Ризо Обид: “А”дан “Я”гача

rizobek1.jpgХислатлар ва иллатлар

Муҳаббат.Бу мавзуда бирор-бир янги гап айтолмасам керак.Чунки менгача қанчадан-қанча шоиру-шуаролар, донишманду даҳолар билмадим қанча дурдона асарлар ёзиб кетишган ва яна ёзишда давом этишмоқда.

Шунга қарамай барибир нимадир айтиб мулоҳазаларимни баён қилмоқчиман.Ҳозир шуларни ёздиму кейин ўйланиб қолдим.Ватанга муҳаббат, ота-онага муҳаббат, фарзандларга муҳаббат, ёрга муҳаббат…Қай бири ҳақида ёзсаммикан?…

Муҳаббат атоғли туйғуни берган Оллоҳга муҳаббат хусусида мулоҳаза юритай десам гапнинг очиғи бу борада илмим ё малакам йўқ.Чала билган нарсанг ҳақида ёзиш эса ўқувчиларни чалғитиш бўлади.

Шу боис ўзим билганим ва кўрганим аммо ғоят кўп айтилиб, такрорланиб келаётган Ватан ва ёрга муҳаббат хусусида яна такрор бўларкуя икки оғиз сўз айтишга ҳаракат қиламан.

Бизда Ватанга ( бу ўринда бизнинг Ватанимиз, киндик қонимиз тўкилган Ўзбекистонни назарда тутяпман ) муҳаббат анча сустдай туюлади.Чунки Ватаннинг бойликларидан ўзимиз фойдаланиш ўрнига ҳокимият тепасидаги олчоқларга талон-тарож қилишлари учун тутқазиб қўйганмиз.Шунинг учун ҳам Ватанга муҳаббат ҳақида баландпарвоз гаплар айтиш мавриди эмас фикримча.

Ёрга муҳаббат.Энди бизнинг Ватанда муҳаббатнинг ҳам нархи арзон бўлиб қолди.Бунга истаганча мисоллар келтириш мумкин.Бунга ўзим билган бир мисолни айтиб бериб қолай.Аммо шуни таъкидлаб айтиб қўйиш керакки ҳозир айтмоқчиларим Ўзбекистонда кенг тарқалган.

Мен таниган салкам олтмиш ёшларга бориб қолган бойвачча киши бор.Унинг хусусий фирмаси бор.Ҳозир унинг қай йўл билан бойлик тўплагани хусусида фикр айтмоқчимасман.Чунки биринчидан бу бошқа мавзу, иккинчидан эса бировларнинг бойлигини сарҳисоб қилганларни ёқтирмайман.

Фақат ҳозир унинг таъбир жоиз бўлса муҳаббати ҳақида айтмоқчиман.Уни “бой” дея атай қолай.Аслида туб маънодаги бой эмас.Хуллас шу бойнинг қатор турли хизмат кўрсатиш шахобчалари бор.Ўша шахобчалар қаторида хилватгина ресторани ҳам бор.Бир гал ташқарига қўйилган сўрилардан бирида ўтириб суҳбатлашиб қолдик.У шу ерда хизмат қилиб юрган бир қизчани кўрсатиб ғоят қизиқ нарсани сўраб қолди.

“Шу қизчага уйланмоқчиман.Никоҳ ўқиб қўймайсизми иккимизга, ҳаққини бераман”, деди у.

-Ҳожи ака бу қизча ахир неварангиздан ҳам ёшку…
-Ҳа, энди 16 кирган, мен унга дастлаб эътибор бермагандим.Онаси Московга пул ишлагани кетаётганда йўлкирага 200 доллар қарз олганди.Онасининг ўзи “мана шу қизим сизга омонат, ҳоҳланг ишлатинг, ҳоҳланг ёш қиз ёмон йўлга кириб кетмасин никоҳингизга олинг” деган.Мен уни кузатиб юриб севиб қолдим.Қизча менга турмушга чиқишга ўзи рози.

-Ҳожи ака мен никоҳ ўқиш оятини билмайман.Бундан ташқари мабодо билганимда ҳам бу ишга бош қўшмаган бўлардим.

Шу суҳбатдан сўнг кейин анча вақт ўтиб бойни кўчада кўриб қолдим.Унинг ёнида қимматбаҳо кийимларда ҳалиги қизча ҳам борарди.

Нима демоқчиман.Мен бойнинг у қизчани севиб қолганига ё ҳалиги қизчанинг бойга муҳаббат қўйганига ишонмайман.Яна билмадим.

Ҳозир Ўзбекистонда сарпоси йўқлиги учунку қўяверасиз, қариндош-уруғларини чақириб тўй қилиш учун имконияти бўлмаган кишилар хонадонида бўйга етган ва ўттизга ҳам кириб ўтирган қизлари бор.

Мен мисол келтиргандай бирор бир олтмишми етмишми фарқи йўқ “бойбуванинг” назарига ҳамма қизлар ҳам тушавермайди.
Ўзбекистонда кўча-кўйларда очиқчасига фоҳишалик қилиш бизнес даражасига кўтарилгани сир бўлмай қолди.Афсус.

Юқорида бизда Ватанга муҳаббат сусайган дедим.Чунки Ватаннинг мулкини таланишига томошабинлик, Ватаннинг қиз-аёлларини ҳимоя қилмаслик, аксинча уларни тирик молдай олди-сотдиси билан шуғулланишни нима деб аташ кераклигини ҳам билмайман.

Бизнинг Ватанда муҳаббатнинг баҳоси кўп ҳолларда бирярим долларга тушиб қолган, гоҳо эллик сент ҳам.У ёғини айтмай қўяверай…

Ўзи аслида муҳаббат ҳақида сўз бошладиму шу нуқтага келиб, нимага ҳам шу мавзуга қўл урдима дея афсусланиб ҳам ўтирибман.Лекин бугун Ўзбекистондаги муҳаббат туйғусининг топталиши кеча-кундуз ҳаловат бермайди.Йигитларга нима бўлди-а, дея кўнгил ғашланади.Юрак ёнади.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: