Жаҳонгир Маматов

ТЎРТЛИКЛАР
jahongir8061.jpg
Қуёш юлдузлардан нурсиз ва ўгай,
Лекин бир дунёни ёритиб турар.
Қадрига етмасанг, етмагил, нетай?
Сен кетиб, у эса айланиб юрар.

ХХХ

Новдалар уйғонса, куртак отади,
Дилларни эркалар янги япроқлар.
Қаҳратон, совуқ қиш кетмаса агар,
Бошдан тушмас яна эски қалпоқлар.

ХХХ

Зулмдан қўрқмаган бир жон кўрмадим,
Қўрқоқлик зулмнинг моҳтоби экан.
Золимдан қўрқмаган инсон кўрмадим,
Қўрқоқлик золимнинг офтоби экан.

ХХХ

Ҳақни ёлғон билан ўлдиролмайсан,
Ёлғонни ҳақ билан тўлдиролмайсан.
Аслида мардлиги бўлмаса агар,
Минг урин, бўлмасни бўлдиролмайсан.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: