Ризо Обид: “А”дан “Я”гача

rizobek1.jpgХислатлар ва иллатлар

Инсоф. Инсоф сари барака жумласи ҳам кўп ишлатилади.

Ҳаммамиз бошқа бировимизга инсоф тилаймиз.Худо инсоф берсин унга деймиз.Лекин ўзимизга ўзимиз инсофни деярли сўрамаймиз.Чунки энг уччига чиққан қаллобни ҳам инсофсиз деб кўринг-га ёқангиздан тутади.

Инсоф фақат моддий меъёрда эмас балки маънан меъёрда ҳам ғоят зарур бир ҳислат бўлиши керак менимча.Масалан бирор бир кишига нисбатан сўз айтишда ҳам кўп ҳолларда инсоф чегарасидан чиқиб кетиб қоламиз.

Менимча инсофли киши аввало ўйлаб гапиради, ортидан иложи борича узр сўраб юрмайди. Лекин нафақат бизнинг миллатда ёҳуд минтақада балки мана ҳозир шоҳиди бўлиб турганимиз Ғарб мамлакатларида ҳам жуда чиройли узр сўраш ҳислати бор экан.

Баъзан шундай гаплар қулоққа чалиниб ёки бўлмаса кўзга ташланиб қолади.Уни эшитганингиздан ё кўриб қолганингиздан уялиб кетасиз. Яна бошқачароқ мисол айтсам:”инсофсиз экан мени ҳурмат қилмаяпти, ҳурмат билан юрсин, мен ҳам уни ҳурмат қиламан кейин” деган гапларни эшитиб қоламиз.

Шундай ҳолларда сизни билмадимкуя мен таажубланиб қоламан.Чунки инсоф ё ҳурмат бозорда сотиладиган ё сўраб олинадиган нарса эмаску.Тўғри эмасми?

Менимча ўзимга нисбатан инсофли бўлишларини, ҳурмат қилишларини ҳоҳларканман демак ибрат кўрсатишим керак.

Лекин мен бу ўринда ҳурматга умуман нолойиқ бўлган одамзот қиёфасидагиларни бундан мустасно деб биламан.Чунки бундайлар ҳам кўп такрорлаб айтиб келаётганимиздай инсоф, ҳурмат, уят-андишадан йироқ кимсалар.Инсофсизлик ва ҳурматсизлик бундайларнинг ишлатаётган ёҳуд истеъмолдаги сўзларидан ҳам маълум.

Нима бўлганда ҳам ўшаларга ҳам инсоф тиланаверади. Мана масалан неча йиллардирки диктатор Каримовга ҳам ҳанузгача инсоф тилаб юрибмиз.Неча миллион одам ҳар куни инсоф тилайди.Лекин унда шу нарса йўқ аслида , шунинг учун ҳам бари тилаганларимиз бефойда.Аммо барибир инсоф тилашда давом этаверамиз. Айтадиларку “чиқмаган жондан умид” дея.

Бошқаларни мисол қилиб айтмайин ўзимнинг мисолимда айтиб қўя қолай.Баъзан шундай ҳолатлар бўлиб қоладики, инсофсизлик билан қилинган битта ноҳақ сўз ё ҳаракатга дуч келиб қолсам ўн ҳисса ноинсофлик қилиб юбораман.Ҳалиги одам кейин бир умр ғингшиб юради.Айтмайдики “мен бошладим э йўқдан бе йўқ инсофсизликни, аввал пичоқни ўзимга уриб кўрайчи, оғримаса кейин унга урай” дейиш йўқ.

Лекин ўшандайларга ҳам раҳмат.Ўшандай инсофсизлар бўлмаса инсофлини қаёқдан ҳам ажрата олардик.

Ишқилиб инсофлилар кўпаяверсин. Мабодо инсоф тилаётган бўлсангиз, ўзингизга ҳам ўша xислатдан озгина сўрашни унутмасангиз бўлди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: