Бизга ёзадилар

akbarali1.jpgАКБАРАЛИ ОРИПОВ
Англадингми?

Ёзи ўтди киши ўтди, келмас баҳор англадингми?
Фитналарга олам тўлди, алам тўлди, англадингми?

Бири тулки, бири хўкиз, бири чаёнга ўхшайди,
Киборларнинг бари махлук, бари ялок, англадингми?

Келишолмас бари жоҳил, бари ман-ман мухолифин,
Кўпи ялтоғ кўпи айғоғ, сенам жоним англадингми?

Сўзлари зўр! Тиллар бийрон! Қалб эса ҳаста,
Қатор-қатор муртадлардан бўлдим зада, англадингми?

Бири тортар у ёнга –ю бири эса бу ёнга,
Бири чўртон, бири лайлак, бири эшшак, англадингми?

Қара уни, ғолиб бўлмиш яна ўшал падар лаънат,
Дўзахдан хам баттар бўлмиш, она юртинг англадингми?

Қайда ҳалол ,қайда харом ажратолмай ўзим ҳайрон,
Ҳалол-ҳалол инсонлари бўлар халок, англадингми?

Айтмокка бир жўялик сўз, тополмасдан гарангдурман,
Соковдайин бўлиб колдим, энди жоним англадингми ?

Ёлгизгина суянчигим сукут килма сен ҳам энди,
Ширин сўзга мухтож бўлдим, жоним мени англадингми?

Дашном бердинг сен хам менга , дилим оғрир,
Тушларингда шивирлашим, ҳеч булмаса англадингми?

Сўзла дединг сўзлолмадим, ҳаммасини дилда борин,
Сўзламокка лаёқат йўқ сенингдайин, англадингми?

2007й. 11ноябрь.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: