Ризо Обид: “А”дан “Я”гача

rizobek1.jpgХислатлар ва иллатлар

Ростгўйлик. “Бўйнингга қилич келса ҳам рост гапир”. Бугунга келиб бизнинг одамлар орасида бу матал ўз мазмун-моҳиятини йўқотгандай гўё.Арзимаган нарсаларда ҳам ёлғон сўзлаш одат тусига кириб қолди.

Тўғри ростгўйлар ҳам йўқ эмас.Лекин бундай кишилар ғоят оз.Аммо ростгўйликдан озор чекканлар кўп.Рост сўзнинг тиконли ва аччиқлиги боисми шоху гадога ёқмайди.Ростгўйликлари сабаб қанчадан-қанча кишилар жонлари қурбон бўлганини биламиз.Лекин барибир ёлғондан кўра рост сўз яхшида.

Аммо бир эшитганим бор эди.Мабодо сиз айтмоқчи рост сўз кўпчиликка зиёни етса ёлғон гапирган ҳам афзал дейишганди.Масалан , ватанига бостириб кириб одамларни қирғин қилишни мақсад қилган ёв лашкарини тўғри йўл бу ёқда деб саҳроларга бошлаб ўзи ҳам ёв лашкарлари ҳам ҳалок бўлган жасоратли қаҳрамон афсонасини биламиз.

Ёки бўлмаса икки кишининг бузилган муносабатларини тиклаш учун унисига ҳам, бунисига ҳам бир-бирларига яхши муносабатда эканликлари ҳақида рост бўлмаган сўзларни айтиш ҳам ижобий баҳоланади.Демак доим бўлмаса ҳам ёлғон ҳам керак эканда?Лекин бу каби ёлғоннинг зиёни бўлмагани боис хислат ҳисоблашади.

Жуда ғалатида рост билан ёлғон ҳамиша ёнма-ён.Машҳур қўшиқчининг “Яхшидир аччиқ ҳақиқат, лек ширин ёлғон ёмон” қўшиғини тинглагансиз.Қайта-қайта тинглаб ҳам ўйга толаверасиз.Нима учун одамларнинг кўпчилигига рост эмас ёлғон кўпроқ ёқаркин?Масалан унчалик гўзал бўлмаган қизга “вой-бўй бунчаям гўзалсиз, бу кўзлар, бу қошлар” ва ҳакозо мақтасангиз хандон ташлаб шодлигини кўраверасиз.Ёки бўлмаса калтафаҳмроқ кишига:”бунчалик донолигингиз олдида лолман, сўзларингизнинг ҳар бири минг маъно ташийди-я, ҳайратдаман” деб кўрингга.

Энди бугун диктатор Каримовчи?Унга ҳам фақат ёлғон мақтовлар ёқади холос.Уни мақтаётганлар аслида унинг душманлари.Улар мақтаган сайин Каримов қутуриб боряпти.Ёлғон ваъдалар билан ўзбек халқини салкам йигирма йилдан буён ёлғон билан боқиб келяпти.

Энди Каримовни нари қўйинг, чунки у диктатор, зулмкор, ундан ҳар балони кутса бўлади.Аммо демократлик даъвосидаги баъзиларчи?Уларни синов учун озгина ёлғондан мақтаб кўрингга, кўрасиз ялтоқланишни.Ёки аксинча жиндай танқид қилинг тўнини тескари кийиб ёвга айланади.

Ўрни келиб қолгани учун айтиб қўйилса бўлар деган ўй билан яна бир мулоҳазани ўртага ташлагим бор.Бу қанчалик рост ё ундай эмас ўзингиз фикр қилинг.

Кейинги пайтларда Ўзбекистондаги Ватандошларнинг рост сўзловчи, ҳақни сўзловчи, ўз фикрига эга бўлганларнинг кўпчилигига таъқиб-тазйиқлар ҳар қачонгидан ҳам кўра авж пардаси кўтарилди.Шулар ҳақидаги хабарларни ўқир эканман, уларнинг ҳар бирининг тортаётган алам-азоблари бир.
Аммо бириси Тошкентда бўлса, бошқа бири водийда ё воҳада.Айтмоқчи бўлганим шуки, уларнинг ҳар бири яккам-дуккам ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашиб ётишибди.

Уларнинг ҳар бири албатта қаҳрамонлар, жасоратлилар.Лекин нимага унисининг бошига кўргулик тушса буниси жим томоша қилиб туради?
Эҳтимол рост гапни айтганда “бу кунингдан кўра баттар бўл” деса ҳам керак униси бунисига ёки аксинча.Нега бундай деяпсан десангиз, агар шунақа бўлмаса нима учун уларда ўзаро ҳамжиҳатлик йўқ?Бундоқ кенгашиб кўриб рост қарорга келишмайди.Ахир ҳар-бирларининг дарди бир бўлгач давоси ҳам бирку.Яъни ҳамжиҳатлик.

Ҳар гал одамларнинг бирор бир ҳислати ҳақида ёзишни мақсад қиламанда гап айланиб иллатларга қараб кетаверади.Чунки ёлғон урчиб, ростгўйлик чекиниб бораётгандай назаримда.Бўлмаса ҳамма умумманфаат учун аллақачон бир сафга турган бўлармиди дейманда.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: