Мамлакат ичидан

adabiyot.jpg“ХУМСОН”МИ ГУМСОНМИ?
Мазкур жиноий тўданинг энг юқоридаги ҳомийси, барча ҳукумт лавозимларидан кетиб футбол федерациясига ўрнашган Мираброр Усмоновдир.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ гўшасида жойлашган “Хумсон” санаторийси нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам маълуму машҳур. Санаторийга ҳар йили келувчи юзлаб, балки минглаб фуқаролар табиатнинг мусаффо ҳавоси, шифобахш неъмаларидан баҳраманд бўлишади.

Бироқ ана шу санаторий истиқболи бугунги кунда боши берк кўчага кириб қолганидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак. Халқ тилида оддийгина санатория деб аталадиган мазкур гўшанинг ҳуқуқий номи бор. У маъмурий тилда “Хумсон санаторияси” очиқ акциядорлик жамияти деб аталади. Санатория халққа хизмат қилиш баробарида унинг қимматли қоғозларини сотиб олган акциядорларнинг чўнтагига ҳам фойда келтириши зарур. Шу боисдан ҳам жамият акциядорлари унинг истиқболи, аҳволи ҳақида қайғуришади.

Яқин йилларгача мазкур акциядорлик жамияти “Ўзбекбирлашув”дек улкан жамияти негизида эди. Мазкур жамият қорчалонлари, хусусан, унинг раиси Маринбой Бекчанов жамият мулкларини ғорат қилиб, корхонани қолоқлик ботқоғига ботиргач, Президент Фармони асосида “Ўзбекбирлашув” негизида “УзРосселТраде” Россия — Ўзбекистон қўшма корхонаси бунёд этилди. Саанатория нна шу қўшма корхона асосчилари бўлган “Вацет” (Россия) ҳамда “Ўзқишлоқсавдо” (Ўзбекистон) ширкатлари қошида қолди. Санатория мулкчилик шакилига кўра, акциядорлик жамяти бўлиб, жамият акциядорлари кузатув кенгаши раҳбари малакали юрист ва тажрибали раҳбари Холдор Шеровдир. Табиийки, акциядорлар Кузатув кенгашига жамияти манфаатлари учун қайғурадиган шахсни сайлайдилар.

Ана шу санаториянинг бугунги мушкул аҳволи ҳақида баён қилган “Хумсон” очиқ акциядорлик жамияти кузатув кенгаши раиси Холдор Шеров санаторийдаги қоунбузарликларни бартараф этиш, дам олувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жамият акциядорлари кузатув кенгашининг шу йил 16 августида мажлиси ўтказилганини таъкидлайди. Мажлисда “Хумсон санаторияси” очиқ акциядорлик жамияти раҳбари Р. Сагдуллаевнинг бир қанча камчиликлар кўрсатилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилган.

Бизга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, санатория айрим раҳбарларнинг қонунбузарлиги ҳамда мансаб ваколатларини суиистъемол қилиши оқибатида аянчли аҳволга келиб қолган. Хусусан, акциядорликнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчилик талабларида жамият акциядорлари Кузатув кенгаши ваколатида жамияти Бошқаруви раисини тайинлаш ҳам мавжуд. Шу ваколат боис Р. Сагдуллаевнинг ўрнига Кузатув кенгаши томонидан ёлланган янги раҳбарни лавозимига тавсия этиш учун борган Кузатув кенгаши аъзоларига нисбатан маҳаллий аҳоли қарши қўйилиб, сунъий равишда оммавий норозилик келтириб чиқарилган. Р. Сагдуллаев Кузатув кенгашининг қонуний талабини бажаришдан бош тортиб, оломонга санаторий россиялик, қозоғистонлик бетайин бир шахсларга сотилаётганини тушунтирган. Оқибатда жоҳил оломон Кузатув кенгаши аъзоларини санатория ҳудудидан қувиб солиб, Р. Сагдуллаевни лавозимида зўровонлик билан ушлаб турибди.

Албатта, одамлар оми. Улар еб турган нонлари, яшаб турган манзиллар учун қайғуришади. Шу боисдан ҳам кимдир уларнинг нонларини яримта қилишга уринса, беаёв курашадилар. Аммо жоҳиллик уларнинг кўзларини кўр қилишганки, ҳар қандай ғаламис ёки лавозимда қолишдан манфаатдор лўттибоз шахснинг ёлғони ҳам уларни жазавага тушишига етарли бўлади. Юқорида таъкидлаганимиз, Кузатув кенгашига қарши “ғалаён” ҳам охуридан айрилаётган Р. Сагдуллаевнинг ихтироси маҳсулидир.

“Хумсон санаторияси” акциядорлик жамияти фаоллари мазкур ҳолатлар юзасидан туман прокуратураси, ИИБ ва бошқа давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилишган. Шунингдек, Чирчиқ туманлараро судига Кузатув кенгаши талабини бажариш ҳамда санатория раҳбари ўзгартирилгани ҳақидаги қарорни амалда таъминлаб беришни сўраган. Бироқ суд (судья А. Муҳиддинов) ишни атрофлича ўрганмай, даъвогарларнинг талабини қондирмайдиган Ажрим чиқарган. Ваҳоланки, суддаги даъво предмети “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида”ги Қонун талабларига мос бўлиб, судья иши ҳатто ўрганганига шубҳа бор. Гўё, Президент Фармони асосида Россия Федерациясининг “ВАЦЕТ” корхонаси ҳамда “ЎЗҚИШЛОҚСАВДО” маъсулияти чекланган жамияти ўртасидаги таъсис шартномаси хўжалик суди томонидан бекор қилинган, шу боисдан ҳам мазкур таъсис шартнома объекти бўлган “Хумсон санаторияси” ОАЖнинг йиғилишларини ўтказиш мақсадшга мувофиқ эмас эмиш. Ваҳоланки, хўжалик судининг бу нохолис қарори ҳали кучга кирган эмас, боз устига ҳали юқори босқичда бекор қилиниши ҳам мумкин. Шу боисдан ҳам Кузатув кенгаши раҳбарлари Чирчиқ судининг Ажрими устидан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти судига ҳам мурожаат қилишган.

Қолаверса, Президент Фармони ва Ҳукумат қарорига тўғоноқ бўлаётган “Ўзбекбирлашув”нинг икки собиқ раҳбари — Маринбой Бекчанов ҳамда Ғулом Собировларга нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2007 йилнинг 5 октябрида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205- (Мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, 168- (Фирибгарлик) ва 175- (Давлат манфаатларига зид битимлар тузиш) сингари моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бормоқда. Бу корчалонлар айни пайтда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ҳам сўроқ беришмоқда.

…Инчунун Ўзбекистон Респуликаси Давлат мулки қўмитаси раиси ўринбосари Ф. Хабиев қуйи идораларга берган ҳақли талаблари бажарилмаяпти. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази директори Толиповнинг ҳаракатсизлиги, хизмат мавқеига Кузатув кенгаши манфаатларига қолганда свуққонлиги кишини ажаблантиради. Ваҳоланки, мазкур ташкилот мутасаддилари Р. Сагдуллаевнинг гумашталарига бир неча кундаёқ жаво хатлари бериб, уларда жиноятларга қайта-қайта рағбат уйғотмоқда. Шу боисдан ҳам масалага панжа ортидан қараётган мазкур идоралар раҳбарлари санатория истиқболи, унинг ҳозирги аҳволи аҳамияти устида бош қотирмаяптилар. Қонуний раҳбарга эга бўлмаган мазкур масканнинг истиқобли хусусида ўйламаяптилар.

Ўз-ўзидан савол туғилади. Санатория акциядорларининг қонуний манфаатлари, дам олиш масканининг харобага айланишидан кимлар манфаатдор? Бизнингча, бунинг сабаблари оддий. Яъни, аввало санатория охуридан ем ейишнинг мазасини тотган Р. Сагдуллаев ва унинг ҳамтовоқлари, унинг эски раҳбарлари Маринбой Бекчанов, Ғулом Собировлар. Мазкур жиноий тўданинг энг юқоридаги ҳомийси, барча ҳукумт лавозимларидан кетиб футбол федерациясига ўрнашган Мираброр Усмоновдир. Шу боисдан ҳам бизда адолатнинг қарор топиши ва “Хумсон санаторияси” ОАЖнинг истиқболига ишонч етарли эмас.

Нодир Нозим

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: