Мамлакат ичидан

ia7.JPGУмидмиди, хавотирми ёки беухшов хазил?..

(“Катта”нинг тўсатдан “ўлиб” қолгани ҳақида)

Салохиддин, “Туронзамин” учун.
Тошкентда ШОС аталмиш ташкилотнинг тор доирадаги йигилиши утар арафасида бир овоза таркалди. Энг кизиги, овоза энг теппага (имкон кадар теппани тасаввур килаверинг) тегишли ходимлардан, теппага энг тескари (хар калай уларни теппанинг узи шундай деб атайди) ОАВ ходимларига етказилди. Энди узингиз уйланг, энг теппанинг садокатли хизматчилари томонидан айтилган хабарга ишонмай буладими? Аммо энг теппага тескари дейилаётган матбуот ходимлари анча бушлик килди, маълумотни шартта овоза килиш урнига текшириб куришни афзал билди. Натижада…

Икки кун давомида хамма хаммага бир хил савол билан мурожаат килиб яшади. Айримлар узича аллакандай тахминларни хам илгари сурди. Бошкалар хатто аллакаердан махсус шифокорлар етиб келгани ва астойдил ташвиш билдиргани хакда свежий маълумотларни етказиб турди. Буниси камлик килганидай жанобимиз хам на телевузорда, на босма матбуотда куринди… Гарчи мамлакатга уже ШОСнинг «таркиб»лари кела бошлаган булса хам. Хар куни жанобимизнинг бирор холатдаги куриниши билан бошланадиган ТВда хам сукут, тугрироги куриниш йук… Кайсидир бойвачча хатто Олой бозоридан нак етти коп тоза Хоразм гуручини олиб куйибди… ваъда килган эканда, агар бирор кор хол содир булса, нак ош килиб бераман, деб…

Хаммасига анави русларнинг вазири келиб одйинлик киритди. Вей русларга рахмат, сал колса вахима босиб еяётган нонимиз томогимиздан утмай колувди. Зубков келганида халиги, ёш келинчакдай хаммадан яшириниб утирган президент ТВда пайдо булди, вей хатто нафас олишимиз енгиллашди. Кунгирокларни айтмайсизми, «тирик экан!», «анча дадилку а?», «ишончим комил эди, шукур рост булиб чикди!», «узимизча умид килиб юрган эканмиз, тавба…» ва хоказо, ва хоказо… Аслида хаммадан аввал, уша рус вазиридан хам, йуналиш буйича катновчи таксилардан бирининг шофёри масалага ойдинлик киритиб улгурганди. Йулда кетиб борар экан, узидан узи йуловчиларга карата, «мунча хомуш булмасанглар, тирик у, хавотир булманглар, акс холда кизи манави радио оркали кушик айтиб чикмас эди», деб кулгуга сабаб булганди.

Аммо ундан хам шухрок битта йуловчи шофёрдан, «кайсти кушикни айтди?» деб сурагач, шофёр кургур бирдан тормозни босди, ортига угирилиб, «аммо анави сен кетарсан, деган кушикни айтдия», деди. Яна кулгу кутарилди. Хуллас масала аросатлигича колди… Лекин улмаган-ов, деган шубха хам пайдо булиб колди. Шундай савдолар булди.

Энди одам уйланар экансиз, бундай овозанинг таркалиш сабаби нима эди, деб. Ахир, айтганимдай овоза хув теппадан ёйилди. Булиб хам шунчаки айтиб куйилди эмас, аксинча астойдил ишонтиришга уриниш булди. Масалан аллакаердан келган шифокорлар хакдаги маълумотни эсланг. Ахир бунаканги маълумотдан сунг, «бу ерда бир гап бор, Абдусаттор!» (бир хил сайтларда Абдужаббор) дейсизми? Биз хам шундай фикрга бордикда.

Масалани урганар пайт куп нарсалар бироз ойдинлашгандай булди. Биринчиси, мазкур овозалар ортида, кимсан шахсан мамлакат амалдорларининг, яна хам аникроги айрим структураларнинг узлари турган. Максад, айни усул ёрдамида ким аслида кимлигини (теппада) аниклаб олиш. Ахир мамлакат улкан сиёсий жараён арафасида турибди. Билиб буладими кайси каллада нима фикр юрганини, зудликда аниклаб олиш керак, кейин кеч булиши мумкин. Айнан мана шу холат, нима сабабдан овозанинг асл муаллифлари теппадан булганини ойдинлаштиради.

Овозанинг кимга кандай таъсир килишини аниклаш учун атиги бир кун, тугрироги бир ярим кун кифоя килди, холос. Зеро овоза таркалган куннинг эртасига, тушликка якин дастлаб миллий ахборот агентлиги аталмиш ташкилотнинг интернет сайти оркали, кечга якин эса Ахборот ва Давр информацион дастурлари оркали президент томонидан утказилган учрашувлар хакдаги батафсил лавхалар намойиш этилди. Шу кадар батафсилки, хатто бугун шу лавхалар тугамаса кераг-ов, деган хаёлга бордик.

Энди версияларга утсак. Нима учун биз айни усул оркали махсус хизматлар ким аслида кимлигини аникламокчи булган, деб ишонч билан айтаябмиз? Сабаби, хеч кимга сир эмаски Узбекистонда хатто диндорлару, юкори малакали шифокорлар хам президентнинг касал булиб колиши ва хатто (худо курсатмасин) улим топиши хакда аник хулосага эга, яъни УЛМАЙДИ, КАСАЛ БУЛМАЙДИ. Истаган бошка одам пажалуста. Аммо президент эмас. Мисол тарикасида жанобимизнинг истаган пайт, истаган минбардан туриб икки соатлаб гапира олиши ва хатто сув хуплаш у ёкда турсин, оёкларини хам алмаштирмаслигини айтишади. Бу чиндан хам шундай… унинг маърузасини эшитиб, кайтанига биз чарчаймиз…

Иккинчидан, бир танишим топиб айтганидай, истаган бошка мамлакатда мустакил тарзда овоза пайдо булиб, маълум хулосаларни тугдириб, хатто маълум жараёнларга сабаб булган пайт, тегишли структуралар томонидан, тегишли тарзда бостирилса, бизда уша овоза хакда «мустакил» фикр пайдо булгани захоти, тегишли структуралар томонидан, ааааанча тегишли чоралар куриладию, шартта бостирилиб ташланади. Шу боис хам одамлар кузимизнинг нури булган зотнинг нафакат соглиги, хаёт тарзи, борингки ташки куриниши хакда уйлашади, хатто эсламайди хам. Пачокланиш кимга ёкади, тугрими?

Уша куни мен анави овозани эшитган пайт кулиб юбордим. Менга бу хакда ховликиб хабар килган инсон хайрон. Карасам, мен кулаябману, у жиддий, хатто хафа булгандай… Узимни тийдим, «бирам жиддий булволгансиз-э, куйинг, ухшамади», деб куз кисиб бикинига секин чимчилаб хам курдим. Йук, вообщем жиддий. Оббо, буёги чаток булдию, деб мен хам жиддийлашдим. Уйда дуппим бор эди кийиб чикай, деганимдан сунг, бечоранинг лаби бироз кийшайгандай булди. Яъни биз учун бундай гаплар аллакачон мода булмай колган, биз зоти муборагимиз улмаслигига, абадий бошимиз узра чараклаб туришига ишониб булганмиз. Туркманбошимаску у ахир…

Кистаб у ёк-бу ёкдан суриштириб куришни илтимос килди. Афтимни буриштирдим, «агар улган булса, телевизорда Ок куш куйини куйишарди, куйсангизчи, шарманда буламиз», дедим. Унамади. Шартта хукумат газетасида ишлайдиган дустларга телефон кила бошладим. Жавоб ута киска, яъни «ха-ха-ха» ёки «хэ-хэ-хэ»… Эшитдингизми, дедим асабийлашиб, шундан сунг у инсон хам елка кисиб нари кетди. Яъни демокчиманки, бу хакда хатто озрок фантазия килиб, тавба ростдан улиб колган булсая, деб уйлаб хам курмаймиз. Ташкаридаги ватандошларимиз хам шу куринишда. Зеро, шурлик гуё улиб колган куни, ташкаридаги ватандошлар диктатурани енгишга карши навбатдаги усул устида бош котираётган эди. Сабаби улар хам аник билади, «у осонликча кетмайди», хатто у дунёга хам (астагфируллох), тугрими? Тугри!

Ана энди узингиз хулоса килаверинг, ким томонидан овоза таркалиши мумкинлигини. Факатгина, одамларда шундай фикр бормикан, ён атрофдагилар шуни уйлаб ухламай юрганмикан, деган васвасадаги одамлардангина шундай бемаза овозалар чикиши мумкин. Тинчи йуколганда. Тинчини тиклаш учун текшириб куриш керак, яна бирор бир душман колиб кетмаганмикан, деган саволга ойдинлик киритиб олиш керак. Ана ундан кейин эх-хе, лака-лум-лум…

Ишонмайсизу одамларда пайдо булган кайфият теппани хурсанд килди. Зеро одамлар хафа булиб колди, анави овозани эшитиб. Уларнинг хафа булганини куриб, менинг хам анча кайфиятим бузилди. Албатта анави хизматлар буни кургач, каттага, «эх, отахон одамлар просто гамда, сиз булмасангиз бу халк гамга чукиб улади-ёв», дейишган булса бордир. Аммо хафачиликнинг боиси бошка эди, майли бу хакда кейинрок айтаман… Теппачи? Вуй, теппа вообще тилдан колди. Шурликлар хатто озиб кетди-ёв.

Бир йигит айтиб берди, аллакайси ошхонада таомланаётган экан, телефони жиринглаб, колибди. Козогистондаги таниши анави овоза хакда кизикиб телефон килаётган экан. «Атайлабдан, баланд овозда йуг-э, качон улибди, бугунми, эх-х, хозиргинами, эх-х, чаток булибдию, девондагилардан эшитдингизми, блин, чаток булибдию, энди нима булади», деб бош чайкаганича овкатини четга сурибдию бошини шапатилаб кучага отилибди. Сал нарига утиб мундок караса, ошхонада утирган беш-олтита амалдор укдай отилиб чикиб, хизмат машиналарида идораларига учибди. Туйиб-туйиб кулиб уйига келса, эшиги ёнида икки йигит турганмуш. «Ока, сиз билан икки огиз гаплашсак буладими, мархамат, биз билан юринг», деб машинага утказишибдию… эртасига ранги учган бир ахволда кайтибди сухбатдан…

Хуллас, аникланишича, бу овоза махсус таркатилган булиб, ундан мурод, ким аслида кандай холатга тушади, ким кандай харакатларни кура бошлайди аниклаш булган экан. Уч-туртта кокинганлардан ташкари, хамма амалдор просто тилдан колиб, хонаси ичидан чикмай кун утказибди. Вокеа ойдинлашгач эса… роса ичишибди. Шунга карамай, айтишларича якинда уни ишдан ол, буни бир жойларга жунат булармуш… булар ушалар, илиниб колганлар.

Энди икки огиз бошка масала хакда. Айни текширув, теппада хам ишонишга арзирли инсон колмаганидан, хамма гумон остидалигидан далолат беради. Яъни хеч ким бу мамлакатда аник хотиржам эмас. Ишонмасангиз хам хотиржам эмассиз, ишониб вахимага тушсангиз хам. Каттанинг узи хам хотиржам эмас, зеро ишонмайди. Демак… уйлангларда, ахир!!!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: