Бизга ёзадилар

seosan2.jpgЧўчқахоналарда ишлашга маҳкум этилган ўзбеклар

Бугунги кунда Жанубий Кореяда норасмий маълумотларга қараганда 70 минг киши атрофида Ўзбекистонлик мардикорлар меҳнат қилишади.Улар асосан икки давлат ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан юборилади.

Корея томони ҳар йили ишчи кучи экспорт қилувчи мамлакатлар учун маълум миқдорда квота ажратади.Ишга йўлланган меҳнат муҳожирлари асосан ўрта ва кичик ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Бундан ташқари ўзбек мардикорлар қишлоқ хўжалик тармоқларида ҳам ишлашади.

2003 йилгача Корея қишлоқ хўжалигида чет элликлар ишламаган.Ўша йили бу соҳага четдан ишчи кучи жалб этиш учун ўтказилган тендерда Ўзбекистон “ютиб” чиққан. Ютиб чиқиш сабаби шундаки корейслар томонидан қўйилган барча талабларга Ўзбекистон тарафи рози бўлган. Келганларнинг қарийб 70 фоизи чўчқахоналарга, қолганлари эса паррандачилик, гулчилик ва қорамол фермаларига тақсимланган. Ойлик маоши эса ўша вақтда Кореяда амалда бўлган энг кам иш ҳақи миқдорига тенг бўлган.(Ўша даврларда минимал иш ҳақи миқдори 500 доллар,ўртача иш ҳақи эса 2000 доллар атрофида бўлган).

Бу ерда меҳнат қилаётган ўзбек мигрантларининг деярли ярми нолегал тарзда яшаб ишлашади.Кейинги вақтларда ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бориши туфайли миграция хизмати ходимлари ҳам фаоллашиб қолди.Жойларда тез-тез рейд уюштириб,ноқонуний муҳожирларни ушлаб ватанларига депортация қилмоқдалар.

Уларнинг таъқибидан қочганлар эса чекка туманлардан қўним топмоқдалар.Кўпчилик асосан чўчқахоналарда,паррандачилик фермаларида ишлашга мажбур бўлмоқда.Чўчқахона деганда кўз олдингизда балчиққа ағанаб ётган чўчқалар-у,чор атрофи ифлос,бадбўй манзара намоён бўлган бўлса керак ҳойна-ҳой.Кечирасиз,чўчқалар замонавий типда қурилган ёпиқ бинолар ичида боқилади.Ҳамма ишлар автоматлаштирилган,фақат ўз вақтида керакли амалларни бажариб турсангиз кифоя.Барибир ҳам чўчқа ўз номи билан чўчқа,динимизда тақиқланган махлуқ,лекин ўзбеклар бугун у ерларда ишлашга мажбур.Бугун Корея чўчқахоналарида ўзбек хотин-қизлари ҳам ишлашмоқда.

Кунларнинг бирида уч-тўрт нафар юртдошларимиз ишлаётган чўчқахонага ташриф буюрдик.Бу фермер билан бўлиб ўтган суҳбатимиздан маълум бўлдики,у ҳамюртларимиз меҳнатидан мамнун эканлигини яширмади,бошқа миллат вакилларига қараганда ўзбеклар сидқидилдан ишлашларини айтиб ўтди.Унинг сўзларига кўра чўчқалари сони ўн минг бош бўлиб,бир ойда 1200,1300 бош чўчқа сотар экан.Бир йиллик умумий обороти 450 млн доллар бўлиб,соф фойдаси 2 млн долларни ташкил қилар экан.Шунчалик катта бир фермани эру-хотин,ўғли ва 10 нафар чет эллик ишчи эпламоқда.

Юртимиз болалари бир қултум сутга зор бўлиб юрса-ю,бу ерда қорамол фермасидан тонналаб сутни олиб келиб,қандайдир аппаратда қайта ишлаб,йогурт деб чўчқа болаларига ичирса.Халқимиз беш-ўн кило арзон ун олиш мақсадида магазин ёнида ур-тўполон қилиб юрса-ю,бу ерда чиройли қоғоз халталарда қадоқланган унни чўчқа болалари еса.Ўзбек бозордан икки кило шакар олишга қийналса-ю,бу ерда шакарни халталаб емга аралаштириб чўчқа боласига берса.

Кореяга келган ҳар бир ўзбекдан сўрасангиз фалон доллар бериб келдим дейди.Меҳнат вазирлигининг фуқароларни хорижга ишга йўлловчи ташқи меҳнат миграцияси агентлиги коррупция ўчоғига айланган.Ҳар бир хорижга ишлаш ниятида бўлган киши таниш-билиш қилиб,беш-олти минг доллар бериши керак,шунда ҳам бир неча йил кутишига тўғри келади.Пулни илгаридан бериб қўйиб,пул олган киши ишдан бўшаб кетиб,куйиб қолганлар қанча.

Ҳукумат етарлича иш ўринларини яратиб бера олмаганидан хорижга,яъни Кореяга келиб ишлаб,маълум сабаблар билан шартномани бузиб иш жойини ўзгартирганларни ташқи меҳнат миграцияси агентлиги аниқлаб,уларнинг оилаларига катта миқдорда жарима юкламоқда,бош тортганларини прокуратура,солиқ департаменти каби ташкилотларга бериб,қўрқитиш йўли билан жаримани ундириб олмоқда.Ахир бу ишчи хориждан Ўзбекистонга валюта инвестиция қилмоқда-ку,нега энди уни талаш керак? Гарчи бу ишчи Корея қонунларини бузган бўлсада (қонунда жарима тўлаш белгиланган) кетаётганида ҳеч қандай жарима тўламайди.
Ёзадиган бўлсак бу мавзуни истаганча давом эттириш мумкин.

Қулмурод. Жанубий Корея

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: