Ризо Обид: “А”дан “Я”гача

rizobek1.jpgХислатлар ва иллатлар

Тафаккур. Бир қулоғимга тушган гап бор эди.У ўзининг илмий асосини топган ё топмаганига кафолат билан айта олмайман.Чунки бу тадқиқотни мен ўтказмаганман.

Янглишмасам бу рус олими академик Павловнинг илмий изланишларида ёзилган эди.

Яъни:”агар зўрға уч баҳога ўзлаштирувчи ўрта мактаб ўқувчиси тафаккури тўғри йўналишга бурилса у:олтмиш учта тилни ўрганиши, камида уч ё тўрт олий даргоҳни тугаллаши ва катта энциклопедияни бошидан охиригача ёд олиши мумкин” ва ҳакозо.

Лекин одамзот ўз онгу тафаккурини ҳар доим ҳам фойдали машғулотларга сарф қилавермас экан.Шу боисмикан бизнинг онгу тафаккуримизда танззул кўпроқ.

Одатдагидай бугун ҳам кўплаб кишилар билан суҳбатлашдим.Уларнинг аксарияти бугунги зулмдан нолишди ва бу зулмдан қутулишнинг йўли битталигини таъкидлашди.Тўғри уларнинг айримлари ҳаммага нисбатан ҳам бағрикенглик қилавериш унчалик тўғримаслигини иддао қилдилар ва менинг бу йўлдаги уринишларим самарасизлигини юзимга айтганлар ҳам бўлди.Ана шу юзимга айтганларга раҳмат.

Айтмаганлар эса “беш қўл баравар эмас, ҳамма ҳам сен ўйлаганчалик самимий одамлар эмас, агар шундай бўлмаганда сен эмас бу инсон тафаккури ҳақида улар айтиши зарур эди, лекин сен айтяпсан” дея ўйлаётган бўлсалар ажаб эмас.

Улар ҳақми ёки булар ҳақ?Ҳозир буни муҳокама қилиш фикрида эмасман.Одамлар орасида мунофиқлар, қўрқоқлар, сохта ватанпарварлар, сохта миллатпарварлар, сохта диндорлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетди.Озгина муаммога дуч келинган жойдан қочадиганлар, озгина манфаат берадиган жойга чопадиганлар, сохта шон-шуҳрату, молу дунёга ўчлар кўпайди.Одамзот тафаккури манфий томон сари йўналиши кучайгандай гўё.

Яхшилаб разм солсангиз баъзи кишиларнинг мунофиқлиги шу даражага етяптики ҳатто худонинг ортига яшириниб олиб шайтоний иллатларини ёймоқда.Икки гапининг бирида “Оллоҳ, оллоҳ” дейди.Ички дунёсига яхшилаб боқсангиз фитнада шайтонни ярим йўлда қолдириб кетади.

Нега бундайлар кўпайди ўзбекистонликлар орасида десангиз:”зулм кучайса одамлар шаккок бўлади” дея ўзларини оқлайдиганлар кўп бўлади.Аслида эса одамларга соя солиб турган зулмкорни яратганлар кимлар?

Гап айланиб бориб яна ўша ўзини оппоқ, покиза кўрсатишга уринаётган аслида разил иллатли сохтакорларда.Улар қилмишларини қанчалик яширишга уринишмасин, юзларига ниқоб тутишмасин ички дунёларида яққол кўзга ташланиб турибди.Ташқи қиёфаларини ўзгартириб, шу дунёга ҳирслари йўлида ўзларидай одамларни қурбонлик қилиб ортидан дуо ўқиётган бундай кимсалар охират ҳақида қанчайин кўп гапирсаларда, ваъз ўқисаларда тафаккурлари инсоният ҳаётига ҳар онда раҳна солиб турибди.

Адашганларни ўз домларига тортиб ўлжаларига айлантиришмоқда.Бу билан эса зулмга янада кенгроқ йўл очиб, каттароқ имкониятлар яратишмоқда.Шиорлари одамларга эрк, ҳурлик ва озодлик аслида мақсадлари эса дунё илинжи.Мана нима учун зулм кучаймоқда.

Инсон тафаккури манфий томон оғиб бораверар экан таназзул чуқур илдиз отиб бораверади.Бундай тафаккурлиларнинг ёнидан ўтсангиз қўланса иддао ва манфаатлар гирдобини юргизаётганини кўриб қоласиз.Улардан нари кетишга куч топа олсангиз беихтиёр енгил тортасиз.

Шундай тафаккури манфий томонга йўналган кимсаларни таниш учун кузатишлар олиб бордим.Уларнинг аксарияти одамзот қиёфасидаги малъунлар экани маълум бўлди.

Одамзот тафаккури чексиз.Одамзот ўзи яратган баъзи нарсаларга қараб туриб ҳайратланади.Ҳайратланишнинг кераги йўқ.Чунки нимаики яхши ё ёмон мақсадда яратилган нарсаларнинг бари инсон тафаккури билан дунёга келган.

Эҳтимол қайтариқ бўларкуя лекин такрор эслаб қўйилса бўлар.Овоздан тез учувчи ракеталару, зумда дунёни кезиб чиқадиган ахборот алмашинув воситалари бари одамзот тафаккури маҳсули.Фақат юқорида айтилгандай у инсон тараққиётига, эзгуликка йўналтириляптими ё разолатгами бу энди баҳсталаб мавзу аслида.Лекин унчалик баҳслашишнинг ҳам кераги йўқ.Чунки дунёнинг қай бурчини қараманг низолар, урушлар олови тобора авж олиб боряпти.Одамзот эса уни пасайтиришга эмас балки янада гуриллаб ёнишига шароит яратаётгандай гўё.

Тарғибот қиламиз.Одамлар худони танинг деймиз.Аслида буни тарғиб қилаётганларнинг айримлари ўзлари худобехабарлардай назаримда.Чунки узоқдан мисол келтирмай ўзмизнинг мамлакат мисолида буни кўриш мумкин.Дунёдаги исломий мамлакатлар Ўзбекистон пойтахти Тошкентни “Ислом маркази” дея аташи тушунарсиз.Нега десангиз бугун бутун ер юзида Ўзбекистон зулм ўчоғи дея жар солинаётган пайтда нега энди бирданига ҳақ тараф бўлган ислом дунёси алломалари Тошкентни “ислом маркази” дея атамоқдалар?Ҳаттоки исломий мамлакатлар султонлари зулмкор билан оғиз- бурун ўпишмоқдалар.

Айрим ўзбекнинг демократлик даъвосидаги мухолифбошлари зулм сабабини бошқа дин ё бошқа миллатлар зиммасига юклаш сиёсатига зўр берадилар.Ўзбекистонда зулм кучайган ёрдам беринг уни халос этишга деб ўша айблаётганлари миллатлар ва диндагилардан талаб қиладилар.Ўша Тошкентни “Ислом маркази” дея атаётган ислом мамлакатларидан ёрдам сўрасангиз бўлмайдими?Ахир сиз уларнинг дини ҳақлигига ишонтириш учун ҳаммани бошламоқдасизку.Ё шундай эмасми?Боринг уларнинг оёғига бош уриб.Нега бормайсиз?Чунки улардан моддий манфаат йўқлиги учун АҚШнинг доллалари ё Оврўпанинг евросига сўлагингиз оқяптими?

Инсон тафаккури чексиз, чегарасиз.Фақат у яна бир бор таъкид жоизки манфий йўналишда айлана бошлагандай назаримда.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: