Демократик плюрализм:Нуқтаи назар

ТОҒБОЙ АБДУРАЗЗОҚ43.jpg

ИТ ХУРАДИ, КАРВОН УТАДИ

Зиёли дустим, уксинма,сенга отилаётган игво тошларидан. Устингдан игвобошланибди, демак, сен усябсан. Игвогарлик, чакимчилик, хамда айгокчилик,гунохи кабиролардан бири эканлиги адашмасам, Куръони Каримнинг хужиралар сурасида курсатиб утилган. “Эй муъминлар, бир кавм иккинчи кавм устидан мазх килиб кулмангиз .

Эхтимол, сиз мазах килган кавм аллохнинг наздида сиздан яхширокдир.” деган мазмундаги сузлар бор. Сенга нисбатан айтилаётган тухмат ва игволарни жавобсиз колдир. Жавобсиз отилган игво тошлари ва нихоят игвогарнинг узига кайтажак. Сен эса гунохлардан фориг буласан Шуни унитмаки,ок нарсага сачираган
кичик губор хам кузга яккол ташланади.

Тугри ва покиза инсоннинг озгина нуксони шов- шуларга сабаб булади. Лекин нуксонлар ичида юурган фосик билан узгаларнинг иши йук. Чунки у фосик. Унинг булгани шу. Сени гийбат килиб чайнабдими, демак сен покиза ойнаксан. Сенга кораган гофил узидаги нуксонни сеники деб уйлаши мумкин.

Шундай биродор, Сени Аллох зиёли килиб яратди ва гумрох одамлар ичига ташлади. Сен ёниб, зиё таратишинг керак, токи атрофиндаги авомлар уйгонмагунча. Хаттоки узинг кулга айланиб фано булсанг хам.Улар сенинг фидойи ишларингни курмайди, чунки улар уйкуда, кур. Улар сенинг кадринга етиш кобилятидан махрум
этилган. Куръон сузлари билан ифодаланганда: улар курдир, саковдир, кардир. Сен сабаб булиб бирон яхшилик руёбга чикса, улар буни уз ташабусимиз билан амалга оширдик деб айтишади, сени инкор этишади. Килган яхшиликларингни кайтишини гофиллардан кутма. Килаётган жамики яхшиликларни Аллох учун кил. Яхшиликни Аллохдан кут.

Тарихга назар сол. Жамики буюк алломалар уз даврида тухматларга гирифтор этилган. Иймони эътикоди мустахкам Ибин Синони дахрий деб аташган. Имом Бухорийни эса Бухородан хайдашган. Аллохнинг дусти Машрабни тугри сузи учун дорга осдилар. Жохил омма Исони (с.а.в.) кувиб, улдирмокчи булдилар. Мухаммад (С. А.В.) одамларни хакка даъват этаётганда унга кората лой, тошлар отганлар. Шунга корамасдан улар гофилларни уйготиш учун узларини фидо килдилар хак йулда. Биз киммиз узи улар олдида? Шайтон бизни ягона душмонимиздан чалгитиш максадида бир биримизга карши кайраб куймокда.Хамамизнинг душмонимиз битта. У бизни мамлакатни тарк этишга мажбур килди.

Мамлакатни синов майдонига (конц. лагер.) айлантириб, халкимиз устидан турли синовларни тажриба килиб курмокда.Минглаб уйгок одамларни хибсга олиб, турмаларда сакламокда ва уларни кийнаб улдирмокда. Ёдингдами, у хокимятга келмай туриб, юртимизда на вахобий, на акромий на хизбут-тахрир бор эди. Буни хаммасини узи уйлаб чикарди хур фикрли кишиларни йукотиш максадида. У одамларни
манкуртларга айлантириб, бир бирига карши килиб узаро ишончни йукотди. Хар икки
адамнинг бири бир-бирига душмон агент.
Xатто биз мухолифатдаги мухожирлар хам бир биримзга игво тошларини отишдан тухтамаябмиз. Кимнинг тегирмонига сув куйяабмиз? Шайтонни!

Кузингни оч биродор! Умр утмокда. Бир нафас чиккан сари умринг бир нафасга камйиб бормокда. Шахсий манфаатлардан воз кеч. Тутама, бадбуй хасад тутинларини таркатиб. Чакмокдай ёниб, зулматга ут куйиб кет. Улимдан куркма, агар ажалинг етса улим узи сени излаб топади. Бари бир битта кабрнинг эгасисан. Уша, сенинг хакикий мулкинг!
Узингни диний экстримизмдан узокдаман деб курсатма! Агар сен мусулмон булсанг экстримистсан. Аллохнинг хузуридаги ягона тугри дин ислом эканлигини унутма. Буни Куръон ояти тасдиклаябди.Ишонч иймон мустахкам булсагина инсон галабага эришажак Акс холда чола иймон билан узингни кийнайсан халос.Бугун сен уз урнингни топиб сафарга чикибсан, бу шарафли иш.

Энди чекинма! Карвонникузлаган максадга етказиш учун сабир ва матонат билан харакат кил. Тугри, сен
бошкарган карвонни чучитиш ва чалгитиш максадида турли итларнинг хуриб туриши мукаррардир. Сен парво килма. Улар минг хургани билан сени тишлай олмайди. Уларнинг вазифаси хуриш. Сен эса йулингда давом эт. Чунки, ит хуради карвон утади.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: