларга урин берилди. Энг кизиги тинимсиз булаётган кунгироклар уша битта кунгирокдан сунг тухтади. Афтидан хаммани уша, Комилахон сураган савол кийнаётган экан чоги. Яна жойлардаги сайлов участкаларидаги вазият хакдаги лавхалар курсатила бошланди. Купчилигимиз, албатта, узбек телевидениесида у ёки бу ташкилот, муассаса, бирлашма, уюшма, корхона, идора, мажмуа, иншоот ва хоказолар хакдаги лавхалар кай тарзда намойиш этилишини биламиз. Яъни, уша курсатилаётган объектнинг ташки куриниши, ички безатилгани ва албатта, кайсидир бир ходимнинг, кайсидир ходимга когоздаги ниманидир кулда калам ёки ручка билан тушунтираётгани, ёки йигилиш утаётгани ва нихоят деворга осилган ниманидир бир гурух инсоннинг алохида бир кизикиш билан урганаётгани намойиш килинади, тугрими?

Демак, шундай экан, жойлардаги сайлов участкаларининг фаолияти хакдаги лавхаларда айнан нималар курсатилганини тушуниб булдингиз. Факат лавха муаллифларининг куюнчаклик билан айтаётган гаплари кизик булди. Яъни уларнинг умумий маъноси деярли шундай куринишда булди: «23 декабр куни утажак демократик тарздаги, эркин ва хар томонлама ошкора сайловлар масаласида барча имкониятлар тахт. Сайлов комиссияларига хар куни махаллий ахоли ва айникса ёшларнинг келиб, керакли маълумотларни олиб туриши йулга куйилган, техник жихозланиш ва керакли адабиётлар билан таъминлангани эса, бу тадбирга накадар жиддий эътибор каратилаётгани ва сайловчиларнинг демократик рухда, эркин овоз беришлари учун барча чоралар курилаётганини исботлайди…». Деярли хамма лавха ана шу куринишда.

Лавхалар давомида эса энг кизик, аввал балким учрамаган янгиликлар курина бошланди. Муаллиф гапираяпти: «мана бу ёшлар бу йил илк бор овоз бериб узларининг фукаролик позицияларини изхор этиш кунини хаяжон билан кутмокда», сунгра уша хаяжон билан кутаётган ёшларга суз берилди. Гапнинг очиги илк бор сайловда катнашаётган ва ундан хам мухимроги илк бор телевидение оркали чикиш килаётган одамнинг нечогли хаяжонга берилишини билган одам учун, ёшларнинг дадил ва деярли бир хил жавоблари мутлако кутилмаган холат булди. «Мен бу йил биринчи марта уз фукаролик бурчимни адо этаман, ва мен мана шу булажак улкан сиёсий тадбирда иштирок этиб, бизнинг келажагимизни ёркин кила оладиган ва бунга лойик булган зотга овоз бераман, бу билан мамлакатимизнинг эртасига мутлако бефарк эмаслигимни, менинг хам уз овозим ва ватан олдидаги бурчим борлигини намойиш этаман».

Энг таажжубли жойи нима биласизми? Бундай сузлар Кашкадарё, Сирдарё, Коракалпогистон ва нихоят Намангандаги аллакайси бир кишлок ёшлари томонидан айтилди. Бугун шахарда сангиб юрган ёш йигит кизларни тухтатиб сайлов хакда сурасангиз каловланадиган бир пайтда кишлок ёшларининг тили бурролигини курмайсизми. Койилми? Яна бир киз, адашмасам Сурхондарёнинг кайсидир узок кишлогидан эди, хатто кишлокнинг накадар узоклигини лавха муаллифи хам айтиб утди. Бу кизнинг сузлари вообще анкайтириб куйди, энг дахшати, киз биринчи бор нафакат овоз беради, биринчи бор умуман телекамерани кураяпти (муаллифнинг такдими шундай эдида).

«Бизнинг мамлакатда хар бир фукаронинг уз позицияси ва эркин фикрига таянган холда, демократик андозалар ва халокаро принциплар асосида овоз бериши ва бу билан уз мамлакатининг эртаси, унинг сиёсий ва иктисодий фаровонлигини белгилашда иштирок этиши учун барча имкониятлар яратилган. Мен 23 декабр куни, барча бошка тенгдошларим катори илк бор уз келажагимиз учун овоз бераман, ва бунда энг муносиб ва менинг овозимга хакли инсонни танлайман. Бизнинг катъий овозимиз эртамизнинг кандай булишини белгилайди, факат эртамизни биз истагандай булишини таъминлай оладиган инсонга овоз берамиз».

Аминманки мана шу сатрларни укиётган сиз укувчилар хам, пайти келганда бу кадар равон ва теккис гапира олмайсиз. Битта «НО»си бор албатта. Ёшлар бу сузларни бир нуктага тикилган холда шу кадар тез ва нукта вергулларни тугри ишлатиб айтдиларки, анави академик театр актёрлари улар олдида шарманда. Яна компьютер каршисида утирган киз ва унинг олдида нималарнидир тушунтираётган, каламими ручкаси билан компьютер экранига укталаётган инсон намойиш килинди, узун залнинг бир бурчида кандайдир аёл кулидаги калами билан бир парча когоздаги нималарнидир ёнида турган кизга тушунтираётгани курсатилди. Тусатдан телекамера олдида бир отахон пайдо булди, «болам, булажак сайлов кунини кутаяпмиз, интизор булиб кутаябмизки, уша куни дадил, эркин тарзда уз овозимизни бунга лойик инсонга бериш учун, мен албатта сайловда иштирок этиб, муносиб номзодга овоз бераман, болам»…

Яна студияга кайтдик. Олиб борувчи йигит студиядаги оддий фукароларга мурожаат килди, «курсатувимиз буйича ким кандай хулосага келди?». Бояги, сайлов участкаси ходимларини судга бермокчи булган йигит суз олди. «Мен бир нарсани англадим, биз овоз беришда эркинмиз, бунинг учун бизга барча хукуклар берилган, истасак хохлаган номзодлардан бирига овоз берамиз, истасак хеч кайсисига овоз бермаймиз, хеч ким бизни бунга мажбур килмайди…», шу ерида йигит жим булиб колди, сунгра яна сузида давом этди, «яъни, демокчиманки, бизни кимга овоз беришимизни хеч ким белгилаб бера олмайди, биз эркин тарзда истаган номзодга овоз берамиз». Яна бир йигит суз олди, «биз албатта, уз дастури билан, имконияти ва билими билан бизнинг эртамизни кура оладиган ва уни буткул узгартира оладиган инсонга эркин ва холис овоз берамиз, сайлов участкаларида бунинг учун хамма шароит мавжуд».

Эътибор берган булсангиз йигитларнинг огзидан анча кизик лукмалар чикиб кетди. Дилдаги баъзан тилга чикиб колади, деб шунга айтилса керакда. Анави йигит эртамизни буткул узгартира оладиган, янгилай оладиган деди. Лавхаларда учраган ёшлар хам шу фикрни айтди, демак бугунимизни срочно узгартириш керак деган фикр бор. Шундай экан бугунги кунга олиб келган инсонга овоз бермасликлари лозим. Мантикан шундайда ахир. Негаки бугунимизни узгартириш керак экан, узгартирмаса булмайдиган бугуннинг сабабчисига овоз бериб, бугунни эртага кучириш кулгилида. Так что, курсатув, айтганимдай анча крутой чикди. Нихоят курсатув якунланар пайт, олиб борувчи киз, олдида турган ноутбукига тикилдида, «бизга ёзма мурожаатлар хам тухтовсиз келиб турди (тухтовсиз келиб турганини, негадир курсатув сунгида билдик). Улардан бирини укиб эшиттирсак, токи бу савол мунтазам бериб келинмокда. Бу сафарги саволни (аллакандай русча фамилияни укиди) берибдилар, яъни улар номзодларни куллаб-кувватлаш учун йигилаётган имзолар пайитида ким учун имзо берган булсам уша одамга овоз бераманми ёки бошкасига овоз берсам хам булаверадими, деб сурабдилар», деди.

Сунгра эса русчасига жавоб беришга утди, «Уважаемый (фалончи фалончиев), на ваш вопрос, опять и опять напоминаем, что, не смотря на то, за кого вы отдавали свои подписи в подписных листах, в день выборов вы свободны, отдать свой голос за другого, на ваш взгляд достойного кандидата», деди. Вей ана шу пайт боя айтиб утганим рус иштирокчилар бирдан жонланди. Кузларида учкун пайдо булиб, жуссалари тикланди. Айримлари хатто каллаларини силкитиб, мамнун атрофга аланглаб хам куйди. Таниш сузлар уларни тетиклаштирдида, ахир нак икки соат хеч нимани тушунмай утиришнинг узи буладими. Залда утирган 70лар атрофидаги рус отахон эса, уша кимирламай утирганича колаверди. Афтидан унга буларнинг хаммаси…

Олиб борувчи киз тугри айтганидай, ана шу назарда тутгани савол, курсатув пайдо булганидан бери янграйди ёки уша саволни узлари атайлаб кайтариб турмокда. Токи халк билсин, имзолар йигар пайт билдирилган фикр (негаки айримлар курсатма буйича бошка партиялардан куйилган номзодларга хам имзо берганда) кейинчалик бемалол узгартирилиши мумкин ва хатто шарт. Масаланинг бошка томони хам бор, айтайлик шу савол ростдан хам янграётган булса ва у хар сафар айтиб утилаётганидай рус фукаролардан берилаяпти экан, афтидан улар мажбуран Каримов учун имзо берганларидан таассуфда. Сайлов куни эса бошка номзодга овоз берсак буладими ёки шу билан тамом факат ва факат шу одамга имзо берамизми, деб сураётган булиши мумкин.

Агар шундай булса, демак… яна худо билгувчирок.

Ана шунака гаплар, сайловолди таргибот авжида, хуллас…

Салохиддин, “Туронзамин” кузатувчиси.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: