Бизга ёзадилар

park-1.jpgКЎРШАПАЛАКЛАР
iak1.jpgЯқин тарихни олиб қарасангиз дунёда бир қанча диктаторлар бўлган. Мао Цзе Дун, Гитлер, Сталин, Пиночёт, Ким Ир Сен, Саддам Хусейн, Сапармурод Ниёзов ва бугунга келиб марҳум бўлган бошқа бир нечта диктаторлар бўлганки, булар ўз ҳукмронлик даврида халқни қирғинбарот қилиш,оммавий репрессиялар,инсон ҳуқуқларини поймол этиш,қонунларни ўз фойдасига ўзгартириш каби амалларни бажариб,тарихда диктатор деган ном билан қолганлар.
Бугунги кунда ҳам дунёнинг бир неча давлатларида у ёки бу кўринишда диктаторлик режими мавжуд.Мисол олиб қарайдиган бўлсак Куба, Шимолий Корея, Зимбабве, Марказий Осиё республикалари (Қирғизистон мустасно) ва бошқа айрим давлатларда буни кузатиш мумкин.

Бугун ана шундай диктаторлардан иккитасини сиёсий портретига разм соламиз.

Улардан бири марҳум, бири ҳаёт ва ҳали ҳам эгарда.

Биринчиси 1961-1979 йилларда 18 йил тахтни ушлаб турган Жанубий Корея Президенти марҳум генерал Пак Чон Хи.

Иккинчиси 1989 йилдан бери ўз курсисини ҳеч кимга бермай келаётган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Уларнинг шахсий ва президентлик фаолиятларида жуда кўп ўхшашликлар бўлиши билан бирга фарқли томонлари ҳам бор.Ўхшашликлари шундаки иккаласи ҳам ўзига мухолиф кучларни репрессия қилган,конституцияни ўз билганича ўзгартирган ва ҳоказо.

Пак Чон Хининг 2 қиз ва 1 ўғли бор, Каримовда ҳам шундай. Пакнинг катта қизи 55 яшар Пак Кин Хе анчадан буён катта сиёсатда,Каримовни қизи ҳам шунга қараб кетмоқда.Ўхшамай қолган жойи:1974 йил Пакка қарши уюштирилган суиқасдда унинг рафиқаси ҳалок бўлган,бири ҳарбий генерал бўлса иккинчиси иқтисодчи. Пак 1979 йилда яқин сафдоши,Марказий Разведка Бошқармасининг бошлиғи томонидан ўз қароргоҳида отиб ўлдирилган.

Фарқли жиҳатлари: Аксарият корейслар ўз давлатини бугунги улкан ютуқларга эришишида айнан Пак Чон Хи сабабчи деб билишади.1000 нафар турли табақадаги кореяликлар ўртасида ўтказилган жамоатчилик сўровида сўралганларнинг 66 фоизи уни тилга олишган.Ҳудудининг 70 фоизи тоғликлардан иборат бўлган,деярли ҳеч қандай табиий бойликлари бўлмаган ерда у йўқдан бор қилди.

Ислом Каримов эса гарчи иқтисодчи бўлсада генерал эришган ютуқларга эришолмади.У совет даврида мунтазам ишлаб турган қудратли ишлаб чиқариш корхоналарини банкротга учратди,талон-тарожликка йўл қўйди,иқтисодиётни издан чиқарди.

Табиий бойликларга бой бўлган юртни қашшоқ давлатлар қаторига қўшди.
Пак Чон Хи бойликка ружу қўймаган,пора олмаган,аксинча коррупцияга қарши курашган.
Ислом Каримов эса оилавий бойлик тўплашга киришди,порахўрлик,коррупцияга кенг йўл очиб берди.

Корея ҳукумати 2002 йилда Пак Чон Хининг хотирасини абадийлаштириш ташаббуси билан чиққанда консерватив “Ханнара” партияси (Буюк давлат) бу ташаббусни кескин танқид остига олди ва у амалга ошмади.Ваҳоланки бу партияни тузган унинг ўзи бўлиб,2003 йилда партия раислигига унинг қизи Пак Кин Хе сайланди.(Шу йил 19 декабрда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловида қатнашиш учун ўтказилган биринчи тур сайловларида Пак Кин Хе Сеул шаҳрининг собиқ мэри 66 ёшли Ли Мён Бакка ютқазиб қўйди.)

Диктаторлар ҳақида ёзадиган бўлсак кўп ва хўп ёзиш мумкин.Ҳозирча шулар.
Пак Чон Хи ҳақида батафсил маълумотни қуйида ўқишингиз мумкин.
http://vestnik.tripod.com/articles/park-jong-hee.html

Қулмурод, Жанубий Корея

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: