Ризо Обид: “А”дан “Я”гача

rizobek1.jpgХислатлар ва иллатлар

Фаросат. Инсон учун энг муҳим бўлган фазилатлардан бири фаросатлилик бўлса керак.Аммо бундай кишилар жуда ҳам кўп эмаслиги афсусланарли.Кўп ҳолларда ўта ақллилик қиламан деганларнинг бефаросатлиги боис кичик нохушликлардан тортиб то катта фожеаларгача сабаб бўлиши мумкин.

Фаросатли бўлиш менимча инсонга ғойибдан берилажак бир ҳислат деб ўйлайман.Чунки бефаросатни қанчайин тарбия этган билан у фаросатли бўлиб қолмайди.

Шу ўринда ўша машҳур ва ҳамма биладиган: “Қанчалик тарбият қилмагин итни, эшакни – ит бўлур, эшак бўлур, бўлмас лекин одами” деганлари каби фаросатсиз кимсани ҳам қанчайин тарбият қилманг бефаросатлигича қолади.Эҳтимол кимдир, қаердадир менинг фикримга қўшилмаслиги ҳам мумкин.Балки ўша кимдир, қаердадир бирор-бир бефаросатни тарбиялаб, фаросатли ҳамда оқил кишига айлантирган бўлса тажрибаси билан ўртоқлашса ўрганар эдим.

Аммо ўзимнинг ҳаётимда қанчадан-қанча бефаросатлар фавқулодда дуч келиб қолиб, фаросатли бўлиш ҳақида айтганларим зое кетди.

Тўғри аввалига бефаросат сизни жон-қулоғи билан тинглаётгандай туюлади.Лекин барибир юқорида айтганимдай бу каби ҳислат ғойибдан берилмаган бўлса мушкул экани маълум бўлиб қолаверади.

Фаросат ҳақида мулоҳаза қилиб кўриш учун бир ҳолатни айтиб берсам.

Икки нотаниш кимса қўшнимизнинг эшигини таққиллатиб туришган экан.Қўшним улар билан чиқиб, “кимсизлар, нима хизмат билан” дея суриштира кетди.Кейин қўшнимнинг сўзи охирига етмай ичкаридан оиласидагилар чақириб қолишди.У “кечирасизлар, мен ҳозир” деди-ю ичкари кириб кетди.Ҳалиги муддаосини айтиб улгурмаган икки киши ўзаро гаплаша кетишди.Бири иккинчисига:”бефаросат одам экан, ёз-иссиқ бўлса ичкарига киришга таклиф қилмаса ҳам бир пиёла совуқ бўлса ҳам бериб, кейин кимсан-нимасан деб сўрамайдими”, деб қолди.Унгача қўшним ичкаридан бир чойнак чой билан чиқиб келди.

Аслида нотаниш кишиларнинг исмини сўраган қўшним бефаросатмиди ё чой тутмади дея нолиганларми?

Мен унисини ҳам бунисини ҳам бефаросат ё фаросатли демаган бўлардим.Чунки нотаниш хонадонга чақирилмаган кишилар бетакаллуф келиши аҳёнда бўладикуя, лекин ким билсин улар ким эди.Қўшним ҳам эҳтимол нотанишларни кўриб ҳайратланиб қолгандир.Булар ким деб.Балки қўшним дарҳол:”қани ичкарига бир пиёла чойга” деган мулозаматдан бошлаши керакмиди муомалани?

Кўряпсизми, фаросат шундай пайтда қандай йўл тутишга боғлиқ.
Менимча биринчидан фаросатли инсонлар гарчанд танимаган жойларига боришган тақдирда ҳам аввалдан бу ҳақда қандайдир билдириш орқали боришади.Иккинчидан фаросатли одам бошқа бир кишини бир зумда бефаросатга чиқариб қўйиши ҳам унчалик тўғримасмикан?Яна бир томондан қарсангиз кичиккина бефаросатлик хислатини кўрсатган одам каттасини ҳам кўрсатмайди дейиш мумкинми?

Шунақа, бир сўз атрофида қанча мулоҳаза қилманг охирги бир тўхтамга келиш қийин.Ушбу фаросат ҳақидаги кичиккина мақолачада бу хислатнинг моҳиятини атрофлича очиб бериш қўлимдан келмаслигини биламан.Фақат азиз ўқувчи бу борада озгина ўйга толиб, ўзи фикр қилиб кўрармикан, деган мулоҳаза бор.

Лекин йўлда ҳам, ҳаётда ҳам бефаросатлардан нарироқ қилсин деб сўрайверамиз.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: