Муносабат

jm11.jpgЖАҲОНГИР МАМАТОВ: Ўтганга саловот, олдинга қарайлик!

Кеча Юсуф Расуловдан Ҳусниддин номига ёзилган ва менга ҳам ҳавола этилган мактуб олдим.
Унда жумладан шундай сатрлар бор:

“Ассалому алайкум ҳурматли дўстим Ҳусниддин!

Раҳмат самимий дил изҳорларингиз учун. Кечиримли бўлиш яхши инсонлар фазилатидир. Мен кеча ёзган хатимда Жаҳонгир акадан кечирим сўрадим. Қилган хатоларимни Аллоҳнинг ўзи кечирсин. Жаҳонгир акани ҳам қалбларига менга нисбатан меҳр солсин ўзи!

Дўстингизку, душманингизни ҳам кечириш нақадар саодатдир. Инжилда “Сен душманингни кечирсанг Тангри сени кечиради” дейилган.

Мени қалбимда Жаҳонгир акага нисбатан ҳеч қандай араз йўқ, бор мусибатларни қалбимдан чиқариб ташлайман иншааллоҳ! Чунки разил инсонларгина қалбида оғир йук қилиб нафрат ва адоватларни кўтариб юришади.

Мен ҳеч қачон Жаҳонгир акани радиода менга кўрсатган яхшиликларини унута олмайман. Устозим деганман, кўп нарсаларни ўрганганман…”.

Юсуфнинг куни кеча кўпчилик номига ёзилган мактуби ҳам шундай жумлалар билан бошланади:

“Мени Жаҳонгир акага ҳеч қандай аразим ёки ғаразим йўқ. “Америка овози” радиосида ишлаб юрганимда мен у кишидан жуда кўп нарсаларни ўрганганман, жасурлик, дадиллик, бағри кенглик, ҳозиржавоблик каби фазилатлар шулар жумласидандир…”

Бундай самимий эътироф учун раҳмат! Лекин албаттаки, у баъзи эътирозларини ҳам айтмоқда ва буни ўз сайтида ёзди ҳам. Зулм тегирмонига суву мойдек керак бўлган жанжал бошланмасин дея эътирозларга жавоб бермадим. Кимдир гапдан тўхтамаса муроса бошланмайди.

Лекин мен ҳам шуни очиқ айтмоқчиманки, шогирдим бўлган ва ўзи ҳам эътироф этганидек, қўлимдан келганини ундан аямаганим Юсуфга нисбатан менда араз, гина, кудурат, ғараз деган нарсалар йўқ.

Бугун ўзбек мухолифати тушган ачинарли вазият ва халқимиз бошидан кечираётган даҳшатли кунларда биз ўзаро бефойда жанжаллардан устун турмоғимизни ҳақли равишда талаб қилишмоқда. Бунга қўшиламан ва асосий диққатни диктатурадан қутулишга сарфлаш тарафидаман. Зотан бизга баҳони ана шу йўлда қила олган ишимизга қараб беришади.

Бугун бутун диққат зулмдан қутулишга ва демократик жамиятга эришувга қаратилиши ҳам фарз, ҳам қарз!

Юсуф мухолифат ичи жанжалларида эмас, диктатурага қарши курашда яловбардорлик қилса, табиийки ўзи ҳам айтганидек, Тангри унинг хатоларини авф этишигина эмас ажрини ҳам бериши мумкин. Чунки энг буюк жазоловчи ҳам, кечирувчи ҳам, мукофотловчи ҳам Яратганнинг ўзидир! Унинг олдида самимий бўлсак, унинг олдида виждонимиз пок бўлса бас!

Ўтганга саловот!

Ўтгандан хулоса чиқариб, хатоларимизни таҳлил қилиб, олдинга қарайлик, халқимизнинг оғир кунида қўлимиздан келгани қадар унга мадад бўлайлик! Камчиликларимизни далиллар билан, ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда кўрсатишга ўрганайлик!

Диктатурага қарши курашчилар, демократия орзумандлари бир-биримизга самимий кулиб, табассум билан қучоқ очайлик!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s